Ассалому алайкум


-20-  Шайх Ҳасан Ҳабнака ва “Ислом



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/31
Sana01.06.2022
Hajmi0,86 Mb.
#626618
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31
Bog'liq
2 5307753028579755192

-20- 
Шайх Ҳасан Ҳабнака ва “Ислом 
тавжиҳи (йўналиши)” маъҳади 
 
 
Мана шу аснода отам Димашқ уламоларидан улуғ 
олим, шайх Ҳасан Ҳабнака Майдоний билан 
танишдилар. Билишимча шайх билан биринчи 
учрашувлари 
Аҳмад 
Убайднинг 
“Арабийя” 
кутубхонасида бўлган. Шайх Ҳасан билан Аҳмад Убайд 
ўрталарида чуқур дўстлик бўлган. Отам янги келган 
китоблар билан танишиш учун вақти-вақти билан 
кутубхонага келиб турардилар. Ана шу учрашув 
пайтида отам шайхнинг Майдондаги шаръий маъҳадни 
идора этишларини билиб олдилар. 
Сўнг унинг истеъдодли ва нажиб шогирдларидан 
бири, шайх Маҳмуд Мардиний (Аллоҳ у кишини 
сақлаб, узоқ умр берсин) имом Шофеъий фиқҳида 
бирор китобдан дарс беришларини сўраб отам 
ҳузурларига келган вақтда, маъҳад хусусида янада 
кўпроқ маълумот олиш имкони бўлди. 
Отам билан бу шайх ўрталарида алоқа ҳафталик 
дарслар муносабати билан янада чуқурлашди. Шу 
орада бир масжиддаги толиби илмдан ортиғи бўлмаган 
ва ҳали маъҳад номини олиб улгурмаган бу ўқув 


74 
даргоҳи ҳақида отам анча тасаввурга эга бўлдилар. 
Ўша вақтларда маъҳад шайх Ҳасан Ҳабнака 
роҳимаҳуллоҳ қўлларида шаръий илмлар таълим 
оладиган бир неча ўн ёшлардан иборат эди. Уларнинг 
илм даражалари турлича бўлиб, ҳаммалари шайх 
роҳимаҳуллоҳдан 
узлуксиз 
ҳар 
тонг 
дарслар 
силсиласини олардилар. Уларнинг ёшлари йигирма 
билан ўттиз ўртасида эди. Илм талаби учун ўзларини 
бағишлаб, уйларидан узилган эдилар. Уларнинг доимий 
истиқоматлари Майдондаги Жизмонийя маҳалласига 
қарашли Манжак жомеъининг ҳужраларида эди. Олдин 
айтганимдек ҳали маъҳад номи бўлмагани учун, уларни 
Манжак жомеъи толиблари, дейишарди. 
Отам ўз шогирдари шайх Маҳмуд Мардинийга ёлғиз 
ўғилларини ушбу маъҳадга ўқишга бериш ҳақида 
маслаҳат солдилар. Ёшим кичиклиги ва билимим 
озлиги муаммо ёки ортда қолишни пайдо қилиши 
мумкинлиги ҳақида сўрадилар. Чунки ўшанда 
таълимни энди бошлагандим. Устоз Мардиний 
таклифни жуда қўллашларини изҳор этдилар ва менга 
ўзлари тўғридан-тўғри қараб туришларини, ҳамда 
менинг илмий савиямга тўғри келадиган хос дарсларни 
ўзлари ва илмли дўстлари бериб боришларини ваъда 
қилдилар. 
Бу таклифга Аллоҳ отамнинг қалбларини очди. Отам 
мени расмий мадрасада таълимни давом эттиришга 
қизиқади, деб ўйлагандилар. Чунки тенгдошларим 
шундай мадрасаларга ўқишга киришганди. Кунларнинг 
бирида олдимдан ўтиб кетаётиб, энг кичик шогирд 
сифатида “Ислом тавжиҳи” маъҳади шайхларига 
топшира туриб, менга юзландилар ва менга боғлиқ 
орзулари ҳақида сўзлаб шундай насиҳат қилдилар: 


75 
“Ўғлим, агар мен Аллоҳга олиб борувчи йўл кўчадаги 
ахлатларни тозалашда яширин эканини билганимда, 
сизни кўча тозаловчи-фаррошликка берган бўлардим. 
Лекин мулоҳаза қилиб билсам, Аллоҳга етказувчи йўл 
У ва Унинг динига тегишли илм экан. Шу сабабдан 
сизни мана шу йўлда юришингизни хоҳладим. 
(Мулло Рамазон роҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзлари мен 
учун китобдаги энг таъсирли сўзлар бўлди. Бу иборалар 
у зотнинг қанчалик донишманд, ўткир фаҳмли, 
фарзанд тарбиясига ҳарис ва солиҳ зот эканликларига 
далилдир. 
Бизларнинг 
фарзанд 
тарбиясидаги 
адашадиган нуқтамиз ҳам айнан шудир. Чунки 
ҳаммамиз уларни ўзимиз орзу қилган йўлда, соҳада 
бўлишларини 
хоҳлаймиз, 
лекин 
хоҳишимиз, 
танлаганимиз Аллоҳга етиштирувчи йўлми, бошқами, 
аҳамият бермаймиз. Ниятимиз дунё бўлгани, ҳатто 
дин деб ўйлаганларимизники ҳам дунё бўлгани учун 
тарбия беришда нотўғри йўлга тушиб қолганмиз. Ул 
зотнинг мазкур насиҳатлариларини яхшилаб ўйлаб 
кўрайлик. – тарж.) 


76 
Сўнг кўп таъкид билан менга бу илмларни 
ўрганишдаги мақсадим ҳеч қандай диплом ва лавозим 
бўлмаслиги ҳақида қаттиқ талаб қўйдилар. Аллоҳ мен 
томон ҳайдаган ҳар қандай ризққа ва Аллоҳ мени унда 
турғизган ҳар қандай эзгу ишга қаноатда бўлмоғимга 
мендан аҳдга ўхшаган 
нарса
олдилар. 
Отам 
роҳимаҳуллоҳнинг 
менга айтган ва буюрган ҳамма нарсаларига ўта 
таъсирланган ҳолда рози бўлдим. 
Бир неча кундан кейин отам мени қўлимдан ушлаб, 
ўша кунгача кўрмаган ва эшитмаганим Майдон 
маҳалласи томон етакладилар. Ва Манжак жомеъига 
яқин бўлган шайх Ҳасан Ҳанбака роҳимаҳуллоҳ 
ҳовлиларига олиб келдилар. 
Шайх отамни қизғин кутиб олдилар. Ташрифларини 
муҳиб ва мухлис сифатида қутладилар. Ўшанда зуҳо 
вақти бўлиб, талабалар атрофларида, дарслар силсиласи 
давом этмоқда эди. Отам улар ниҳоясига етгунча 
дарсларга қулоқ солдилар. Шундан кейин шайхга 
ташрифлари сабабини узоқ сўзладилар. Мен бу сўзлар 
тафсилотини эслолмайман. Сўнг мени шайх ва 
маъҳадлари ҳузурида омонат қолдириб, ўз ишларига 
кетдилар. 
Шу кундан бошлаб уйдан узилдим ва “Исломий 
тавжиҳ” маъҳадининг ички толиби бўлдим. Уйга, 
отамни кўришга ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари бориб 
турдим. Куни билан уйда бўлиб, кеч кирганда изн сўраб 
Манжакка қайтдим. 
Катта 
талабалар 
билан 
шайхдан 
оладиган 
дарсларида биргаликда иштирок этдим. Лекин бу 
дарсларда айтарли ҳеч нарса тушунмасдим. Аммо 
кейинчалик бу иштироким фойдали бўлганини 


77 
англадим. Ана шу талабаларнинг кўпларидан мукаммал 
дастур билан, муносиб дарслар олдимки, бу талабалар 
менга шайх ва устозга айланишди. Уларнинг бошида 
менинг 
биринчи 
устозим 
Маҳмуд 
Мардиний 
турардилар. 
Сешанба кунлари отамдан ҳам қўшимча дарслар; 
наҳв ва балоғатдан таълим олардим. Қўлларида имом 
Суютийнинг 
“Уқудул 
жимон”ини 
ёд 
олдим. 
Шунингдек, мантиқдан бир неча китоблар, усулдан 
“Жамъул-жавомиъ”ни дарс олдим. Гарчи уйдан тўла 
узилганим у кишини ёлғизлатиб қўйган бўлсада, отам 
менинг бу маъҳадга тааллуқли эканимдан бахтиёр 
эдилар. Мен зиммамга олишим керак бўлган уй ишлари 
ва қийинчиликларининг кўпини ўз елкаларига 
юклагандилар. У кишиниг саодатларини янада зиёда 
қилаётган 
ва 
бу 
машаққатларни 
сабр 
билан 
кўтаришларида ёрдам бераётган нарса, ўзлари билан 
маъҳад шайхи, шайх Ҳасан Ҳабнака роҳимаҳуллоҳ 
ўрталаридаги боғликлиқ ҳарорати кучаяётгани ва 
чуқурлашаётгани эди. 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish