Ассалому алайкум ҳурматли Абдулла Нигматович !
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари !
2022 йилнинг 20 декабрь куни муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномаларида келгуси 2023 йилни юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилинди.
Жорий йилнинг 28 февраль куни муҳтарам Юртбошимизнинг
“2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ПФ–27-сон Фармонлари қабул қилинди.
Ушбу Давлат дастури ижросини ташкил этиш борасида
вилоят ҳокими қарори қабул қилинди ва 61 та банддан иборат вилоят ҳудудий дастури тасдиқланди.
Дастур ижросини ташкил этишни мувофиқлаштириб бориш мақсадида менинг раҳбарлигимда вилоят ишчи гуруҳи ташкил этилди.
Дастурнинг ҳар бўлимига вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳар бир банди ижросига эса вилоят кенгаши депутатлари ва вилоят бошқарма бошлиқлари масъул қилиб бириктирилди.
Жорий йилнинг 1-чораги давомида вилоят дастурида белгиланган
13 та бандида берилган 19 та топшириқ ижроси тўлиқ таъминланди ҳамда доимий равишда бажарилиши белигиланган 6 та банддаги 8 та топшириқ ижроси бўйича белгиланган вазифаларнинг таъминланди. 48 та банд ижро жараёнида.
Бугунги кунга қадар давлат дастури доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан,
Ўзбекистон Республикаси Президантининг 2022-йил 10-сентябрдаги
ПҚ-373-сонли қарорига асосан вилоятда жами16 минг 546 гектар шундан 2023 йилда 9088 гектар 36 минг та дехқон хўжалиги ташкил этиш учун ажратилиб, лотларга бўлинган ҳолда Е-аукцион савдоларга чиқарилди,
16 мингдан ортиқ лотларда 6 минг гектардан ортиқ майдон эгаларига тарқатилди.
Бўстонлиқ туманида “Snoubord - 2023” ҳамда “Chopon Rayd - 2023” тоғ-чанғиси бўйича мусобақалари, "Jeyep-sprint" халқаро мусобақаси, Паркент туманида “STIHIA” халқаро фестиваллари ўтказилди.
2023 йил 1 январдан бошлаб солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган вилоятнинг Бўка туманида “Маҳалла бюджети” тизими эксперимент тариқасида иш бошлади. Жорий йил учун ҳисобланадиган солиқларни ҳамда ўтган йиллардан тўланмасдан қолган қарздорликлар рўйхати барча МФЙларга тақдим этилди ва жорий йилнинг 27 март ҳолатига мол-мулк ва ер солиқлари бўйича жами 1,7 млрд.сўм ундирилди.
Вилоятда жами 1 млн 36 минг нафар 18-40 ёшлиаҳоли мавжуд бўлиб биринчи кварталда жами 247 минг нафари скринингдан ўтказилди. Уларнинг
22 минг 280 нафарида касаллик аникланиб бугунги кунга кадар 20 минг
569 нафари амбулатор ва 1692 нафари стационар соғломлаштирилди.
2023 йилнинг 1-чораги давомида 1 170 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган, натижада 408 та оилалар яраштирилди, 720 та оилапарда низолар бартараф этилди.
Жумладан:
Do'stlaringiz bilan baham: |