Асоснома ва диссертация режаси
Тадқиқотчининг Ф.И.Ш. – Карабаева Барно Бобир қизи. Тел. +99890 982 4443
Бажарилиши режалаштирилаётган диссертацияси иши мавзуси – Инглиз ва ўзбек тилларида кўриш туйғусини ифодаловчи феълларнинг когнитив ҳамда лингвопрагматик моҳияти (12 та сўз)
Когнитивная и лингвопрагматическая значимость глаголов зрительного восприятия в английском и узбекском языках.
Ихтисослик шифри – 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик
Диссертация бажарилаётган фан тармоғи: филология фанлари
Илмий раҳбар: филология фанлари доктори, профессор Сиддиқова Ирода Абдузуҳуровна
Иш бажариладиган ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Мавзунинг қисқача асосномаси: Бугунги кунда хорижий тилларни билиш бутун дунё халқлари билан эркин ва дадил тиллашаётган Ўзбекистон учун муҳим масалалардан бири булиб колмокда. Мазкур тадқиқот ишида инглиз ва ўзбек тилларида кўриш туйғусини ифодаловчи феълларнинг когнитив ҳамда лингвопрагматик моҳиятини луғатлар ва бадиий асарлардаги мисоллар орқали асослаб бериш кўзда тутилади.
АСОСНОМА
1. Мавзунинг долзарблиги. Бугун жахон ҳамжамиятидан ўзига муносиб фан эгаллашга интилаётган мамлакатимиз учун, чет эллик шерикларимиз билан ҳамжихҳатликда, ҳамкорликда ўз буюк келажагини қураётган халқимиз учун хорижий тилларни мукаммал билишнинг аҳамиятини баҳолашнинг ҳожати йўқдир. Жумладан, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида таълим ва фан соҳасидаги устувор йўналиш сифатида хорижий тилларни ўқитиш ва мукаммал ўзлаштириш масалалари алоҳида қайд этилган. Кечаги тарихимизда бизнинг ғарб тилларини ўрганишимизда она тилимиз эмас, асосан, рус тили воситачи бўлиб келди. Шунинг ҳисобига хозиргача, мисол учун, инглизча-узбекча ва ўзбекча - инглизча луғатлар деярли йук. Бундай заиф, ноўрин холатларни тезда ўзгартириш, ўзбек боласига чет тилларнинг ажиб дунёсига бемалол кириши учун имкониятларни тўлик очиб беришимиз даркор. Инглизча - ўзбекча ва ўзбекча - инглизча луғатлар яратиш муаммоси тилшунослар олдига бир канча вазифаларни кўяди. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши ва республикамизнинг мустакилликка эришиши туфайли она тилимизни чукур ўрганиш, уни дунёнинг бошқа тиллари билан қиёсий - типологик тадкиқ килиш борасида кенг имкониятлар очилди. Инглиз тилини ўрганищ, ўзбек тили билан қиёсий тахлил қилиш тилнинг луғат бойлигини кўрсатиб беришда катта аҳамиятга эга. Тилда феъллар, уларнинг маъно йуналишлари ўзгача бир тарзда намоён бўлади. Уларнинг бир қанча турлари мавжуд: 1. Тафаккур феъллари; 2. Ҳис - туйгу феъллари; 3. Инсон руҳиятини ифодаловчи феъллар; 4. Ҳаракат феъллари; 5 Нутқ феъллари; 6. Кўриш туйғусини ифодаловчи феъллар. Инглиз ва ўзбек тилларида кўриш туйғусини ифодаловчи феълларнинг когнитив ва лингвопрагматик моҳияти таҳлилига оид масалалар ўз тадқиқини кутмокда. Мазкур тадқиқот ишида кўзда тутилган инглиз ва ўзбек тилларидаги кўриш туйғусини ифодаловчи феълларни ҳар томонлама кўриб чиқиш, таҳлил қилиш, маълум бир хулосалар келтириш, уларни амалиётга тадбиқ этишдаги муаммоларни имкон қадар ечиш долзарб масалалардан бири эканлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |