Асосий ривожланиш тенденция ва йўналишларини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/143
Sana29.11.2022
Hajmi2,81 Mb.
#875164
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   143
Bog'liq
ЖИ ва ХИМ дарслик

Давлатлар 
гуруҳлари
Ишсизлар (млн.киши)
Ишсизлик даражаси (%)
2016 й.
2017 й.
2018 й.
2016 й.
2017 й.
2018 й.
Дунё 
197,7 
201,1 
203,8 
5,7 
5,8 
5,8 
Ривожланган 
давлатлар 
38,6 
37,9 
38,0 
6,3 
6,2 
6,2 
Бозор 
иқтисоди 
шаклланаётган 
давлатлар 
143,4 
147,0 
149,2 
5,6 
5,7 
5,7 
Ривожланаётган 
давлатлар 
15,7 
16,1 
16,6 
5,6 
5,5 
5,5 
Ривожланаётган мамлакатларда ишсизлар сонини аниқлаш ҳозирги кунда энг қийин 
муаммолардан бири бўлиб турибди. Халқаро Меҳнат ташкилотининг берган маълумотига 
кўра, 2003 йилда саноати ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда ишсизларнинг
умумий сони 600 млн.кишидан ортиб, бу Ер шари аҳолисининг 10дан бир қисмини ташкил 
қилган. Ҳозирги кунда ишсизлик кўрсаткичи дунё буйича 203,8 млн. кишини ташкил этади 
ва юқори кўрсаткичлар Италияда 11.21 фоизни, Туркияда 11,26 фоизни, Бразилияда 13,32 
фоизни, Испанияда 17,22 фоизни ва ЖАР 27,33 фоизни ташкил этмоқда. 
Давлатлар гуруҳлари 
Ижтимоий 
ҳимояланмаган 
бандлик салмоғи (%) 
Ишлаётган 
камбағаллар 
салмоғи (%) 
 
2016 й. 
2017 й. 
2018 й. 
2016 й. 
2017 й. 
2018 й. 
Дунё 
42,9 
42,8 
42,7 
29,4 
28,7 
28,1 


53 
Ривожланган 
давлатлар 
10,1 
10,1 
10,0 



Бозор 
иқтисоди 
шаклланаётган 
давлатлар 
46,8 
46,5 
46,2 
25,0 
24,3 
23,7 
Ривожланаётган 
давлатлар 
78,9 
78,7 
78,5 
69,0 
67,9 
66,7 
 
§ 4.2. Жаҳон ишчи кучи бозорининг моҳияти ва пайдо бўлиш сабаблари 
Жаҳон аҳолиси ёшига боғлик равишда икки типдаги одамларни ўз ичига олади: 
меҳнатга лаёқатли - 15-60 ёшлилар, меҳнатга лаёқатсиз -болалар ва қариялар. Аҳоли умумий 
ҳажмининг тахминан 70 фоизи биринчи типга тегишли, бироқ бу улуш турли ҳудудларда 
ўзгариб туради. Масалан, Осиё ва Африкада вояга етмаганлар, Европа ва Шимолий 
Америкада қариялар улуши юқорирок. 
Ўз навбатида меҳнатга лаёқатли аҳоли хам иккига ажратилади: иқтисодий фаол ва фаол 
бўлмаганлар. Уй бекалари, талабалар (таътил пайтида), давлат қарамоғидаги фуқаролар, 
шунингдек, фуқаролиги бўлмаганлар иқтисодий фаол бўлмаганлар қаторига киради. Бизни 
иқтисодий фаол аҳоли, яъни меҳнатга лаёқатли ва унга интилувчи одамлар қизиқтиради. 
Фуқароларнинг айнан шу тоифаси мамлакат ичкарисида ва хориждан иш қидириш 
жараёнида фаол иштирок этади. 
Халқаро ишчи кучи миграцияи узоқ тарихга эга бўлсада, фақатгина XX асрга келиб 
ишлаб чиқариш омиллари ҳаракатининг етакчи кўринишларидан бирига, бинобарин 
ХИМнинг алоҳида соҳасига айланди. 
Буни қуйидаги сабаблар билан боғлаш мумкин: 

хўжалик ҳаётининг байналмилаллашуви; 

ижтимоий-демографик ўзгаришлар; 

фан-техника ва ахборот соҳасидаги инқилоб; 

интеграция жараёнларининг ривожланиши; 

трансмиллий корпорациялар фаолияти. 
Бу барча омиллар меҳнатга лаёқатли аҳолининг ҳаракатчанлигини кучайишига сабабчи 
бўлди, зеро инсонлар мамлакатлар ва қитъалараро кўчиш учун ривожланган коммуникация 
инфратузилмасидан фойдаланишади. Ҳозирги кунга келиб жаҳон ишчи кучи бозори (ЖИКБ) 
вужудга келдики, бу бозор асосини миллий хўжалик тизимлари ва жаҳон иқтисодиёти 
доирасида ишлаб чиқарувчи кучларнинг даражаси, табиати ва жойлашувига сезиларли 
таъсир этувчи иқтисодий фаол аҳолининг мамлакатлар ва ҳудудлар ўртасида жами миграция 
айланмаси ташкил этади. XX асрнинг охирига келиб меҳнаткаш-мигрантларнинг бир 
йилдаги ўртача миқдори 35 млн. кишига етди (1960-йилда 3,5 млн.). ЖИКБ фақатгина 
мигрантларни эмас, балки турли даражадаги миграция хизматларини, шунингдек, хорижий 
меҳнаткашлар хуқуқий статуси, уларнинг меҳнатини ҳимоялаш, уларга ижтимоий 
кафолатлар бериш ва бошқа масалалар билан шуғулланувчи халқаро ташкилотларни хам ўз 
ичига олади.
БМТнинг аҳоли миграцияси бўйича 2017 йил ҳисоботида 2017 йилда 2000 йилга 
нисбатан мигрантлар сони 2 баробарга ошгани ва 258 млн. кишини ташкил этиши 
келтирилган. 2017 йилда 2016 йилга нисбатан халқаро миграция сони 49%га ўсган. Жорий 
йилда мигрантлар сони дунё аҳолиси сонига нисбатан улушининг 2,8% дан 3,4%га ўсишига 
олиб келди. 2017 йилдаги 258 млн. мигрантларнинг асосий қисми қонуний йўл билан бошқа 
давлатга ишлаш учун борувчилар ҳисобланади. Келгусида миграция сонининг ўсишига 
иқлим шароитининг ўзгариши билан боғлиқ демографик тенденциялар ҳам таъсир 
кўрсатиши тахмин қилинмоқда. 258 млн. мигрантларнинг туғилган жойи: Осиёда –106 млн. 
киши (41,1%); Европада –61 млн. киши (23,6%); Лотин Америкада ва Кариб оролларида –38 


54 
млн. киши (14,7%); Африкада –36 млн. киши (14,0%); Шимолий Америкада – 4 млн. киши 
(1,6%) ва Океанияда – 2 млн. киши (0,8%). 
Халқаро аҳоли миграцияси бўйича 2017 йилги ҳолатига кўра 2017 йилда 
мигрантларнинг иқтисодиёт ривожига ҳиссаси – улар томонидан дунё бўйича 596 млрд. 
АҚШ доллари миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилди (2016 – $423 млрд.). Ушбу 
сумманинг 450 млрд. АҚШ доллари (75,%и) ривожланаётган мамлакатларга ўтказилди.
ХВФ маълумотларига кўра, 2017 йилда дунё ЯИМ 3,7% га ўсди ва умумий 94028,24 млрд. 
АҚШ долларини ташкил этди.2017 йилдаги 258 млн. мигрантларнинг 50%и 10 та 
мамлакатда, 67%и 20 та мамлакатда яшайди. Икки давлат ўртасидаги миграцион ҳаракат 
“икки томонлама коридор” («bilateral corridors») деб номланади. Масалан, 2017 йилда энг 
йирик “икки томонлама коридор” АҚШ ва Мексика ўртасида юз берди. Бунда Мексикада 
туғилиб, хорижда яшовчиларнинг (12,7 млн. киши) 98%и АҚШда жойлашган эди. 
Мазкур мавзуда аҳолининг кўчиши жараёнлари ичида ижтимоий-иқтисодий мақсадлар 
келтириб чиқарган меҳнат миграцияси тўғрисида сўз боради. Фуқароларни ўз ватанидан 
ташқарида иш қидиришга мажбур этувчи омиллар ичида энг асосийси турмуш даражасини 
яхшилаш ва ўз қобилиятларидан унумли фойдаланишга интилишлари ҳисобланади. Айни 
пайтда ишсизлик, қишлоқ хўжалигида аҳолининг кўпайиб кетиши каби салбий ижтимоий-
иқтисодий ҳодисалар хам яшаш жойини вақтинча ёки доимий ўзгартиришга сабабчи бўлади. 
Ҳозирги пайтда давлатлар меҳнат миграциясини тартибга солиш борасида ўз 
ҳаракатларини кучайтириб боришмоқда. Мигрантларни жўнатувчи (экспортёр-мамлакатлар) 
ва қабул қилувчи (импортёр-мамлакатлар) томонларнинг ўзаро манфаатларини хуқуқий 
ифодаси одатда икки ва кўп томонлама келишувлар кўринишида амалга оширилади. Бу 
соҳада халқаро конвенцияларни тайёрлашда аҳоли бўйича БМТ
 
Комиссияси, Халқаро 
меҳнат ташкилоти, Миграция бўйича халқаро ташкилот каби глобал ташкилотлар сезиларли 
кўмак бериб келмоқда. Ишчи-мигрантлар хуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи 
ҳудудий тузилмаларга мисол сифатида Ғарбий Европадаги Миграция масалалари бўйича 
ҳукуматлараро қўмитани келтириш мумкин. ЖИКБ доирасидаги муносабатларни тартибга 
солишнинг асосий халқаро меъёрий хужжатлари Халқаро меҳнат ташкилотининг 1962, 1975, 
1982 йиллардаги Конвенциялари ҳисобланади. Бу хужжатларнинг моддалари мигрантларни 
ёллаш, уларнинг хуқуқларини кафолатлаш, миграциянинг яшириш каналлари билан 
кўрашиш каби масалаларни тартибга солади. 

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish