54
млн. киши (14,7%); Африкада –36 млн. киши (14,0%); Шимолий Америкада – 4 млн. киши
(1,6%) ва Океанияда – 2 млн. киши (0,8%).
Халқаро аҳоли миграцияси бўйича 2017 йилги ҳолатига кўра 2017 йилда
мигрантларнинг иқтисодиёт ривожига ҳиссаси – улар томонидан дунё бўйича 596 млрд.
АҚШ доллари миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилди (2016 – $423 млрд.). Ушбу
сумманинг 450 млрд. АҚШ доллари (75,%и) ривожланаётган мамлакатларга ўтказилди.
ХВФ маълумотларига кўра, 2017 йилда дунё ЯИМ 3,7% га ўсди ва умумий 94028,24 млрд.
АҚШ долларини ташкил этди.2017 йилдаги 258 млн. мигрантларнинг 50%и 10 та
мамлакатда, 67%и 20 та мамлакатда яшайди. Икки давлат ўртасидаги миграцион ҳаракат
“икки томонлама коридор” («bilateral corridors») деб номланади. Масалан, 2017 йилда энг
йирик “икки томонлама коридор” АҚШ ва Мексика ўртасида юз берди. Бунда Мексикада
туғилиб, хорижда яшовчиларнинг (12,7 млн. киши) 98%и АҚШда жойлашган эди.
Мазкур мавзуда аҳолининг кўчиши жараёнлари ичида ижтимоий-иқтисодий мақсадлар
келтириб чиқарган меҳнат миграцияси тўғрисида сўз боради. Фуқароларни ўз ватанидан
ташқарида иш қидиришга мажбур этувчи омиллар ичида энг асосийси турмуш даражасини
яхшилаш ва ўз қобилиятларидан унумли фойдаланишга интилишлари ҳисобланади. Айни
пайтда ишсизлик, қишлоқ хўжалигида аҳолининг кўпайиб кетиши каби салбий ижтимоий-
иқтисодий ҳодисалар хам яшаш жойини вақтинча ёки доимий ўзгартиришга сабабчи бўлади.
Ҳозирги пайтда давлатлар меҳнат миграциясини тартибга солиш борасида ўз
ҳаракатларини кучайтириб боришмоқда. Мигрантларни жўнатувчи (экспортёр-мамлакатлар)
ва қабул қилувчи (импортёр-мамлакатлар) томонларнинг ўзаро манфаатларини хуқуқий
ифодаси одатда икки ва кўп томонлама келишувлар кўринишида амалга оширилади. Бу
соҳада халқаро конвенцияларни тайёрлашда аҳоли бўйича БМТ
Комиссияси, Халқаро
меҳнат ташкилоти, Миграция бўйича халқаро ташкилот каби глобал ташкилотлар сезиларли
кўмак бериб келмоқда. Ишчи-мигрантлар хуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи
ҳудудий тузилмаларга мисол сифатида Ғарбий Европадаги Миграция масалалари бўйича
ҳукуматлараро қўмитани келтириш мумкин. ЖИКБ доирасидаги муносабатларни тартибга
солишнинг асосий халқаро меъёрий хужжатлари Халқаро меҳнат ташкилотининг 1962, 1975,
1982 йиллардаги Конвенциялари ҳисобланади. Бу хужжатларнинг моддалари мигрантларни
ёллаш, уларнинг хуқуқларини кафолатлаш, миграциянинг яшириш каналлари билан
кўрашиш каби масалаларни тартибга солади.
Do'stlaringiz bilan baham: