Асосий ривожланиш тенденция ва йўналишларини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади


§ 4.5. Ишчи кучининг халқаро миграциясининг экспортёр-импортёр



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/143
Sana29.11.2022
Hajmi2,81 Mb.
#875164
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   143
Bog'liq
ЖИ ва ХИМ дарслик

 
§ 4.5. Ишчи кучининг халқаро миграциясининг экспортёр-импортёр
мамлакатларга иқтисодий таъсири 
Халқаро хуқуқий хужжатларда ишсизликни камайтириш, эмигрант-ишчилардан валюта 
маблағларини кириб келиши, қабул қилувчи мамлакатда уларга етарли даражадаги турмуш 
шароитини таъминлашга кўмак бериш учун эмиграцион сиёсат олиб борилиши қайд этилади. 
Мигрантларнинг асосий қисмини 30-40 ёшдагилар ташкил этади, уларнинг хорижга чиқиши 
ички меҳнат бозоридаги рақобатни юмшатиш имкониятини беради. Бинобарин, миллий 
иқтисодиётнинг беқарорлиги шароитида ижтимоий кескинлик юмшатилади. 
Эмигрантларнинг ўтказмаларидан келиб тушадиган валюта маблағлари жаҳондаги 
асосий ишчи кучи экспортёрлари (Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг бир қатор 
мамлакатлари, шунингдек, баъзи собиқ социалистик давлатлар) учун миллиардлаб доллар 
билан ўлчанади. Бундай мамлакатлар ўнта атрофида. Ўттиздан кўпроқ мамлакат йилига 100 
ва ундан кўпроқ миллион доллар миқдорида эмигрантларнинг пул ўтказмаларини олади. 
Бунда канал орқали валюта даромадлари олишда ишлаб чиқариш харажатлари билан 
кузатилмайди, зеро бундай харажатлар товар савдосига хосдир. Натижада ишчи кучи 
экспортидан иқтисодий самара товарлар ёки хизматлар савдосидагидан тахминан беш марта 
юқори бўлади. Мутахассислар мигрантларнинг чет элга чиқишидан келадиган валюта 
даромадларининг бешта манбасини кўрсатиб ўтишади: воситачи-фирмалар фойдасидан 
солиқлар, мигрантларнинг ўз юртига пул ўтказмаларидан солиқлар, мигрантларнинг шахсий 
инвестициялашлари, ишчи кучини импорт қилувчи мамлакатлардан экспортёр 
мамлакатларга давларлараро каналлар орқали келиб тушадиган капиталлар, хайрия фондлари 
ва халқаро ташкилотларнинг субсидиялари. 
Бундан ташқари мигрантлар чет элда ишлаб кайтгандан сўнг, одатда икки-етти йил 
давомида валюта ўтказмаларига эквивалент миқдорда қимматли буюмлар ва жамғармалар 
олиб келишади. Ишчи кучи экспортининг ўзига хос ижобий томонларига узоқ вақт давом 
этган хорижий фаолиятдан сўнг бу ишчиларнинг умумий касб маҳорати даражаси ортади ва 
улар ўз ватанларида иқтисодий ҳаётнинг янги соҳаларида ишлашга тайёр бўлишини 
киритиш мумкин. 
Ишчи кучининг чет элга юборилишининг салбий жиҳатлари ичида энг асосийси 
меҳнатга лаёқатли ва юқори малакали мутахассисларнинг йўқотилиши ҳисобланади. 
Ишчи кучини импорт қилувчи мамлакатлар одатда, мигрантлар сони ва сифатий 


58 
таркибини тартибга солиб борувчи иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатлардир.
Тартибга солиш дастаклари сифатида иммиграцион квоталар ва турли
чеклашлардан (мигрантнинг ёши, маълумотлилик савияси, касб махорати даражаси, 
соғлиги кабилар) фойдаланилади. Шунинг учун хам хориждан ишчи кучини жалб этишга 
танлов тамойилидан фойдаланиш тўғрисида гапириш мумкин. 
Ички меҳнат бозорида қўшимча ишчи кучини пайдо бўлишининг шубҳасиз ижобий 
жиҳатларига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
• иммигрантлар томонидан ишлаб чиқариладиган товарларнинг харажатларни 
камайиши (хорижликлар импортёр-мамлакат фуқароларига нисбатан фаолрок ва камрок иш 
хақига ишлашга тайёр бўлишади) ҳисобига рақобатбардошлиги ошади; 
• мигрант-ишчилар томонидан товар ва хизматларга ички талабни рағбатлантирилиши; 
• малакали мутахасссислар тайёрлаш, ижтимоий дастурлар, шунингдек, бошқа 
давлатлардан патентлар, лицензиялар ва ноу-хаулар сотиб олишга зарур маблағларни 
тежалиши; 
• ишчи кучи таклифи соҳасида рақобатни кучайтириш орқали ички меҳнат бозорига 
қўшимча эгилувчанликни бериш. 
Бироқ ишчи кучини экспорт қилишдаги сингари унинг импортида хам салбий жиҳатлар 
мавжуд. Хусусан, резидентлар ва мигрантлар ўртасидаги иш жойи учун қўшимча рақобат 
ишсизликни кучайишига олиб келади. Иммигрантлар оқимини кенгайиши билан боғлиқ 
равишда мамлакатдан валюта маблағларини хорижга чиқиб кетиши ортиб боради. Бундан 
ташқари хорижий ишчи кучи, айниқса, африкалик ва осиёликлар Ғарбий Европа ва Шимолий 
Америкада миллий, ирқий ва диний негиздаги тўқнашувларни келтириб чиқаради, 
иқтисодиёт криминаллашади. 
Шундай қилиб миграция жараёнларининг жаҳон мамлакатлари иқтисодиётига таъсири 
етарли даражада зиддиятлидир, унинг салбий ва ижобий томонларини нисбий баҳолаш 
мазкур мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият ва унинг ХИМ тизимидаги ҳолатига 
бевосита боғлиқ бўлади. 

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish