Таянч иборалар:
эркин иқтисодий ҳудуд, божхона иттифоқи, тўлиқ иқтисодий
иттифоқ, қонунчиликнинг унификацияланиши, Европа Иттифоқи, Маастрихт шартномаси,
Ягона Европа Акти, НАФТА, “Меркосур”, ИҲТ.
Назорат учун саволлар
:
1.
Иқтисодий интеграциянинг мазмуни ва моҳиятини тушунтириб беринг.
2.
Халқаро иқтисодий интеграциянинг қандай босқичлари характерлаб беринг?
3.
Эркин савдо ҳудудларини тавсифлаб беринг.
4.
Интеграцион жараёнлар миллий давлатлар иқтисодиётини ривожланишига қандай
таъсир кўрсатишини характерлаб беринг.
5.
ЕИ қачон ва қайси давлатлар томонидан ташкил этилди.
6.
Жаҳондаги интеграцион бирлашмалар ҳақида сиз нима биласиз?
7.
НАФТАни тузилишидан асосий мақсад нима ва унга қайси давлатлар аъзо?
138
11-боб. Жаҳон иқтисодиётини тартибга солишда
халқаро ташкилотларнинг роли
§ 11.1. Халқаро иқтисодий ташкилотларнинг таснифланиши
Халқаро валюта-кредит ва молия муносабатларининг институционал тузилиши ўзига
кўплаб халқаро ташкилотларни қамраб олади. Улардан баъзилари кўпгина ваколатларга
ҳамда юқори миқдордаги молиявий ресурсларга эга бўлган ҳолда халқаро валюта-кредит ва
молия муносабатларини тартибга солишни амалга оширади. Бошқалари эса, ҳукуматлараро
муҳокама этиш учун форумлар ташкил этиш ҳамда валюта-кредит ва молия сиёсати бўйича
тавсиялар ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Халқаро молия ташкилотлари ўзида жаҳон иқтисодиёти барқарорлигини таъминлаш
учун молия ва валюта-кредит муносабатларини тартибга солиш мақсадларида давлатлараро
келишув асосида ташкил этилган халқаро ташкилотларни ифодалайди.
Халқаро молия ташкилотларининг юзага келишига асосан жаҳон хўжалигида
глобаллашув жараёнларининг ривожланиши ҳамда халқаро молия бозорларидаги ва жаҳон
валюта тизимидаги беқарорликнинг кучайиши сабаб бўлди. Улар асосан иккинчи жаҳон
урушидан кейин ташкил топган ва ҳозирги вақтда мамлакатларнинг валюта-кредит ва молия
муносабатлари соҳасидаги хамкорлигини ривожлантиришда ҳамда ушбу муносабатларни
давлатлараро даражада тартибга солишда муҳим роль ўйнайди.
Халқаро молия ташкилотлари вужудга келишининг биринчи босқичи биринчи ва
иккинчи жаҳон урушлари орасидаги даврга тўғри келади. Халқаро молия ташкилотлари
вужудга келишининг иккинчи босқичи ҳамда улар фаолиятининг кучайиш жараёни иккинчи
жаҳон урушидан сўнг мустамлакачилик тизимининг парчаланиши ва 1970 йиллардаги
иқтисодий ўзгаришлар билан боғлиқдир. Шу билан биргаликда 1980-йилларнинг бошларида
халқаро молия ташкилотлари фаолиятида учинчи босқичнинг бошланганлигини қайд
этишимиз мумкин. Чунки бу даврда жаҳон
иқтисодиётида глобаллашувнинг кучайиши ҳамда
интеграцион жараёнларнинг жадаллашуви кабиларни кўрсатиш мумкин. Дунёдаги бир қатор
давлатларнинг ҳукумат органлари замонавий халқаро иқтисодий муносабатлардаги
муаммоларни биргаликда ҳал этишга эҳтиёж сездилар ва бунинг натижасида халқаро
ташкилотларга бўлган талаб янада ортиб борди.
Халқаро молия ташкилотларига Халқаро Валюта фонди, Жаҳон банки, Европа
тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро ҳисоб-китоблар банки, Осиё, Америка, Африка
минтақавий ривожланиш банклари ва бошқалар киради.
Халқаро молия ташкилотларининг фаолияти жаҳон хўжалигининг барқарорлигига
эришишга ҳамда валюта-молия соҳасидаги муносабатларнинг узлуксизлигини таъминлашга
ёрдам беради. Энг аввало, бунга бўлган зарурият давлатлар ўртасидаги ўзаро алоқалар
кўламининг ортиб бориши шунингдек, уларнинг ўзгарувчан хусусиятга эга эканлиги билан
изоҳланади. Шунингдек улар мамлакатлар ва давлатлар ўртасида ҳамкорликни ташкил этиш
учун форум сифатида хизмат қилишга ҳам йўналтирилган.
Халқаро молия ташкилотларининг вужудга келишига ва фаолиятининг ривожланишига
қуйидаги омиллар таъсир кўрсатган:
- хўжалик ҳаёти байналмилаллашувининг кучайиши, шунингдек, миллий чегаралардан
ташқарига чиқувчи трансмиллий корпорациялар ва трансмиллий банкларнинг ташкил
топиши;
- жаҳон хўжалигида молиявий муносабатларни халқаро тартибга солишга бўлган
эҳтиёжнинг кучайиши;
- жаҳон валюта тизими, халқаро валюта-кредит, қимматбаҳо қоғозлар ва олтин
бозорларидаги юзага келадиган муаммоларни ҳамкорликда ҳал қилиш заруриятининг ортиб
бориши;
139
Халқаро валюта-кредит ва молия ташкилотлари томонидан бажариладиган асосий
функцияларга қуйидагилар киради:
Do'stlaringiz bilan baham: |