Асосий ривожланиш тенденция ва йўналишларини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади


§ 11.2. Жаҳон хўжалигидаги глобал ташкилот



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/143
Sana29.11.2022
Hajmi2,81 Mb.
#875164
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   143
Bog'liq
ЖИ ва ХИМ дарслик

§ 11.2. Жаҳон хўжалигидаги глобал ташкилот
Бирлашган миллатлар ташкилоти тизими 
 
Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) — ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва 
хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида 
ташкил этилган халқаро ташкилот. 1945 йилда тузилган. БМТни барпо этиш ҳақидаги қарор 
СССР, АҚШ, Англия ва Хитой ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги кенгашида 1943 
йилда, Устави эса Сан-Франциско конференсиясида 1945 йилда қабул килинди. БМТ 
Уставига дастлаб 51 давлат имзо чеккан, 2000 йилда эса улар сони 189 га етди. БМТнинг 
доимий иш ўрни (штаб квартираси) — Нью-Йорк. БМТ Уставида кўрсатилганидек, у халқаро 
тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, халқларнинг тенг ҳуқукди бўлиши ва ўз такдирини ўзи 
белгилаши қоидасига амал қилиб, миллатлар ўртасида дўстлик муносабатларини 
ривожлантиришни, иктисодий, ижтимоий, маданий муаммоларни ҳал этишда халқлар 
ўртасида ҳамкорлик бўлишини таʼминлашни кўзда тутиб, шу умумий мақсадларга эришишда 
миллатлар ҳаракатини уйғунлаштириб турадиган марказ ҳисобланади. 
2000 йил 6—8 сентабрда БМТнинг 55-сессияси доирасида "Минг йиллик саммити" 
бўлиб ўтди. Унда 155 дан ортиқ мамлакатнинг давлат ва ҳукумат бошлиқлари иштирок этди. 
Мазкур анжуманда умумбашарий аҳамиятга эга бўлган ижтимоийиктисодий, экология ва 
хавфсизликка доир муаммолар муҳокама қилиниб, янги юз йилликнинг дастлабки йилларида 
амалга оширилиши мўлжалланаётган тадбирлар белгиланди. Саммит иштирокчилари 
якдиллик билан кабул қилган декларацияда 2015 йилгача таъминлашда, Бош Ассамблея ва 
БМТ бошқа органлари қарорлари амалда бажарилишида ёрдам беради. Котибият қуйидаги 
департаментлар ва бошқармаларга бўлинади: Сиёсий масалалар ва Хавфсизлик Кенгаши 
ишлари департаменти, Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти, Васийлик ва ўз-
ўзини бошқармайдиган ҳудудлар департаменти, Назорат бошқармаси, Ходимлар 
бошқармаси, Бош котибнинг маʼмурий идораси, Ижтимоий ахборот бошқармаси, 
Конференсияларга хизмат қилиш бошқармаси, Умумий хизмат бошқармаси, БМТнинг 
Женева бўлими. БМТ сессияси йидда бир марта чақирилади. Хавфсизлик Кенгашининг ёки 
БМТ аʼзолари кўпчилигининг талаби билан ҳар қандай масала юзасидан махсус сессиялар 
чақирилиши мумкин. БМТнинг расмий тиллари — инглиз, франсуз, рус, испан ва хитой 
тиллари бўлиб, инглиз, франсуз, испан тилларида иш юритилади. 
Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилганидан кейин кўп ўтмай—1992 йил 2 мартда 
БМТга аъзо бўдди. Шу куни БМТ Бош Ассамблеяси биноси олдида ЎзРнинг Давлат байроғи 
кўтарилди. БМТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси очилди (1993.24.8). БМТда Ўзбекистон 
Республикаси ваколатхонаси иш бошлади. Ўзбекистон Республикаси БМТнинг Таълим, фан 
ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти — ЮНEСКОга ҳам аъзо бўлди. 
Ўзбекистон ўз овози ва мавқеига эга бўлган аъзо сифатида БМТ олдига муҳим ва 
долзарб масалаларни қўйяпти. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг БМТ 
Бош Ассамблеяси 48-сессиясида (1993 йил сентабр), БМТ ташкил этилганининг 50 
йиллигига бағишланган сессияда (1995 йил окт.), БМТ Бош Ассамблеясининг "Минг йиллик 
саммити" (2000 йил сентабр) да сўзлаган нутқлари дунё жамоатчилигида катта қизиқиш 
уйғотди. Хусусан, ушбу халқаро ташкилотнинг 20-аср сўнггидаги энг йирик анжуманида 


141 
Ўзбекистон раҳбари халқаро терроризм ва наркобизнес билан боғлиқ муаммоларни ҳал 
этиш; минтақавий хавфсизлик, жумладан Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва 
хавфсизликни таъминлаш; жаҳон хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш, БМТ фаолияти 
ва таркибий тизимини ислоҳ қилишга тааллуқли таклифлар билан чиқди. 
Ўзбекистон Республикаси БМТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида бу энг нуфузли 
халқаро ташкилотнинг мақсад ва қоидаларига қатъий амал қилмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1945-йил 24-октабрда, халқаро ҳамкорликни 
ривожлантириш ва ялпи хавфсизликни мустаҳкамлаш туфайли тинчликни барқарор этиш 
журъати билан тўлиб-тошган 51 мамлакат томонидан ташкил этилди. Бугунги кунда 185 
мамлакат, яъни дунёнинг қарийб барча мамлакатлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 
аъзоларидир. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзоси бўлган давлат халқаро 
муносабатларнинг асосий тамойиллари акс этган, халққаро шартномалардан иборат бўлган 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низомида баён этилган мажбуриятларни қабул этади. 
Низомга биноан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тўртта асосий мақсадга амал қилади: 
халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга кўмаклашиш, миллатлар ўртасида дўстона 
алоқаларни ривожлантириш, халқаро муаммоларни ҳал этишда ва инсон ҳуқуқларини 
ҳурматлашни рағбатлантиришда, халқаро ҳамкорликни барқарор этиш ҳамда ушбу умумий 
мақсадларга эришишда миллатлар саʼй-ҳаракатлари, келишувлари учун марказий ролни 
ўйнаш. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзолари — мустақил давлатлардир. Бирлашган 
Миллатлар Ташкилоти бутунжаҳон ҳукумати эмас ва у қонунлар қабул қилмайди. Бироқ 
халқаро можароларни бартараф этишга ва бизнинг барчамизга дахлдор бўлган масалаларни 
ҳал этиш сиёсатини ишлаб чиқишга ёрдам бера оладиган маблағларга эга бўлади. Бирлашган 
Миллатлар Ташкилотига барча катта-кичик, бой ва камбағал, турли сиёсий қарашлар ва 
ижтимоий тизимдаги давлатлар аъзо бўлиб, улар овоз бериш ва овоз беришда иштирок этиш 
ҳуқуқига эга. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотида олтита бош орган мавжуд. Улардан бештаси — 
Бош Ассамблея, Хавфсизлик Кенгаши, Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш, Васийлик Кенгаши 
ва Котибият — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги Марказий 
қароргоҳида, олтинчи орган — Халқаро Суд эса Нидерландиянинг Гаага шаҳрида фаолият 
кўрсатади. 

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish