88
ишлаб чиққан ҳолда, молиялаштириш, қуриш ва реконструкция қилишни 2014 йил 1
январгача амалга оширишга истисно тариқасида рухсат этилди.
“Жиззах” махсус индустриал зонасининг иштирокчиси мақомига эга бўлишлари учун
хўжалик субъектларини танлаш мезонлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- замонавий ишлаб чиқаришларни яратиш ёки мавжуд ишлаб чиқаришларни чуқур
модернизация қилиш, бунда уларни юқори технологик асбоб – ускуналар ва технологиялар,
энг аввало маҳаллий минерал хомашё ресурслари ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур
қайта ишлашга ихтисослашган технологиялар билан таъминлаш;
- фаолият соҳасини “Жиззах” махсус индустриал зонасининг асосий вазифаларига
мос келиши (стратегик табииий хомашё ресурсларини қазиб олиш ва бирламчи қайта
ишлашга ихтисослашган ташкилотлар бундан мустасно);
- таъсисчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан, шунингдек улар томонидан Ўзбекистон
Республикасининг кафолатлари тақдим этилмасдан жалб қилинган кредитлар ҳисобидан
инвестицияларни амалга ошириш;
- “Жиззах” махсус индустриал зонасида импорт ўрнини босадиган ва экспортга
мўлжалланган рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича технологик
занжирларни босқичма – босқич шакллантириш;
- имтиёзларнинг амал қилиш муддати давомида улардан фойдаланиш натижасида
олинган даромаднинг 50 фоиздан кам бўлмаган қисмини қайта инвестициялаш ва қайта
ташкил этишга йўналтириш мажбуриятларини инвесторлар томонидан қабул қилиниши.
2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш,
иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга хорижий, аввало, тўғридан-тўғри хорижий
инвестицияларни фаол жалб қилиш, давлат мулки хусусийлаштирилган обектлар базасида
хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, вилоят, туман
ва шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир кўплаб вазифалар
белгиланган. Мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат
зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этиш борасида олиб
борилаётган ишлар бунда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2016-йил 26-октабрдаги “Эркин иқтисодий зоналар
фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
фармонига мувофиқ ушбу зоналар учун янада қулай шарт-шароитлар яратилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда 14 та эркин иқтисодий зона фаолият юритмоқда.
«Навоий», «Ангрен», «Жиззах», «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин
иқтисодий зоналарида умумий қиймати 486 миллион долларга тенг 62 лойиҳа амалга
оширилган, 4 минг 600 дан ортиқ иш ўрни яратилган. Фармацевтика соҳасига ихтисослашган
«Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм»,
«Бўстонлиқ-фарм», «Паркент-фарм» сингари 7 янги эркин иқтисодий зонани
ривожлантириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: