Асосий конституциявий янгиликларнинг мазмуни ва моҳияти


 Илк маротаба Конституцияда барча даражадаги ҳокимларнинг ваколатлари



Download 70,16 Kb.
bet13/16
Sana12.05.2023
Hajmi70,16 Kb.
#937947
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Мазмуни ва моҳияти

5.7. Илк маротаба Конституцияда барча даражадаги ҳокимларнинг ваколатлари белгиланмоқда (ҳудудларнинг иқтисодий, ижтимоий, маданий
ва экологик ривожланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш; маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш ва бошқалар) (123-модда).
Умуман олганда, юқоридаги ўзгаришлар ижро ҳокимияти органларининг масъулиятини оширишга, давлатнинг янги мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда Ҳукумат ва ҳокимлар олдида турган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлашга хизмат қилади.
Конституциянинг бешинчи бўлимида мустаҳкамланган мазкур ўзгартишлар мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан маъмурий ислоҳотларнинг асоси ва мантиқий давомига айланади.


СУД ҲОКИМИЯТИ.
5.8. Суд ислоҳоти 2017 йилда бошланди. 2017-2021 йиллардаги конституциявий ислоҳотларга мувофиқ:
– Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилди;
– Олий суд ва Олий хўжалик суди негизида фуқаролик, жиноий, маъмурий ва хўжалик судлов соҳасидаги ягона олий суд ҳокимияти органи – Олий суд ташкил этилди;
– маъмурий, иқтисодий судлар ташкил этилди;
– Конституциявий суднинг мустақиллиги мустаҳкамланди, ваколатлари сезиларли даражада кенгайтирилди.
Қонун лойиҳасида назарда тутилаётган ўзгартишлар ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давомидир. Конституциявий Қонун лойиҳаси билан судьялар мустақиллиги, одил судлов тизимини демократлаштиришнинг конституциявий асослари Конституция ва қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим шартлари сифатида сезиларли даражада мустаҳкамланмоқда.
Киритилаётган тузатишлар:
– Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг конституциявий асослари мустаҳкамланмоқда – у судьялар корпусининг шакллантирилиши, суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишини таъминлайдиган судьялар ҳамжамиятининг мустақил органи ҳисобланади
(135-модда);
– судьялар дахлсиз ва муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслиги, давлат судьянинг ва унинг оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаши белгиланмоқда (136-модда);
– судлар фаолиятини молиялаштириш Давлат бюджети ҳисобидан бўлиши ва у одил судловни тўлиқ ҳамда мустақил амалга ошириш имкониятини таъминлаши кераклиги тўғрисидаги норма (140-модда) ва бошқалар мустаҳкамланмоқда.

Download 70,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish