Асосий конституциявий янгиликларнинг мазмуни ва моҳияти


 Президент ва Олий Мажлис олдидаги масъулиятини кучайтириш



Download 70,16 Kb.
bet12/16
Sana12.05.2023
Hajmi70,16 Kb.
#937947
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Мазмуни ва моҳияти

5.6. Президент ва Олий Мажлис олдидаги масъулиятини кучайтириш ҳисобига Вазирлар Маҳкамаси сезиларли даражада мустаҳкамланмоқда, Ҳукуматнинг мақоми ўзгармоқда, уни шакллантиришда парламент қуйи палатасининг иштироки кенгайтирилмоқда.
Ҳусусан:

  • Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятини Президент томонидан белгиланадиган ижро этувчи ҳокимияти фаолиятининг асосий йўналишлари доирасида амалга ошириши белгиланмоқда (114-модда);

  • Бош вазири номзоди парламентга сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан Президент кўриб чиқиш учун таклиф этилиши тўғрисидаги конституцивий норма бекор қилинмоқда.

Бунинг ўрнига, илғор хорижий амалиётни инобатга олган ҳолда, Бош вазир ва Ҳукумат аъзоларини Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин Президент томонидан тайинлаш тартиби ўрнатилмоқда. Шу билан бирга, Бош вазир номзоди Президент томонидан қуйи палатадаги барча сиёсий партияларнинг фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг таклиф этилади (109 ва 118-моддалар).
Мазкур ўзгариш парламент қуйи палатасининг Ҳукуматни шакллантиришдаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган. Амалдагисидан фарқли равишда, жорий этилаётган Бош вазирни тайинлаш тартиби Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларини ифода этувчи барча сиёсий кучларни фикрини ҳисобга олиш имкониятини беради. Мазкур жараёнда мамлакат фуқаролари томонидан сайланган барча халқ вакиллари иштирок этишини инобатга олсак, ушбу тартиб янада демократиклигини кўриш мумкин.

  • Бош вазир лавозимига номзод уч марта рад этилган тақдирда Президент Бош вазирни тайинлаши ва Қонунчилик палатасини тарқатиб юборишга ҳақли эканлиги белгиланмоқда (118-модда);

  • Ҳукуматнинг ваколатлари ва функциялари, унинг масъуллиги сезиларли даражада кенгайтирилди. Хусусан, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, макроиқтисодий барқарорлик, қулай инвестиция муҳитини яратиш, қашшоқликни камайтириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликларни сақлаш ва бошқа соҳаларда ўз олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун масъуллиги кенгайтирилди.

Бундан ташқари, Ҳукумат зиммасига ижро этувчи ҳокимияти органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни, қонунийлик ва самарадорликни таъминлаш, давлат хизматларининг сифати ва очиқлигини ошириш, аҳолини, шу жумладан ногиронлиги бор шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимининг самарали ишлашини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш вазифалари юклатилди (115-модда).

Download 70,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish