Асосий конституциявий янгиликларнинг мазмуни ва моҳияти



Download 70,16 Kb.
bet10/16
Sana12.05.2023
Hajmi70,16 Kb.
#937947
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
Мазмуни ва моҳияти

Сенат аъзолари сони 100 нафардан 65 нафаргача оптималлаштирилиб, улар 14 та ҳудуддан тенг миқдорда 4 нафардан Жўқорги Кенес ва маҳаллий Кенгашлар мажлисларида депутатлар орасидан сайланади, Сенатнинг 9 та аъзоси бевосита Президент томонидан тайинланади.

Дунёдаги 83 та икки палатали парламентларнинг юқори палаталари аъзоларининг сони 29 та давлатда – 49 тагача, 31 та давлатда – 50 тадан 99 тагача, 23 та давлатда – 100 нафар ва ундан кўп. Қўшни Қозоғистон Сенатида 50 нафар аъзо, Тожикистонда
33 нафар, Беларусда64 нафар. Юқори палатанинг давлат раҳбари томонидан тайинланадиган аъзолари сони: Италия5 та, Беларусь, Тожикистон 8 та, Қозоғистон10 та, Ирландия11 та, Ҳиндистон12 та.


  • Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва келишиш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколати сифатида мустаҳкамланмоқда (94 ва 118-моддалар).

Ўхшаш тартиб Германия, Чехия, Россия, Беларусь, Қозоғистон, ва бошқаларда белгиланган.

  • Сенатнинг назорат ваколатларини унинг айрим шаклларини (Давлат бюджети ижросини кўриб чиқиш; Вазирлар Маҳкамасининг йиллик маърузасини кўриб чиқиш; Бош вазирнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисидаги ҳисоботни эшитиш ва бошқалар) бекор қилган ҳолда Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари сифатида белгиланиши орқали оптималлаштирилмоқда (95-модда).

  • Сенатнинг ваколатлари, шу жумладан унга Президентнинг бир қатор ваколатларини ўтказиш, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини мувофиқлаштиришдаги ролини кучайтириш ҳисобига кенгайтирилмоқда, хусусан:

– Президент тақдимига биноан Судьялар олий кенгаши, республика коррупцияга қарши курашиш бўйича органи ва республика монополияга қарши курашиш органи раҳбарлари сайлаш (95-модда);
– давлат бошқаруви органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги Президент фармонларини тасдиқлаш (95-модда);
– Конституциявий суд билан келишган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини тарқатиб юбориш (126-модда) ва бошқалар.
Бунда, ўз ваколатларини муддатидан олдин тугатиш (тарқатиб юбориш) натижасида Қонунчилик палатасининг таркиби вақтинча мавжуд бўлмаган даврда Сенат парламентнинг қонунларни қабул қилиш функциясини (Конституция ва конституциявий қонунлар бундан мустасно) амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмоқда (95-модда).

Download 70,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish