Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

Кеч яширин захм
(syphilis latens tarda). Кеч яширин захмли беморлар кўпинча тасодифан 
аниқланади. Бундай беморларни топишда шифохоналарда даволанаѐтган беморлар қонини 
захмга текшириш тадбири ѐрдам беради. Шунингдек, профилактик тиббий кўрикдан ўтаѐтган 
шахсларни ва қон берувчи кишилар – донорлар қонини захмга текшириш яширин кечаѐтган 
захмли аниқлашда жуда амалий аҳамиятга эга. Яширин захм диагнозини қўйиш учун қуйидаги 
маълумотларни йиғиш зарур:
а) касаллик тарихининг ўзига хос хусусиятлари. Бундай беморлар захмга қачон 
чалинганликларини билмайдилар, ҳатто касаллик муддатини тахмин қила олмасликлари мумкин. 
Шу сабабли бундай беморлар захмга дучор бўлмаганликларини исботлашга ҳаракат қиладилар. 
Дарҳақиқат, мазкур беморларда захм белгилари кузатилмайди. Камдан-кам ҳолларда бемор 
захм дардига 3-4 йил аввал мубтало бўлганлигини, аммо бу тахминий фикр эканлигини 


билдиради. Чунки ўша пайтларда терида кузатилган яра-чақалар ѐки доғлар ҳақиқатан ҳам 
захмга тегишли бўлганлигини исботлаш жуда мушкулдир;
б) кеч яширин захмда Вассерман реакциясини қўйиш йўли билан аниқланадиган реагинлар 
миқдори (Боас бўйича) кам бўлади (1:5, 1:10, 1:20 гача тенг). Бу далил қондаги спирохеталар 
миқдорининг камлигидан далолат беради. РИФ ва РИТ ижобий натижалар берган барча 
беморларда уларнинг натижаси ўта мусбат бўлади; 
в) трепонемалар реакцияси кузатилмайди. Бу ҳол қондаги трепонемалар миқдорининг жуда 
камлигидан, яъни ҳақиқатан ҳам кеч яширин захм жараѐнидан гувоҳлик беради; 
г) орқа мия суюқлигида маълум ўзгаришлар кузатилади, жумладан кеч захм менингити 
белгилари намоѐн бўлади. Мазкур биологик суюқлик билан қўйиладиган В ассерман ва Ланг
реакциялари кўп ҳолларда мусбат натижалар беради.
Кеч яширин захм диагнозини қўйиш мураккаб ва масъулиятли вазифадир. ТҲЧР ва 
ИЁРнинг мусбат натижаларини олмасдан туриб бундай диагнозни қўйиш хато
ҳисобланади. Кеч яширин захм тахмин қилинган беморлар терапевт, невропатолог, окулист, 
оториноларинголог, рентгенолог ва бошка ихтисосликдаги врачларнинг текширувидан 
албатта ўтишлари лозим. Мазкур мутахассислар томонидан захмга алоқадор у ѐки бу 
ўзгаришлар борлигининг аниқланиши яширин захм диагнозининг ўзгаришига олиб келади. 
Бундай беморларга аниқланган захм белгиларининг турига қараб (асаб захми ѐки ички 
аъзолар захми) манифест захм диагнози қўйилади. 
Кеч яширин захм диагнози даволаш жараѐнида тасдиқланиши лозим. Гап шундаки, 
классик серологик реакциялар даволаш курсларининг охиридагина манфий натижалар 
беради. Баъзан даволаш курсининг тугаганига қарамасдан КСР мусбатлигича қолиши 
мумкин. Кеч яширин захм деб диагноз қўйилган беморларнинг жинсий шерикларида ҳам 
одатда захмнинг кеч яширин тури аниқланади. Жинсий шерикларнинг маълум қисмида эса 
захмнинг белгилари умуман топилмайди. Бундай шахслар соғлом ҳисобланиб, 
огоҳлантирувчи даво чоралари ўтказилмайди. 
Шуни таъкидлаш лозимки, кеч яширин захмга қарши даво чораларини ўтказиш 
аниқланган серомусбат реакцияларни манфийлаштиришга қаратилган эмасдир. Бундай 
беморларни даволаш ички аъзолар захми ва асаб системаси захми ривожланишининг олдини 
олишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish