5-МАШҒУЛОТ
1.
Машғулот мавзуси.
Захмни даволаш (специфик, носпецифик, огоҳлантирувчи, олдини
оладиган ва синов даволар. Захмда қўлланиладиган дори воситалари).
2.
Мавзунинг қисқача мазмуни.
Захмга чалинган беморларни даволаш 1987 йилда тасдиқланган қўлланмага биноан
амалга оширилади. Мазкур қўлланма тиббиѐт олий билимгоҳларининг тери-таносил
касалликлари кафедраларида ва илмий-тадқиқот институтларида даво усулларини
соддалаштириш мақсадида кейинги йилларда тўпланган тажрибалар асосида ишлаб
чиқилган ва тавсия этилган.
Даволашнинг қуйидаги усуллари жорий этилган:
1. Захм билан касалланган беморларда специфик даво қўлланилади, даво касалликни
қўзғатувчи оқиш спирохеталарни нобуд қилишга қаратилгандир. Шу мақсадни амалга
ошириш учун қўлланиладиган дорилар специфик дорилар дейилади.
2.
Носпецифик даво. Захмга учраган беморлар организмининг қаршилик кўрсатиш
қобилиятини ошириш ва серологик реакциялар жавобининг манфий бўлишини
тезлаштириш мақсадида қўлланилади. Бундай дорилар носпецифик препаратлар
дейилади.
3.
Огоҳлантирувчи (превентив) даво захмга йўлиққан беморлар билан жинсий ѐки
яқин маиший муносабатда бўлган шахсларда ўтказилади (бунда антибиотиклар
ишлатилади).
4.
Касалликнинг олдини оладиган (профилактик) даво. Захм билан касалланган
беморлардан туғилган болаларда ва захмни бошдан кечирган ҳомиладор аѐлларда
қўлланилади (пенициллин билан).
5.
Синов даво. Захмнинг кеч даврларида кузатиладиган диагностик ноаниқлик
пайтларида ўтказилади (кўпинча висмут препаратлари, баъзан антибиотиклар
қўлланилади).
Захм касаллигини даволашда қуйидаги специфик дори воситалари қўлланишга рухсат
этилган: пенициллин препаратлари, эритромицин, тетрациклин, олететрин, висмут ва йод
препаратлари.
Пенициллин препаратлари.
Кўп йиллик клиник кузатувлар ва илмий тадқиқотлар
натижасида пенициллинлар гуруҳининг захм инфекциясида шифобахш таъсир кўрсатиши
тасдиқланган. Пенициллин препаратлари захмга қарши ѐлғиз ўзи ѐки висмут препаратлари
билан биргаликда қўлланилиши мумкин. Агар пеницилиннинг хар бир мл қондаги миқдори
0,03 ТВ дан ошса, бу миқдор захмни даволашга қодир деб ҳисобланади.
Бензилпенициллин таъсир этиш муддати узайтирилган бошқа препаратларга нисбатан
беморлар томонидан яхши кабул қилинади, у камдан-кам ҳолларда асоратлар қол-диради.
Шунга қарамасдан беморнинг касаллик тарихида пенициллинга нисбатан кўнгилсиз
воқеалар бўлган бўлмаганлигини аниқлаш лозим. Пенициллин дастлабки
юборишдан 30 дақиқа аввал ҳар эҳтимолга қарши гистаминга қарши дорилардан
бирортасини (димедрол, диазолин, супрастин) бериш лозим. Шунингдек, гистаминга қарши
дорилар пенициллиннинг таъсир муддати узайтирилган препаратларини юборишдан аввал
ҳар сафар қўлланилиши лозим.
Пенициллин препаратларининг қуйидагилари захмни даволашда қўлланилади:
1. Беизилпенициллин-бензилпенициллин кислотанинг сувда эрийдиган натрийли ва
калийли тузи. Сувдаги эритмаси ҳар 3 соатда тунги танаффусларсиз мушак орасига
юборилади (дорининг миқдори захмнинг турига боғлиқ). Пенициллиннинг қондаги
шифобахш миқдорини бир меъѐрда сақлаб туриш учун дори ҳар 3 соатда юборилиши шарт.
Акс ҳолда дорининг қондаги миқдори камайиб кетиб, пенициллиннинг трепонемаларни
ўлдириш қобилияти сусаяди, оқибатда даволаш муваффақиятсиз чиқади.
2. Бициллин-3 - бензилпенициллиннинг натрийли ѐки калийли тузи, шунингдек новокаин ва
дибензилэтилендиамин тузларидан иборат аралашмаси. Мушак орасига икки лаҳзали усул
билан ҳар 4 кунда бир марта юборилади.
3. Бициллин-1 (бензилпенициллиннинг дибензнлэтилендиамин тузи) ва бициллин-5
(бензилпенициллиннинг 80% дибензилэтилендиамин тузи) ва 20% ли новокаин тузлари
(аралашмаси). Мазкур препаратлар мушак орасига ҳар 5 кунда 1 марта икки лаҳзали усул
билан юборилади. Юбориладиган дори модда қон томирлари ичига тушиб қолмаслиги учун
дастлаб игнанинг ўзи санчилиши лозим. Игнадан қон чиқмаѐтганлигига ишонч ҳосил
қилингандан кейин, унга шприц кийгизиш лозим. Сўнгра дори модда аста-секин ва
эҳтиѐтлик билан юборилади.
4.
Эритромицин - трепонемаларни ҳалок қилиш хусусиятига эга бўлган антибиотик.
Пенициллин препаратларини қўллаш оқибатида рўй берадиган ҳар хил асоратлар
кузатилганда ишлатилади. Эритромициннинг захмга нисбатан шифобахш кучи пени-
циллинникига нисбатан пастдир. Шу туфайли ѐлғиз ўзи захмни даволашда қўлланилмайди,
яъни эритромицин билан даволаниш курси тугагач, висмут тузлари юборилади.
Эритромицин ҳар 6 соатда (суткасига 4 марта) 0,5 г дан овқатдан кейин ичиш учун берилади.
5.
Тетрациклин ва олететрин. Бу дори моддаларини пенициллин ва эритромицинга
сезувчанлиги ошган беморларда қўлланилади. Бунда висмут препаратлари тетрациклин ва
олететринлар билан бир вақтнинг ўзида қўлланилади. Мазкур антибиотиклар 0,5 г дан
суткасига 4 махал берилади.
Агар висмут препаратлари билан даволашга монеликлар бўлса, даво фақат
антибиотиклар билан олиб борилади. Захмни даволашда давонинг носпецифик усуллари
ижобий натижалар беради (пирогенал, витаминлар, биологик қувватни оширувчи
моддалар).
Антибиотиклар билан даволашда кузатиладиган асоратлар қуйидагилар:
Даволанаѐтган беморларда тана ҳароратининг кўтарилиш реакцияси (Герксгеймер
реакцияси). Бу асорат кўп ҳолларда кузатилади (кўнгил озиши, бош оғриғи, касаллик
белгиларининг яққол намоѐн бўлиши ва ҳоказо). Бундай кўнгилсиз ҳодисалар узоғи билан
бир кун давом этиб, кейин йўқолади. Шу туфайли даво чораларини давом эттиришга
тўсқинлик қилмайди.
Пенициллин, айниқса таъсир муддати узайтирилган пенициллин препаратлари билан
даволашда аллергияга алоқадор турли-туман асоратлар кузатилиши мумкин. Бунда терида
пайдо бўладиган тошмалар эшакем ѐки
аллергик дерматит (токсидермия) кўринишида
учрайди. Бундай ҳолларда пенициллин билан даволаш тўхтатилиб, дарҳол гистаминга
қарши моддалар ва кальций препаратларини қўллаш лозим. Шунингдек, қон томирларга
томчилаб физиологик эритма ѐки гемодез юбориш яхши натижалар беради.
Антибиотиклар таъсирида кузатиладиган энг оғир ва жиддий асорат организмнинг
ҳимоясиз туртки ҳолати (анафилактик шок) ҳисобланади. Бу ҳолат қон босимининг кескин
пасайиб кетиши билан таърифланади, бемор ҳушидан кетиб, қалтироқ тутади, териси
қонсизланиб, лаблари кўкаради. Бундай ҳолларда зудлик билан қон томирларни
торайтирадиган ва қон босимини оширадиган дорилар (адреналин, норадреналин, эфедрин,
кофеин), шунингдек преднизолон эритмаси, димедрол каби аллергияга қарши моддалар
томир ичига юборилиши лозим. Эритромицин эса кўпинча аллергик тошмалар пайдо
қилади, беморнинг кўнгли айниб, ичи кетиши мумкин.
Пенициллин гуруҳи ва захмни даволашда қўлланиладиган бошка антибиотикларни
қўллашга монеликлар:
- аллергик касалликлар (бронхиал астма, эшакем), ички секреция безларининг
касалликлари, ўткир ошкозон-ичак касалликлари, ривожланган сил жараѐни, қон
касалликлари, юрак-томирлар системасининг оғир касалликлари;
- тетрациклин ва олететрин ҳомиладор аѐлларга, 5 ѐшгача бўлган болаларга берилмайди.
Бундан ташқари, маълум бемор организмига у ѐки бу дори моддаларининг индивидуал
монелик қилиши мумкинлиги ҳисобга олиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |