Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

остеохондритдир 
(osteochondritis 
syphilitica). 
Остеохондрит суякларда кузатиладиган захм белгиларидан энг кўп 
учрайдиганидир. Ҳомиладорликнинг биринчи ойларидаѐқ узун найсимон суякларнинг 
эпифизи ва диафизи орасида жойлашган тоғай тўқимасининг қон билан таъминланиши 
кучаяди. Бу ҳол мазкур соҳада рангпар спирохеталарнинг ҳаддан ташқари кўпайишига ва 
йиғилиб қолишига имконият яратади. Шаклланган специфик яллиғланиш тоғай 
тўқимасининг суяк тўқимасига ўтишига, кальций тузларининг тўпланишига ҳалал беради. 
Натижада метафиз соҳасида суякларнинг қотиши секинлашади. Баъзан бутунлай тўхтайди
(остеомаляция). 
Остеохондрит аслида яллиғланиш эмас, балки кальций ҳосил бўлишининг, яъни 
суякланиш жараѐнининг бузилишидир. Остеохондрит қовурға, курак, чаноқ ва бош 
суякларда ҳам кузатилади. Бунда елка ва болдир суякларини рентгенологик текширувдан 
ўтказиш кифоя. Остеохондрит рентгенологик белгидир, унинг 3 босқичи фарқланади. 
Остеохондритнинг З-босқичида тўқималарнинг емирилиши оқибатида эт олувчи 
(грануляцион) тўқима хосил бўлади. Бу тўқима тоғай қаватининг остида, диафиз яқинида 
жойлашиб, турли таъсиротлар остида йиртилиши мумкин. Натижада суякнинг эпифиз қисми 
диафиз қисмидан ажралиб кетади. Мана шу тариқа суякларнинг метафизар (ѐпиқ) синиши
содир бўлади. Бу ҳол сохта фалажлик ҳолатинн келтириб чиқаради, яъни суякнинг синиши 
натижасида пайдо бўлган кучли оғриқ ўша қўл ѐки оѐқда ҳаракатни бутунлай тўхтатиб 
қўяди. Ўша соҳани қимирлатиш беморнинг оғриқ зўрлигидан чинқи-риб йиғлашига сабаб 
бўлади. Бундай беморларда тери ва мушакларнинг сезувчанлиги ва ўтказувчанлиги 
сақланган бўлади. Мазкур белгиларнинг барчаси фалажликнинг
 
сохта эканлигини аниқлашда 
ѐрдам беради. Эрта туғма захмда периостит ва остеопериостит кўп кузатилади, остеосклероз
ва остеопороз эса камдан- кам учрайди. 
Ички аъзолардан жигар ва талоқнинг катталашганлиги эрта туғма захмда кўп 
учрайдиган белгилардан ҳисобланади. Шунингдек буйракнинг зарарланиши, моякнинг 
катталашганлиги, периферик лимфа тугунларининг пайпасланиши кузатилиши мумкин. 
Эрта туғма захм ташхиси қуйидаги маълумотлар асосида қўйилади: 


1. Туғма захм тахмин қилинаѐтган болаларнинг ота-оналарида захм белгиларининг 
кузатилиши ѐки уларнинг захмга қарши даволанганлигини аниклаш. 
2.
Тери, шиллиқ қаватлар, суяклар ва ички аъзоларда эрта туғма захмга алоқадор 
белгиларнинг кузатилиши. 
3.
Зарарланган тўқима ва аъзоларда оқиш спирохеталарнинг топилиши. 
4.
Стандарт (ВР, КР, ЗВР) ва специфик (ИЁР, ТҲЧР) серологик реакцияларининг мусбат 
натижалар бериши. Захмга дучор бўлган аѐллардан туғилган болаларда серологик 
реакцияларнинг мусбат натижалар беришига қарамасдан захм клиник белгиларининг 
топилмаслиги яширин туғма захм диагнозини қўйишга асос бўла олади. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish