Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

2-МАШҒУЛОТ 
1.
 
Машғулот мавзуси. 
Бирламчи ва иккиламчи захм.
 
2.
 
Мавзунинг қисқача мазмуни. 
Захмнинг бирламчи даври. 
Касаллик юққандан 3-4 ҳафта ўтгач оқиш трепонема тушган жойда қаттиқ шанкр ҳосил 
бўлиши билан захмнинг бирламчи даври бошланади. Агар касаллик одатдагича ўтадиган 
бўлса, захмнинг бу даври 6-8 ҳафта давом этади. Серологик реакцияларнинг (СР) манфий 
ѐки мусбат эканлигига қараб бирламчи серонегатив (СР-манфий) ва бирламчи серопозитив 
(СР-мусбат) захмга бўлинади. 
Энди касалликнинг яширин даври, қаттиқ шанкр, унинг атипик формалари, асоратлари, 
регионар бубон, бирламчи серонегатив ва серопозитив захм тўғрисида батафсил тўхталиб 
ўтамиз. 
Касалликнинг яширин даври ўрта ҳисобда 3-4 ҳафта давом этади, лекин бу давр 9-10 
кунгача қисқариши ѐки 3-6 ойгача узайиши ҳам мумкин. Инкубацион даврнинг қисқариши 
қуйидаги ҳолларда кузатилади: гиповитаминоз, ички аъзолар сили, сурункали алкоголизм, 
ревматизм, ошқозон-ичак касалликлари ҳамда орттирилган иммунитет етишмовчилиги 
синдроми (СПИД). Кейинги йилларда инкубацион даврнинг 6 ойгача чўзилиш ҳоллари кўп 
қайд этилмоқда. Бу ўзгаришларнинг асосий сабабларидан бири аҳоли томонидан 
антибиотикларни пала-партиш кўп қўлланилиши ҳисобланади. Бу ҳол инкубацион давр
муддатини чўзиб юборади. Шунингдек сўзак ва захм билан бир вақтнинг ўзида касалланиш, 
сўзакка қўлланадиган антибиотиклар миқдори захмнинг яши рин даврида ҳам оқиш
трепонемаларни йўқ қила олмайди, бу миқдор фақат яширин даврни бир неча ойга чўзади 
холос. 
Қаттиқ яра
(ulcus durum) ѐки
бирламчи сифилома. 
Инкубация даври тугагандан 
кейин оқиш трепонема тушган жойда қаттиқ шанкр ҳосил бўлади. Қаттиқ шанкр кўп
ҳолларда жинсий аъзолар терисида ва унга яқин жойларда учраб, касалликнинг жинсий 
йўл билан юққанлигини кўрсатади. Касаллик ножинсий йўл билан юққанда қаттиқ шанкр 
жинсий органлардан ташқарида жойлашади ва экстрагенитал қаттиқ шанкр деб аталади, 
яъни оғиз шиллиқ пардасида, бодомча безларида, лаб терисида, бармоқларда ѐки оқиш 
спирохета тушган ҳар қандай бошқа жойда учраши мумкин. Қаттиқ шанкрнинг бошқа 
тошмалардан фарқ қилувчи ўзига хос белгилари бор. Бу тошма яра ѐки эрозия 
кўринишида бўлиб, овал ѐки думалоқ шаклда, агар тери ѐки шиллиқ пардалар бурмаларида 
жойлашган бўлса, тирқишсимон кўринишда бўлади. Бирламчи сифиломанинг четлари текис 
бўлиб, тубига томон нишаб бўлиб боради, юзаси текис, силлиқ, янги гўшт рангида бўлиб, 
ялтираб туради, вақт ўтиши билан сар-ғайиб, юзасидан озгина сероз суюқлик-ғубор 
(тўқима суюқлиги – серум) чиқиб туради ва микроскопнинг қоронғилатилган майдонида 
кўрилганда жуда кўп оқиш спирохеталарни топиш мумкин. Бирламчи сифилома пайпаслаб 
кўрилса, асосида тоғайсимон қаттиқлик (инфильтрат) сезилади, шунинг учун ҳам қаттиқ 
шанкр деб аталади. Ярали шанкрларда бу инфильтрат яққол сезилиб туради. Қаттиқ 


шанкрнинг катталиги туғноғич бошидан тортиб (митти шанкр), 5 тийинлик чақадек 
(баҳайбат шанкр) бўлиши мумкин. Қаттиқ шанкр кўп ҳолларда субъектив ўзгаришлар юзага 
келтирмайди. Илгарилари захм қаттиқ шанкрнинг якка чиқиши билан ифодаланарди

(80-
90%). Кейинги йилларда эса икки ва ундан ортиқ шанкрли беморлар сони (34-45,7%) 
кўпайиб бормоқда. Бундан ташқари, ярали шанкрлар сони ҳамда уларнинг йирингли 
асоратлари кўп учрамоқда. Қаттиқ шанкрнинг эркакларда орқа чиқарув тешиги атрофида, 
аѐлларда эса оғиз шиллиқ пардаларида жойлашиш ҳоллари тез-тез кузатилмоқда. 
Оддий шанкрлар ўрнида баъзида атипик шанкрлар учрайди ва улар қуйидаги кўринишларда 
бўлиши мумкин: 1) жинсий органларнинг қаттиқлашган шиши; 2) ҳасмол-шанкр; 3) шанкр-
амигдалит – бодомча безларининг шанкри. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish