Асосий касалликнинг баёии


Захм касаллигининг юқиш шароитлари



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

Захм касаллигининг юқиш шароитлари.
Захмга учраган беморлар билан яқинлик қилиш 
касаллик юқтириш деган сўз эмас. Захм қўзғатувчиларини соғлом кишига ўтиши учун 
қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши лозим; 
1)
тери ва шиллиқ қаватлар бутунлигининг бузилиши. Захм касаллиги бор беморлар билан 
жинсий ва бошқа турдаги алоқа бўлганда терининг бутунлиги бузилиши мумкин. 
Шунингдек, тери ва шиллиқ қаватларда турли-туман яра-чақаларнинг бўлиши захм 
қўзғатувчиларининг терининг чуқур қаватларига кириб бориши учун шароит яратади. 
Рангпар трепонемалар соғлом теридан ўта олмайди. 
2)
«янги» организмга ўтган спирохеталар миқдорининг кўплиги. Маълумки, тери орқали 
ўтган рангпар трепонемалар организмнинг фагоцитар қаршилигига учрайди. Агар юққан 
спирохеталар миқдори кам бўлса, уларнинг барчаси макрофаглар томонидан нобуд этилади. 
Кўп миқдорда ўтган спирохеталарни ҳимоячи ҳужайралар эплай олмайди, оқибатда улар 
қонга ўтиб кўпая бошлайди. 
3) спирохеталар вирулентлик даражасининг юқори бўлиши. Фагоцитлар «жанги»да 
патогенлик даражаси юқори бўлган спирохеталаргина ғолиб чиқади. Турли-туман 
антибиотиклар таъсирида заифлашган трепонемалар миқдори кўплигига қарамасдан 
макрофаглар томонидан қириб юборилади. Даволанаѐтган захмли беморлар билан жинсий 
яқинлик қилинганда касалликнинг кўпинча юқмаслик сабаби ҳам ана шунда. 
4) макроорганизм иммунобиологик ҳолатининг кескин пасайиши. Турли касалликлар бемор 
организмининг қаршилик кўрсатиш қобилиятини пасайтириб юборади, жумладан, 
фагоцитлар активлигини сусайтиради. Бу ҳол организмни касаллик юқтиришга мойил қилиб 
кўяди. 
Захмдан даволанган беморларда орттирилган иммунитет вужудга келмайди, шунингдек 
уларда туғма иммунитет ҳам ривожланмайди. Захм касаллиги икки, ҳатто уч марта қайта 
юқиши (реинфекция дейилади) мумкин. 
Захм организмда мавжуд бўлган даврда вақтинчалик иммунитет ҳосил бўлади. Захм 
билан касалланган беморлар касалликнинг маълум даврларида қўшимча зарарланишлари, 
яъни бемор организмига трепонемаларнинг янги штаммлари тушиши мумкин 
(суперинфекция деб аталади). Қўшимча касаллик юққанда пайдо бўладиган захм белгилари 
бемор организмида кетаѐтган захм жараѐни қайси даврга тўғри келганлигига боғлик. 
Масалан, қўшимча зарарланиш захмнинг яширин даврига бирламчи захмнинг дастлабки
кунларига навбатма-навбат янги қаттиқ яраларнинг пайдо бўлишига олиб келади. (ulcera 
indurata succentuara). Иккиламчи яширин захм даврида қўшимча спирохеталар тушса, бемор 
терисида иккиламчи захм белгилари (тугунча ва доғ) пайдо бўлишига олиб келади. Шу 
сабабли венерологнинг иш фаолиятида суперинфекцияни реинфекциядан, шунингдек,
суперинфекцияни касалликнинг қайталанишидан ажратиш қийин бўлади. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish