Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

4. Бичилиш, нуқсон
(еrosio) – терининг юзаки нуқсони. Асосан пуфак, пуфакча ва йиринг 
пардаларининг йиртилиши натижасида уларнинг ўрнида ҳосил бўлади. Эрозияларда нуқсон 
чуқурлиги эпидермисдан пастга ўтмайди, ана шу сабабли чандиқсиз битади. 
5. Ёриқ
(rhagas) – терининг чизиқсимон нуқсони. Кўпинча тери эластиклигининг йўколиши 
натижасида ҳосил бўлиб, бурмалар соҳасида кўпроқ кузатилади. Ёриқ чуқурлиги эпидермис 
қалинлигида (fissura) ва дермагача кириб бориши мумкин. Шунинг учун юзаки ѐриқлар изсиз, 
чуқурлари эса чандиқланиш йўли билан битади. 
6. Тирналиш, шилиниш
(ехсоriatio) – тирналиш, қашиниш ва бошқа жароҳатлар оқибатида 
тери бутунлигининг бузилиши. Терининг тирналган жойлари юзаки (эпидермисда) ва чуқур 
(дермада) бўлиши мумкин. 
7. Яра
(ulсus) – теридаги чуқур нуқсон. Баъзан нуқсон чуқурлиги тери ости ѐғ қавати, мушак 
қавати ва ҳатто суякларгача етиб бориши мумкин. Улар бирламчи элементлар (дўмбоқча, 
тугун, чуқур йиринг) тўқималарининг чириши натижасида ҳосил бўлади. Яралар барча
ҳолларда чандиқланиш йўли билан битади 
8. Чандиқ
(сicatrix) – бириктирувчи тўқима элементларидан иборат тузилма. Чандиқ теридаги 
чукур нуқсонларнинг битиши натижасида шаклланади. Чандиқнинг ҳосил бўлиши ўша 
соҳада жойлашган тер ва ѐғ безлари, соч толаси, томирлар ва эластик толаларнинг нобуд бў-
лиши билан кечади. Гипертрофик ва атрофик чандиклар фарқланади. 
9. Яғирлик
(lichenificatio) – тери кўриниши кучайган ўчоқ, бунда тери қалинлашади, 
қаттиқлашади, қурийди ва гиперпигментацияга учрайди. Кўпинча бурмалар соҳасида 
(тирсак, тизза, чов, бўйин) кузатилиб, қичишиш билан кечади. 
10. 
Ўсиш, ривожланиш, куртакланиш
(vegetationes) – терининг сўрғичсимон 
қалинлашиши. Кўпинча яллиғланиш оқибатида дерманинг сўрғичсимон ва эпидермис 
тиканли қаватининг ўсиши натижасида шаклланади. Улар асосан тугунча ва яра соҳаларида 
пайдо бўлиб, қонаши ва шилиниши мумкин. 
ЗАХМ 
Захм юқумли касаллик бўлиб, уни рангпар трепонемалар келтириб чиқаради (1905й.). 
Оқиш трепонемалар (Тrерonema pallidum) асосан жинсий
йўл билан юққанлиги туфайли 
таносил касалликлари қаторига киради. Захм Оврупода «сифилис» деб аталади. Оқиш 
трепонемалар микроскоп остида спиралсимон ип шаклида кўринади. Унинг 8 тадан 13 
тагача ўрамлари бўлиб, бу ўрамларнинг шакли, узунлиги ва қалинлиги бир хилдир. 
Спирохеталар ўзига хос ҳаракатланиш хусусиятига эга. Улар илгарилама, турткисимон, 
маятниксимон, тўлқинсимон ҳаракатланади, шунингдек ўз ўқи атрофида ҳам айланма 
ҳаракат қилади. Бу ҳаракатлар маълум тартиб билан бир текисда амалга оширилади 
(вальсга ўхшаш ҳаракат). Оқиш трепонемаларга хос юқорида баѐн этилган шакл ва 
хусусиятлар уларни сапрофит трепонемалардан ажратишда амалий ѐрдам беради. Кўпинча 
оғиз бўшлиғида яшовчи сапрофит спирохеталар (Sp. microdentium, buccalis ва бошқалар) 
қўпол шаклга эга бўлиб, ўрамларининг сони кам, йўғон ва нотекис бўлади. Шунингдек 
сапрофитлар кўпинча тез ва тартибсиз урчуқсимон ҳаракат қилади (буни твистсимон 
ҳаракат дейилади). 
Оқиш трепонемалар ташқи муҳитда, организмдан ташқарида, тез нобуд бўлади. 
Айниқса биологик суюқликларнинг сувсизланиши уларни қисқа муддат ичида қирилиб 
кетишига сабаб бўлади. Таркибида оқиш трепонемалар бўлган суюқликлар 60° гача 
қиздирилганда 15 дақиқа мобайнида, 100° гача қиздирилганда ўша заҳотиѐқ нобуд бўлади.
Турли-туман кимѐвий моддалар (фенол, маргимуш, симоб эритмалари ва кислоталар) 
таъсирида ҳам тезда нобуд бўлади. Бироқ рангпар трепонемалар паст ҳароратга нисбатан 
чидамли бўлади. Жумладан, намли муҳитда 12 соатгача яшаши мумкин. Алоҳида ишлов 
берилган (консервация деб аталади) донорлар қонида захм қўзғатувчилари 3-6 кунгача тирик 
сақланиб қолиши ва патогенлик хусусиятини йўқотмаслиги мумкин. 
Рангпар трепонемаларни озиқ муҳитларда экиб ўстириш учун мураккаб шароит (махсус 
озиқ муҳитлар, анаэроб шароит) талаб қилинади. Шунингдек махсус озиқ муҳитларда экиб 
ўстирилган спирохеталар ўзларининг морфологик ва патогенлик хусусиятларини йўқотади. 


Рангпар трепонемалар электрон микроскоп остида (Н. М. Овчинников, В. В. Делекторский) 
илонни ѐки ѐмғир чувалчангини эслатади. Шунингдек уларнинг уч қаватли қобиғи борлиги 
аниқланган. Айниқса уларнинг ташқи қавати жуда ривожланган бўлиб, антибиотикларнинг 
ҳужайра цитоплазмасига ўтишига тўсқинлик қилади. Трепонемалар кўндаланг бўлиниш йўли 
билан кўпаяди. Ноқулай шароитларда (юқори ҳарорат, антибиотиклар таъсири, антагонист 
микроорганизмлар) циста ҳосил қилиб, ўзини ҳимоя қилиш хусусиятига эга, ѐки L-шаклига, 
ѐриқсимон ва ипсимон шаклларга кириши мумкин. Бундай нотипик шаклларда улар узоқ 
муддат, йиллар давомида сақланиши мумкин. Бундай ҳолларда бемор организми билан
спирохеталар ўртасида вақтинчалик шартли «мувозанат» ҳосил бўлади. Аммо бемор 
организми қаршилик кўрсатиш қобилиятининг пасайиб бориши, бошқа касалликларнинг 
қўшилиши спирохеталарнинг қайтадан спиралсимон патоген шаклларга айланишига 
(реверсия деб аталади) шароит яратиб беради. Шунингдек касаллик юққандан сўнг захм 
жараѐни ҳеч қандай белгиларсиз узоқ муддат яширин кечиши мумкинлиги амалда исбот 
этилган. 
Маълумки, рангпар трепонемаларнинг циста шакллари ҳам антигенлик хусусиятига 
эгадир. Демак, уларга нисбатан ҳосил бўлган қарши таначалар серологик реакцияларнинг 
мусбат натижалар беришига олиб келади. Бу тадбир яширин кечаѐтган захмни аниқлашга 
ѐрдам беради. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish