16. ХИЗМАТГА СОВУҚҚОНЛИК БИЛАН ҚАРАШ ЖИНОЯТИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
Жиноятнинг асосий бевосита объекти мансабдор шахс бўлган ҳарбий хизматчининг ўз функционал вазифаларини бажаришининг белгиланган тартибини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлар бўлади.
Қўшимча бевосита объект бу ерда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи, ўзгалар мулкининг хавфсизлигини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлар билан ифодаланган.
ЖКнинг 302-моддасида кўзда тутилган жиноятнинг объектив томони кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаларига нисбатан пала-партиш ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши туфайли бу вазифаларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлигида ифодаланади.
Субъектив томонидан жиноят эҳтиётсизлик билан, жиноий ўз-ўзига ишониш ёки жиноий бепарволик шаклида содир этилади.
Жиноятнинг субъекти мансабдор шахс бўлган ҳарбий хизматчи бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |