Ўрта ишқорли асос жинслар
Ўрта ишқорли асос вулканик жинслар
Ушбу қатордаги магматик тоғ жинслар, юқорида келтирилган нормал ишқорли базальт ва габбролардан К2О+Na2O миқдори юқорилиги билан фарқланадилар (2,5-9,5%). Буларни минералогик таркибида бир қатор ҳусусиятлар борки, уларни кўрсатиб ўтамиз.
1. Плагиоклазларни таркибида альбит ва гоҳо ортоклаз молекуласини ҳажми ошиб бориши. Шунинг учун бўлса керак, бу қатордаги жинсларда нисбатан нордон (андезин ва олигоклаз) плагиоклазлар катта аҳамиятга эга.
2. Ушбу жинслар таркибида юқори кальцийли авгит, салит, титанавгит, эгиринавгит кенг тарқалган бўлади.
3. Порфир ажралмаларда оливин ҳам учрайди ва таркиби, асосан фаялитга тўйинган бўлади. Ўрта ишқорли вулканик жинслар ягона ўрта ишқорли базальт-трахибазальт оиласидан иборат бўлиб, қуйидаги 7 ҳил жинсларни бирлаштиради: 1 – ўрта ишқорли оливинли лейкобазальт ва лейкодолерит; 2 – гавайит (андезинли базальт); 3 – мегаплагиофирли базальт (анортозитни вулканик муқобили); 4 – муджиерит (олигоклазли базальт); 5 – трахибазальт-трахидолерит; 6 – шошонит (калийли базальт).
Ўрта ишқорли базальт ва трахибазальтларни SiO2-(Na2O+K2O) диаграммасидаги ўрни. Белгилар: 1-ўрта ишқорли базальтлар тарқалиш худуди; 2-ишқорли базальтларни тарқалишини қуйи чегараси; 3-ўрта ишқорли базальтлар ва долеритлар; 4-мегаплагиофир базальтлар; 5-К-Na трахибазальтлар; 6-шошонитлар ва калийли долеритлар.
Ўрта ишқорли базальт ва долеритлар бир қатор қопламлар, силлар, дайкалар ҳосил қилади, ғовакли «пуфакли» ташқи кўринишга эга. Қатламларни пастки ва юқори қисмида бундай текстуралар кенг тарқалган бўлиб, марказий қисмида донадор долеритларга аста-секин ўтади. Умуман олганда, бу турдаги жинслар афир, яҳлит, кам кристалланган тузилишга эга. Порфирсимон тузилиш бу жинслар учун мансуб эмас, аммо гоҳо порфирсимон ажралмалар йиғиндиси 5-8% ни ташкил қилиши мумкин. Порфир ажралмалар оливин, пироксен ва плагиоклазлардан иборат.
Ўрта ишқорли оливинли лейкобазальт ва долеритлар – майда донадор, афир, яҳлит текстурага эга бўлган тоғ жинслар. Ҳарҳил шарсимон, ёстиқсимон кўринишда бўлиб, пиллоу-лавалар номи билан маълум. Бу жинсларни таркибида ҳам оливин, клинопироксен, плагиоклазлар асосий жинс ҳосил қилувчилар сирасига киради. Булардан ташқари, оливинли лейкобазальтларда магнетит, титаномагнетит, гематит, циркон, флюорит, апатит учрайди. Иккиламчи минераллар жинсдаги ғовакалар ва бўшлиқларда ривожланган бўлиб, қуйидагилардан иборат: карбонат, цеолитлар, хлорит, эпидот, цоизит ва ҳоказо. Асосий минералларни миқдори қуйдагича: Оℓ - 7,7-13%; Срх – 20-25%; Рℓ - 25-61%, рудали минераллар–5-11%. Бу рақамлардан, лейкобазальтларда плагиоклазни устунлиги кўриниб турибди ва шу сабабдан бу жинслар лейкократлигини аниқласа бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |