Асос жинслар (SiO2=44-53±2%, К2О+Na2O=1,5-4,5%)



Download 474,11 Kb.
bet3/3
Sana23.02.2022
Hajmi474,11 Kb.
#140447
1   2   3
Bog'liq
Урта ишкорли Асос жинслар

Ишқорли базальтлар ўзини кимёвий ва минералогик таркибида ишқорли минераллар (фельдшпатоидлар) ва K2O, Na2O мавжудлиги билан ажралиб туради. Умуман олганда, бу оила базальтларида ишқорларни миқдори 4,5-13% тенг.
Ишқорли базальтлар қитъалар ва океан рифтларида кенг тарқалган. Улар орасида, юқорида айтганимиздек, натрийли ва калинатрийли сериялар мавжуд. Натрийли серия таркибига нефелинли, нефелин-содалитли, нефелин-анальцимли базальтлар киради. Уларни таркибида кремнезем анча паст, глинозем (Al2O3), ишқорлар (Na2O>K2O) кўпроқ бўлади, темир ва титан ҳам нисбатан катта аҳамиятга эга. Бу серия таркибида фельдшпатоидлар (нефелин, содалит, анальцим), темирли оливин, титанли авгит, плагиоклаз, керсутит, баркевикит учрайди. Калийли серия, асосан, лейцитли базальтлардан иборат. Уларни таркибида K2O>Na2O, кам темирли оливин, лейцит, пироксен (диопсид, салит) учрайди.
Бир қатор минералогик термометрлар ва экспериментал тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ишқорли базальтлар мантия сатҳида 13000 ҳарорат, 20-30 кбар босим шароитида ҳосил бўладилар.
Ишқорли габброларни мустақил аҳамиятга эгалиги узоқ вақт мавҳум бўлиб келган ва, шу сабабдан, улар бошқа асосли жинслар таркибида изоҳланган. Аммо уларни мустақил оила сифатида мавжудлиги бир қатор ҳудудларда исботланган (Кавказ, Cаян, Кузнецк Олатови ва ҳоказо). Бу оила жинслари мустақил массивлар, плутонлар ва лополитлар ҳосил қилади ва улар баъзи ўтаасосли ишқор жинслар (уртит, ийолит) билан бирга учраб туради. Ишқорли габброидлар ер юзасида анча кенг тарқалган (Шимолий ва Жанубий Тянь-Шань, Кавказ, Кола яримороли, Карелия, Алдан, Помир, Ўрта Осиё).
Ишқорли габбролар орасида қуйидаги ҳиллар ажратилади: тералит, эссексит, тешенит ва шонкинит. Ҳарбир ҳил учун ўзини мустақил вулканик муқобили мавжуд: тералит-тефрит, тешенит-анальцимли тефрит, эссексит-нефелинли трахибазальт; шонкинит-лейцитли трахибазальт.
Ишқорий габброларни ўзаро кимёвий таркиби бир-бирига яқин, аммо K2O:Na2O коэффициентига нисбатан, улар калинатрийли ва натрийли серияларга ажратиладилар. Уларни минералогик таркиби анча мураккаб бўлиб, қуйдагилардан иборат: пироксен (титанавгит) – 35-40%, амфибол (керсутит, баркевикит) – 6-10%; оливин – 6-10%, фельдшпатоид – 15-20%, плагиоклаз (An40-50) – 25-30%, калийли дала шпати (микроклин, ортоклаз, санидин) – 10-20%, рудали минерал (титаномагнетит) – 3-4%.
Камптонитлар – Нью-Гемпширдаги (АҚШ) Камптан-Фолле жойи номидан олинган (Розенбум, 1887). Таркибига кўра эссекситларга яқин. Асос массаси майда донали бўлиб, плагиоклаз (50%), титан-авгит (30%), баркевикит ва биотит (10%), оливин (9%) ва титанли магнетит ва апатитдан ташкил топган. Ажралма минераллар оливин, баркевикит ва зонал тузилишдаги плагиоклазлардан иборат (III.71-расм).
Мончикитлар – Португалиядаги Серра-ди-Мончики тоғи номи билан аталган (Розенбаум, Гутнер, 1890). Порфир структурасидаги қора базальтга ўхшаш жинс. Асос массаси титан-авгит, баркевикит ва плагиоклаз микролитлари ва рангсиз ёки қўнғирсимон изотроп (60% гача) моддадан иборат. Бу моддани кўпчилик олимлар вулкан шишаси, бошқалар эса парчаланган анальцим минерали деб ҳисоблайдилар. Донадор минераллар титан-авгит, оливин, баркевикит ва биотитдан иборат
Камптонит. Бўкантоғ, Кўксой дайкали минтақаси. Ғарбий Ўзбекистон. Минералларнинг гломерпорфир ажралмалари
Мончикит. Бўкантоғ, Кўксой дайкали минтақаси. Ғарбий Ўзбекистон. Порфирли тузилиш
Download 474,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish