Аси этнографик макон сифатида


I БОБ. Жаҳон цивилизацияси контексида Қашқадарё этнографик маконидаги этнодемографик жараёнлар



Download 0,81 Mb.
bet6/20
Sana21.07.2022
Hajmi0,81 Mb.
#834694
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Сарвар диссертация тўғриси 07

I БОБ. Жаҳон цивилизацияси контексида Қашқадарё этнографик маконидаги этнодемографик жараёнлар
1.1. Қашқадарё воҳаси ўзбекларининг этник тарихи ва этник таркиби
Маълумки ҳар бир халқнинг тарихи унинг келиб чиқиши (этногенези) ва этник тарихи билан чамбарчас боғлиқдир. Шу боисдан ҳам этногенез ва этник тарих тарих фанининг бош устувор масаласи ҳисобланади6.
Ўзбекистон мустақиллигидан сўнг этногенез ва этник тарихни ўрганиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мустақиллик йилларида ўзбеклар этногенези ва этник тарихи бўйича Б.Аҳмедов, К.Шониёзов, И.Жабборов, А.Асқаров, У.Абдуллаев, О.Бўриев каби тарихчи ва элшунос олимлар томонидан салмоқли илмий тадқиқотлар яратилди. Қуйида Ўзбекистоннинг салоҳиятли ҳудуди ҳисобланган Қашқадарё воҳаси аҳолисининг этник тарихига оид баъзи мулоҳазалар билдирилади.
Ўзбекистон жанубидаги Қашқадарё воҳаси Марказий Осиёнинг қадимий тарихий - этнографик минтақаларидан бири саналади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек “2700 йилдан зиёд қадимий тарихга, қадимий маданият ва цивилизация дурдоналарига эга бўлган Қашқадарё замини бизга Яратганни марҳамати билан ато этилган бебаҳо ва буюк заминдир”7.
Қашқадарё воҳаси дунё маданияти тараққиётининг олтин белбоғи бўлмиш Буюк Ипак йўлининг энг муҳим нуқталаридан бирида жойлашганлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Бу серфайз замин ўзининг беқиёс моддий ва маънавий неъматлари билан машҳурдир. Қадимий Насаф ва Шаҳрисабз, Китоб Яккабоғ халқи маданияти воҳа тараққиётида алоҳида ўрин тутади.
Қашқадарё воҳаси, Помир – Олой тоғ тизмасининг ғарбий чеккасида, Амударё ва Зарафшон дарёлари, Ҳисор ва Зарафшон тизма тоғлари орасида. Шимоли – ғарбда Бухоро, жануби –шарқдан Сурхондарё, жануби– ғарб ва ғарбдан Туркманистон, шарқдан Тожикистон ва Самарқанд вилоятлари билан чегарадош, тарихий тараққиёти кўп жиҳатдан Бухоро ва Самарқанд вилоятлари билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Қашқадарёнинг юқори қисми қадим ва ўрта асрларда Сўғднинг бир қисми ҳисобланиб келган, дарёнинг қуйи оқимидаги ҳудудлар кўпинча Бухоро вилояти таркибига кирган. Лекин шунга қарамасдан Қашқадарё вилояти ўзига хос иқтисодий, маданий ва этник тараққиётга эга бўлган минтақа ҳисобланган. Воҳанинг аксарият қисми кенг чўлдан (Қарши чўли), фақат жануби–шарқий ҳудудлари тоғлар билан ўралган. Араб географлари Истаҳрий (850–934), Ибн Ҳавқал (Х аср) Қашқадарё воҳасини икки вилоятга: Кеш ва Насаф вилоятига бўладилар. Воҳанинг юқори ҳудудлари Кеш, дарёнинг қуйи оқимидаги ҳудудлар эса Насаф вилояти таркибига кирган.
Археологик–этнографик маълумотларга кўра Қашқадарё воҳасида одамлар азалдан, ҳаттоки ибтидоий жамият босқичи давридан бошлаб яшаб келишган. Милоддан аввалги II мингинчи йиллардан то милоднинг бошларига қадар воҳада индорийлар, шаклар, сўғдийлар, юечжийлар, қанғарлар ва бошқа этнослар тирикчилик қилишган. Мазкур этнослар баъзи гуруҳларнинг бошқа ҳудудларга кучиб бориши жараёни ҳам содир бўлган. Аммо уларнинг аксарияти Қашқадарё воҳасида, жумладан, Нахшаб ва Кеш шаҳарлари ҳамда уларнинг атрофида азалдан турғун яшаб қолишган.
Милоддан аввалги II арснинг 70–йилларида Кан (Зарафшон дарёсининг ўрта оқими) ва Қашқадарё воҳасидаги Сусе (Сусей) ёки Шы вилояти Кан давлати таркибида эди. Вилоятнинг Кан ҳукмдорлари хонадонига қарашли кишилар идора этишган. Милоддан аввалги II арснинг охири – милодий I–II асрлар давомида Сирдарё соҳилларидан Қашқадарё воҳасига қанғар этноси гуруҳлари келиб жойлашган.
Академик К.Шониёзовнинг маълумотларига кўра, Шы вилоятининг жануби–ғарбий сегараси ҳозирги Қарши ҳудудларига яқин бўлган. Айрим даврларда, эҳтимолки VI–VII аср ўрталаригача, ҳозирги Қашқадарё воҳаси ҳам Шы вилояти таркибига кирган. Хитой солномаларида Нашебо (кичик Шы)нинг егаллаган ерлари олдинги Тухоло (Тохаристон)га қарашли бўлганлиги қайд этилади.
Дарҳақиқат, воҳа милодий I–V асрларгача Тохаристонда ҳукмдорлик қилаётган Кушонлар қўлида бўлган. Ниҳоят, Шы вилояти кучайиб, VI сарнинг охирида воҳани ўзига тобе этган. Ҳокимлари ябғу (жабғу) унвонига эга бўлиб, Кан (Самарқанд вилояти) ҳокимлари уруғларидан эди. Аҳолининг асосий қисми ўтроқ ҳолда яшаб, деҳқончилик билан шуғулланган. Урф–одатлари ва удумлари кўпроқ Кан аҳолисига ўхшаш бўлган. Бу ҳолат Қашқадарё воҳаси ва Зарафшон водийси аҳолиси этномаданияти муштарак еканлигидан далолат беради8.
Милоддан аввалги I–милодий III асрларда юечжиларнинг кўпчилик қисми Ўзбекистон ваТожикистоннинг жанубий ҳудудларига жойлашади. Уларнинг бир қисми эса Қашқадарё воҳасига келиб ўрнашади. Академик К.Шониёзовнинг таъкидлашича, юечжи қабилаларининг бир қисми милодий 417–418 йилларда қўшни жужанлар (Шимолий Хитойда тобослар томонидан тор– мор қилинган санби ва хун гуруҳлари уюшмаси) билан ўзаро низолар туфайли Шарқий Туркистонни тарк этишиб, беш аср муқаддам кетган ўз аждодлари изидан Фарғона ва Суғдиёна, сўнгра 420 йилда эса Қашқадарё воҳасига келган. Уларнинг бош қароргоҳи Боло шаҳрида жойлашган эди 9.
Милодий I асрда Кушон давлатининг маркази Тоҳаристонда жойлашган бўлиб, унинг сиёсий ҳаётида юечжилар сезиларли ўринга эга бўлган. Маълумотларга кўра, Қашқадарё воҳаси I–II асрларда Тоҳаристонда ҳукмронлик қилган Кушонлар тасарруфида эди.
Хионийлар ва эфталийлар даврида (IV–VI аср ўрталарида) Шы вилояти ниҳоятда обод ва маданий жиҳатдан ривожланган воҳа ҳисобланган. Бу ҳудуддаги йирик шаҳарлар (жумладан, Шы, Ношиболо, Боло) ва қишлоқларида аҳолининг асосий қисми турғун тарзда яшаб, деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан тирикчилик қилишган. Воҳада қолган хионийлар ва эфталийларнинг ҳам аксарият қисми ўтроқлашиб, улар маҳаллий аҳоли таркибига қўшилиб кетишган.
Насаф вилоятининг маркази Насаф (Нахшаб) шаҳри Бухородан Балхга ўтадиган карвон йўлида, Қашқадарё дарёсининг қирғоғида жойлашган энг йирик сиёсий, иқтисодий маданий марказ эди. Насаф– Мовароуннаҳрнинг йирик шаҳарларидан бири, аввалги номи Нахшаб. Араб муаррихи Абдулкарим ас–Саьмоний (1113–1167) қарийб 2 ой турган ва кўп олимлардан таълим олганлигини ёзиб қолдирган10. Шаҳар атрофида ва вилоят чегарасида бир қанча йирик қишлоқлар ҳам мавжуд бўлган. Масалан, Базда, Касби, Маймурғ каби қишлоқлар салоҳиятли бўлиб, аҳолисининг сони жиҳатидан Насафдан устун бўлган.
Манбаларга кўра, IX–X асрларда Қашқадарё воҳасида мавжуд 6та шаҳардан иккитасида (Кеш ва Насафда ҳар бирида 30 мингдан) 60 минг аҳоли яшаган. Қолган тўрт шаҳарда (ҳар бирида 5 мингдан) 20 минг, жами 6 та шаҳарда 80 минг аҳоли яшаган. Воҳада 80 минг гектар суғориладиган ер бўлган. Ҳар бир гектар ерга 2–3 нафар аҳоли тўғри келганида қишлоқ аҳолиси 160– 240 минг нафар бўлиши мумкин. Бу сонни ўртача олиб ҳисоблаганда 200 минг, ва 80 минг шаҳар аҳолси билан жами Қашқадарё воҳасида яшовчи турғун аҳоли 280 минг нафар бўлган.
Кеш (Киш) вилояти таркибида 16та рустоқ мавжуд эди. Кеш рустоқлари сераҳоли ва чорвага бой бўлган. Вилоятнинг марказий шаҳри Кеш (Шаҳрисабз) бўлиб, унинг атрофида 9та қишлоқ манбаларда тилга олинади. Кешдан ташқари шу вилоят ҳудудида Навқот Қурайш, Субах (ҳозирги Ғузор яқинида) ва Искифагн (Исфагн) шаҳарлари ҳам жойлашган бўлиб, улар Ғузор рустоғига бўйсунишган11.
Ас-Саьмонийнинг ёзишича у Кешда 12 кун яшаган. Алломанинг таъкидлашича бу шаҳарнинг номи аслида Кес бўлса ҳам, лекин Кеш номи билан танилган12.
Шаҳрисабз воҳасида барча ерлар суғориладиган ва лалмикор ерларга бўлинган. Воҳанинг текислик қисмида сув манбаларининг етарли бўлганлиги учун суғорма деҳқончилик, тоғ ва тоғ олди ҳудудларда сув танқислиги туфайли лалми деҳқончилик асосий машғулотлардан бири ҳисобланган. Суғориладиган ерларга шоли ва пахта экинлари экилган бўлсада, лалмикор ерларга эса асосан ғалла етиштирилган. Боғдорчилик бутун воҳа ҳудудида кенг куламда ривожланган эди. Қишлоқ хўжалик экинларидан буғдой, тариқ , арпа, жўхори кабилар экилган.
Шаҳрисабз ўзининг боғлари билан машҳур эди. Воҳанинг текислик ва тоғолди ҳудудларида олма, ёнғоқ, бодом, ўрик ва бошқа мевали дарахтлар ўсган. Узумчилик кенг миқёсда тараққий этган. Тут дарахтлари кўплаб экилиб, ипакчиликнинг ўсиши учун ёрдам берган. Полиз экинларидан қовун, тарвуз, қовоқ, сабзи, пиёз ва бошқа экинлар етиштирилган. Пахта, кунжут, тамаки ва беда ўстирилган. Маълумотларга кўра воҳада пахта милодий II асрдан экила бошланган. Шаҳрисабз воҳаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ўз аҳолисини таъминлаб қолмай, балки бу маҳсулотларнинг анчагина қисмини четга ҳам сотган.
Ўрганилаётган даврда аҳоли чорвачилик соҳасида асосан қўйчилик, қорамолчилик ҳамда от, туя боқиш билан шуғулланган. Воҳа иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бирини ҳунармандчилик ташкил этган. Қишлоқ хўжалик хом ашёларини қайта ишлаш билан боғлиқ ҳунармандчилик соҳалари қишлоқларда уй ҳунармандчилиги тараққий этган. Ҳунармандчиликда тўқимачилик ип тайёрлаш, мато тўқиш ҳам кенг тарқалган. Ип газлама тайёрлаш ўсган. Асосан, бўз (карбоз), олача, читгарлик, ипак матолар тўқиш, зардўзлик тараққий этган эди. Шаҳрисабз кийим-кечаклари хусусан дўппи, телпак тикиш санъати билан машҳур бўлган. Ҳунармандчиликнинг ривожланган соҳаларидан бири кулолчилик бўлиб, у косагарлик ва кўзагарлик тармоқларига бўлинган. Шаҳрисабз усталари тош қовоқ, коса, лаган ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришган. Усталар кўза, нимкўза, кўзача турли хил тувакчалар, офтоба, хумлар ишлаб чиқаришган. Кулоллар эса тандир, пишиқ ғишт, кошинлар ҳам тайёрлашган. Хуллас, Шаҳрисабз кулолчилиги ўзига хос қирралари билан алоҳида ажралиб турган13.
Этнологик тадқиқотларга кўра XX арснинг бошларида Шаҳрисабз шаҳри ва атрофида ўзбекларнинг кенегас, барлос, чиғатой, митан, минг, сайёд, ачамайли, қипчоқ, қирғиз ,қалмоқ, мўғул каби уруғлари яшаганлар14.
Шаҳрисабз беклиги аҳолисининг кўпчилигини ташкил этган, шунингдек, қўшни Китоб беклигида ҳам яшаган кенегаслар (кенегас/кенегез) йирик ўзбек қавмларидан бири ҳисобланган Кенегасларнинг асосий қисми юқори Қашқадарё ҳудудларида жойлашган бўлиб, қадимги ўтроқ ўзбек қабилаларидан бири эди. Кенегаслар Шаҳрисабзни ўзларининг юрти деб билганлар. Улар Бухоро хонлигига бўйсунишдан бош тортиб, узоқ йиллар мобайнида ўз мустақилликлари учун курашганлари ўтмиш тарих саҳифаларидан маълум. Аммо кенегасларнинг қадимги Кеш-Кес воҳасига қачон ва қаердан келганликлари ҳамон ноаниқ ва муаммо бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда мавжуд тарихи-этнология манбаларида ҳам етарлича маълумотлар учрамайди. XX арснинг биринчи чорагида кенегаслар Шаҳрисабзда - 13380 нафар, Китобда - 8407 нафар, Чироқчида - 1920 нафар, Яккабоғда - 7750 нафар, жами Қашқадарё вилоятида 31457 нафарни ташкил этган15. Кенегесларнинг асосий қисми Шаҳрисабз атрофларида яшашиб улар: ачамайли, чуют, авақли, (турон ва тарағай шохобчалари мавжуд), тарахли, қайрасолли каби гуруҳларга бўлинган. Кенегесларнинг юқори Қашқадарёда яшовчи гуруҳи тарахлилар – 4275 нафар, юқори Яккабоғдарёда ачамайлилар – 1545 нафар, Яккабоғ тумани тоғолди ҳудудларида – 840 нафар, Лангардарё ҳавзасида эса – 1720 нафарни ташкил этган16.
Шаҳрисабз атрофида яшаган баъзи кичик ўзбек қавмлари Бухоро хонларига қарши кураш жараёнида кенегаслар атрофида бирлашиб, уюшганлиги сабабли улар билан қўшилиб чатишиб кетганлигини олиб борилган этнологик изланишлар тўла тасдиқлайди.
Араблар салтанати (VIII–IX), Ўғузлар (VIII– X), Қарлуқлар (IX– X) давлатлари ва Сомонийлар даврида (IX асрнинг иккинчи ярми – X аср) Мовароуннаҳр, жумладан Қашқадарё воҳаси аҳолисининг этник таркибида сезиларли ўзгаришлар деярли бўлмаган, дейиш мумкин. Бу вақтда воҳага асосан айрим араб этник гуруҳлари келиб жойлашган, холос. Муаррих ас– Самьоний Кеш билан Насаф оралиғидаги Навқад Қурайш қишлоғи ҳақида маълумот берган. Равшанки, қурайш йирик араб қабилаларидан бирининг номини англатади. Бу араб қабилаларининг маълум гуруҳлари VIII– IX асрларда Қашқадарёнинг ўрта ва қуйи оқимларида жойлашган. Уларнинг баъзи гуруҳлари Амударёнинг ўнг соҳилига ўтишиб, Қарши чўли ва Самарқанд вилоятида (асосан Каттақўрғон атрофларида) кун кечиришган.
Шунингдек, академик К. Шониёзов ҳам Кеш вилоятидаги шаҳарлардан бири Кеш билан Насаф оралиғида жойлашган Навқад Қурайш манзилгоҳини тилга олган. Шаҳар “Қурайш” сўзининг қўшилиб айтилишидан араблар Мовароуннаҳрни тобъе этган даврларда (VIII аср биринчи ярми) уларнинг қурайш қабиласидан бир гуруҳи Навқадда ўрнашиб қолган бўлиши мумкин. Арабларнинг илк бор келган қисмлари туб ерли аҳолига батамом аралашиб ва сингишиб кетишган. Аммо кейинги даврда бу ҳудудларга уларнинг янги гуруҳлари ҳам келиб ўрнашишган, албатта.
IX асрнинг бошларида Қарлуқ қорахитойлари Мовароуннаҳрни батамом эгаллагач, бу ҳудудга кўплаб этник гуруҳларнинг кўчиб келиши тезлашган. Шу аср мобайнида Сирдарё соҳилларидан, Еттисув ва Шарқий Туркистондан қарлуқ, чиғил, халач, арғу, тухси каби этник гуруҳлари ҳам келиб жойлашишган. Жумладан, уларнинг баъзилари Насаф воҳасида яшаб қолиб, маҳаллий аҳолига қўшилиб кетишган.
Мўғуллар ҳукмронлиги даврида ҳам Қашқадарё воҳасига мўғул ва турклашган қавмлар келиб жойлашган. Қўнғиротлар эса Ғузор ва унга туташ ҳудуларда ўрнашганлар. Шунингдек, Қашқадарёнинг ўрта ва қуйи оқимларида бир неча турклашган мўғул қавмлари: манғит, орлот, ўйрот, олчин, мўғул ва бошқалар келиб яшашган.
Мазкур қабилалар кўчманчи тарзида ҳаёт кечиришган, лекин маҳаллий аҳоли таъсирида уларнинг аксарият қисми шу асрларда ярим ўтроқликка ўтишиб, чорвачилик ҳамда деҳқончилик билан ҳам шуғулланишган. Бу қабилалар XIV аср ўрталарида ўз тилларини унутишиб, туркий тилда сўзлашишган. XIVаср биринчи ярмида Ўрта Осиёга келган араб сайёҳи Ибн Баттутанинг ёзишича: “Нахшаб боғлар ва ариқлар ила қуршалган мўъжаз шаҳардир”. Унинг маълумотича, Чиғатой улуси ғарбий қисмининг ҳукмдорлари, тўғрироғи, Насаф – Қарши шаҳри ҳокимлари Кебекхон (1309; 1318–1326) ва Тармаширин (1326 – 1334) турк тилида эркин гаплашишган17.
Cоҳибқирон Амир Темур ва Темурийлар даврида (XIV– XV асрлар) Қашқадарё воҳасига келиб ўрнашган этник гуруҳларнинг сони анча ошган. Соҳибқирон тузукларида шундай теран фикрлар қайд этилган: “Қарамоғимдаги қирқ аймоқдан (қуйидаги) ўн иккитасига тамға босилсинки, булар менинг хос навкарларимдан бўлиб ҳисоблансинлар: барлос, тархон, арғун, жалойир, тулкичи, дўлдай, мўғул, сулдуз, тўғой, қипчоқ, орлот, тотор. Тамға етмаган йигирма саккиз аймоқ бошлиқларига улус амирлигини бердим”18. Кўриниб турибдики, мазкур қавмларнинг баъзилари (барлос, арғун, қипчоқ, орлот, мўғул) Қарши воҳаси аҳолисининг аксарият қисмини ташкил этишган. Шунингдек бу даврда одамлар исмига унинг уруғи номини қўшиб ишлатиш ҳолатлари ҳам кўплаб учрайди. Масалан: Амир Темур қўшини қўмондоларидан Баён Сулдуз, Баҳодир Жалойир, Мироншоҳ Қовчин ва ҳ.к. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. XVI аср бошларида Мовароуннаҳрга Дашти Қипчоқдан 20 дан зиёд қавмларнинг келиши жараёнида уларнинг анчагина қисми (қўнғирот, сарой, найман, қарлуқ, қипчоқ, дўрмон, месит, батош, хитой, можар ва бошқалар) Қарши шаҳри ва унинг атрофларидаги чўл ҳудудларга ва Шаҳрисабз воҳасига жойлашишган ҳамда маҳаллий туркий тилли аҳоли таркибига қўшилиб кетишган.
XVIII асрнинг 20 йилларида Қаршини манғитлар, Шаҳрисабзни эса кенегаслар эгаллашган 19. Шунингдек воҳада манғитлар, қовчинлар, хитойлар ва қипчоқлар устувор мавқега эга бўлиши билан бирга мустақил тарзда турмуш кечиришган. Мазкур қавмларнинг аксарияти XIX аср охири – XX аср
бошларида ярим ўтроқ ҳолда яшашган ва лалмикор деҳқончилик билан машғул бўлишган.
XIX аср ўрталарида Бухоро хонлигида 2,5 млн аҳоли ўтроқ ва ярим ўтроқ тарзда яшаган. Хонликда XX аср бошларида ўзбеклар 1,5 млн нафар (57 фоиз), тожиклар 500 минг нафар, туркманлар 200 минг нафарни ташкил этган. Қашқадарё воҳасида эса 500 минг нафари яшаб хонликни 23 фоиз аҳолисини ташкил этган. Хонликда 50 га яқин ўзбек уруғлари мавжуд эди.
XIX аср охири – XX аср бошларида хонликда 2053240 нафар аҳоли яшаб 20 та беклик, 9 та мустақил туман мавжуд бўлган. 1920 йилгача Бухоро хонлиги тасарруфида бўлган Қашқадарё воҳасида Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ,Чироқчи, Ғузор ва Қарши бекликларидан иборат эди20.
XIX аср охирида Қарши воҳасида манғитлар 30 – 31минг, саройлар 15 минг, қовчинлар 5 минг хўжаликни ташкил этган. Ва воҳада тожиклар, араблар, туркманлар, қозоқлар, қирғизлар ҳам истиқомат қилишган. Қарши шаҳрида оз сонли яҳудий, ҳинд, афғон, эрон, мўғул ва жўги (лўли)лар ҳам туришган 21.
Қарши қалъасининг жанубидаги ҳозиргача сақланиб қолган Қарлуқхона маҳалласининг дарвозаси ҳам Қарлуқ дарвозаси деб аталган. XIX асрнинг 30– йилларида қарлуқлар Қаршининг мазкур маҳалласида жуда кўпчиликни ташкил этишган. Шаҳар аҳолиси уларни “қовоқ гулли қарлуқлар” деб ҳам аташган. Боиси мазкур маҳалла аҳолиси XIX асрнинг охирларида Қарши беклигида кўтарилган исёнда қатнашиб, бошқалардан ажралиб туриши учун чеккаларига қовоқ гулларини қистириб олишган эди. XIX асрнинг охири –XX асрнинг бошларида Қарлуқхоналиклар шаҳар аҳолисига аралашиб, этник номларини деярли батамом унутиб юборишган.
XX асрнинг 50–йиллари охирида элшунос олим К.Шониёзов томонидан ўтказилган этнографик текширувлар даврида маҳаллада фақат икки нафар қариягина ўз аждодларини қарлуқ эканлигини аранг эслашган, холос. Ёшлар эса бу ҳақда ҳеч нарса айта олишмаган22.
Рус элшунос олимаси О.А.Сухареванинг ёзишича, XIX асрнинг охири –XX асрнинг бошларида Қарши шаҳрида 2,5–3 минггача хонадон мавжуд бўлиб, унинг хар бирида ўртача 6 нафар жон яшаган бўлса, жами 15–18 минг киши истиқомат қилган. 1926 йил аҳоли рўйхати маълумотларига кўра шаҳарда 3007 хўжалик (4062 оила) яшаган. Аҳолининг умумий сони 15198 нафарни ташкил этиб, шундан 11267 нафари ўзбеклар, 3097 нафар руслар, украинлар ва бошқа халқлар эди23.
Қарши шаҳри аҳолисининг асосий қисми ўзбеклар ҳисобланиб, турли уруғ– қабилаларга бўлинишган (манғит, қовчин ва ҳ.к.). Лекин давр ўтиши билан маҳаллий аҳолининг бир–бирларига қўшилиши натижасида кўпчилик аҳоли ўз қавмларини унутишган. 1927 йилда Қарши шаҳрида тадқиқот ишлари олиб борган антрополог олим Л.В.Ошанин аҳолининг кўпчилиги ўзларининг келиб чиқишини билмаганликларини аниқлаган эди. Масалан, сўралган кишидан 57 таси ўз уруғини умуман айта олишмаган. Шаҳарда азалдан яшаган туб аҳоли 39,5 фоизни, теварак–атрофдан келганлар эса 60,5 фоизни ташкил этган. Қарши вилояти Бухоро хонлиги сулоласи қавми манғитлари асосан (тўқ манғитлар) кўпчилик яшаган ҳудуд ҳисобланган. Ва шаҳарда қовчинлар, саройлар, шарқий ҳудудларда эса қўнғиротлар истиқомат қилишган. Шаҳардаги тожиклар маҳаллий ўзбеклар билан ўралашиб кетишган ва уларнинг кўпчилиги ўз тилларини ҳам унутишган. Лекин шаҳарнинг баъзи гузар ва дарвозалари тожикча номланган. Воҳага турли даврларда келган этник гуруҳларнинг аксарияти Қарши шаҳри маҳаллий аҳолисининг таркибига киришиб, уларга аралашиб кетишган.
Шаҳарда эронийлар (50–60 хонадон), уйғурлар (287 нафар) ва яҳудийлар ҳам яшашган. Уйғурларнинг эса шаҳарга қачон келиб қолганликлари номаълум. Қарши шаҳрида ва унинг атрофидаги дашт ҳудудларида (Арабхона, Кучкак, Каклах, Пўлати қишлоқларида ва Косон шаҳрида) араблар, туркманлар эса (Чандир, Помиқ қишлоқларида ҳамда ҳозирги Муборак шаҳри атрофларида) яшашган. Шунингдек, шаҳарда руслар (2773 нафар) ва Россиядан кўчиб келган украинлар, яҳудийлар, немислар, татарлар, арманлар ҳамда шаҳар атрофида эса лўлилар ҳам кун кечиришган.
Кўриниб турибдики, Қашқадарё воҳасидаги шаҳар ва қишлоқлар қадимда, ўрта асрларда ва кейинги даврларда яшаган туб ўтроқ аҳолидан ташкил топган эди. Шунингдек, воҳа аҳолиси таркибига ўтмишда ярим ўтроқ тарзда ҳаёт кечирган турли этник гуруҳлар ҳам кирган. Мазкур қавмлар турғун аҳоли таъсирида аста–секин ўтроқлашиб, уларга ўзаро яқинлашиб ва чатишиб воҳа қишлоқ аҳолиси сонини тобора ошишига ҳамда туб аҳолининг, жумладан ўзбек миллатини шаклланишига ва ривожланишига яқиндан ёрдам берган.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish