-
Исмим Қосим, катта савдогарман. Амалдорларнинг ярми билан танишман.
Чегарадан мол олиб кириш муаммо эмас. Отам ҳам савдогар ўтган. Сизлар билан савдода
шериклик қилмоқчиман. Айтишларича бозорда энг арзон баҳода сифатли газлама ва мўйна
сотаётган экансизлар.
-
Исмим Абдуллоҳ. Отам қул эди. Ўзим илм толибиман. Савдо қилаётганимиз рост.
Аммо ҳозирча шерикка эҳтиёжимиз йўқ
.
-
Хато қиляпсизлар. Катта савдогарлар
мен билан иш бошлагач, савдолари мислсиз
кенгайган. Бош қозининг ўғли, соқчи бошининг жияни, вазирнинг куёви, ғазна бошининг
ўзи барчаси мен билан ҳамкор. Улар билан катта ишларни амалга оширяпмиз.
-
Зарурат туғилса, сизлар билан ишлаймиз. Омон бўлинг.
Абдуллоҳ ўрнидан туриб уни кузатиб қўйди. Кейин менга у ҳақда гапирди.
-
Абдусалом агар уни тўхтатиб қолмасак, келажакда улкан фалокатлар олиб келади.
Қозидан фойда йўқ. Султонга етказишимиз керак. Чунки у яқинда тахтга келди. Халқ
дардини эшитади. Аммо ўзимиз унга етолмаймиз. Етказишмайди. Бошқа тасири катта
инсонлар орқали вазиятни билдирамиз. Шу орада бир ойча вақт ўтди. Бир куни қози одам
жўнатиб, асоссиз равишда ишларимизни текширишни бошлади. Жарима ҳам солди. Шу
тариқа сергак тордик. Қосим билан ҳамкорлик қилишга рози бўлдик. Унинг бизни чув
тушириб кетишини ҳисобга олиб, Маккадаги танишлар билан бир ишни келишиб олдик.
Савдо карвони йўлга тушгач, ясама қароқчилар орқали молни талатиб, Қосимни
ўғирлатдик (савдо учун беш юзта туя ва икки юз динор тикканди). Макка ҳокими орқали
султонга хат жўнатдик. Ниҳоят уни Марв зиндонига қамашди. Ишлари очилиб, қози, вазир,
соқчи боши ва бошқалар амалидан айрилди. Айримлари қочиб кетди.
..
Сиз шунчалик осон бўлдими, деб ўйлаётгандирсиз. Таассуротингиз тўлиқ бўлиши
учун ғазна боши аралашуви билан мамлакатда судхўрлик авж олиб кетганини ҳам
айтмасам бўлмас. Мамлакатда рибо (судхўрликнинг
авж олишига бозорда исломни
билмаган савдогарларнинг кўпайиб кетгани ва порахўрлик авж олгани ҳам сабаб бўлди)
яширин тарзда ривожлана бошлади. Динни тушунмаган одам фоизга аралашиб қолиши
аниқ. Шундай қилиб ғазна боши савдогарларга фоизга қарз бера бошлади. Ўзи эмас
қариндошлари орқали. Ошкора эмас яширин. Натижада барака қоча бошлади. Хуллас
уларнинг ишларида Қосим катта кўмакчи бўлди. У одамларни рибога ўргатди. Рибони
муомалага киритган яхудийлар ва насоролар энди ошкора иш олиб бора бошлади. Янги
султон ишларни тартибга солишни бошлади, аммо энди рибони тўхтатиб бўлмасди. Чунки
рибо расмий тус олган. Пулдорлар уюшиб, рибо уюшмасини тузган ва ғазна уларни қўллаб
турганди (бугунги банклар, ломбардлар Муаллифдан). Шундай бўлсада, султоннинг
аралашуви билан фирибгарларнинг фаолияти тўхтатилди.
Қосим ва амалдорлардан азият чеккан халқнинг пуллари
секин аста эгаларига
қайтарилди. Қосим тавба қилмагани учун қатл этилди. Ростдан ҳам инсон ўзини
ўзгартирмаса, одамларнинг қўлидан ҳеч нарса келмас экан. Суд жараёнидан қизиқ бир
воқеани айтиб ўтсам.
Амалдорлар ва Қосим суд қилиняпти. Давогарлар кўп. Шунда ғазнабоши ва Қосим
давогарлар билан музокарага киришмоқчи бўлди.
-
Агар сизлар шикоятларингизни қайтиб олмасангиз, бизни зиндонга тиқишса, икки
дунёда ҳам пулларингизни қайтариб ололмайсиз,
-
дейишди улар.
-
Пулимизни султон олиб беради. Шикоятларимизни қайтариб олмаймиз,
-
дейишди
пули куйганлар.
Хуллас ўртада анча тортишув бўлди. Энг ачинарлиси, халқнинг кўксидаги дарди,
алами, эзилгани, айрим кучишлатар тизимларнинг дастидан қўрқиб қолгани бир
жабрдийданинг айтганларида яққол исботини топди.У қози ҳузурида шундай деди.
-
Майли шикоятимизни қайтиб оламиз, уларнинг қутулиб қолиши учун товон пул ҳам
йиғайлик. Агар шундай қилмасак, улар тез орада зиндондан чиқиб оддий халқни баттар
эзади. Менинг ҳеч кимим йўқ, фарзандаларим, аёлим вафот этди. Бу гапларни айтишимдан
мурод, бир сафар қўриқчилар бошлиғининг устидан арз қилгандик, аввалига арзни кўриб
чиқишди,
кейин бироз тинчланди, аммо бир ойга қолмай шикоят қилганлар уруғ
-
аймоғи
билан зуғумга учради. Кўпи қатл қилинди, кўпи зиндонбанд қилинди. Афсуски, ўша
бегуноҳ ўлдирилганлар ичида икки ўғлим ҳам бор эди. Аёлим фарзанд доғига чидолмай
оламдан ўтди. Қозининг олдида шу гапларни айтиб қолмасам, билмадим ҳақиқатни
султонга қандай етказаман...
Биз айтилганларни кўзда ёш билан тингладик. Сарой уламоларидан бир садо
чиқмади. Улар зулмга қаршилик қилолмаса, оддий халқ нима қилсин. Амалдорлар истаган
ишини қилади. Бугун яна шуни ҳам англадикки,
агар сарой уламоси, амалдорлардан
қўрқиб, ҳақиқатни айтолмас экан, оддий халқ эзилиб юраверади. Одамлар ҳам Холиқдан
эмас махлуқдан қўрқадиган уламонинг ҳурматини жойига қўяверар экан, амалдорларни
алқашда давом этар экан, тинч турмуш, фаровонлик орзу бўлиб қолаверади.
Do'stlaringiz bilan baham: