Ҳасан абулқосимов иқтисодий хавфсизлик


Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ-



Download 6,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/47
Sana24.02.2022
Hajmi6,73 Mb.
#215759
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Iqtisodiy xavfsizlik (Hasan Abulqosimov)(1)

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ- 
кўчаси, 45-уй, Ўзбекистон Республикаси Президен- 
ти қузуридаги Давлат ва жамият курилиши акаде- 
мияси.
4
www.ziyouz.com kutubxonasi


1-боб. Иқтисодий хавфсизликнииг 
моқияти ва миллий хавфсизлик 
тизимида тутган ўрни
1.1. «Хавфсизлик» тушунчасининг моҳияти
Х авф сизлик муаммоси мустакил давлатчиликнинг 
шаклланиш и ва жамиятда ижтимоий, сиёсий, иқтисо- 
дий манфаатларнинг қарор топиши билан бир вақтда 
вужудга келади. Чунки шу вақтдан бошлаб, барқарор- 
лик, ривожланиш билан бир қаторда хавф -хатар, тур- 
ли-туман таадидлар ҳам пайдо бўлиб, уларни ҳисобга 
олиш, уларга асосланиб, давлат стратегияси ва сиёса- 
тини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш мамлакат 
хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим ш арти ҳисобла- 
нади. Шу боисдан ҳам Ўэбекистон Республикаси Пре- 
зиденти Ислом Каримов таъкидлаганидек, “...хавфсиз- 
лик, барқарорлик аа танлаган йўлдан оғишмаслик де- 
ган ана ш у оддий сўзлар замирида чуқур маъно-маз- 
мун бор. Биз буни билиб олмоғимиз ва англаб етмоғимиз 
зарур. Хавфдан қандай холи бўлиш мумкин? Ривож- 
ланиш учун куч-мададни қаердан излаш лозим? Б у- 
лар стратегик муаммолар бўлиб, ҳар қандай мустақил 
давлат, энг аввало, ана шу муаммоларга эътибор бериб 
келган ва бундан буён ҳам эътибор бераж ак”1.
Д арҳақиқат, «хавфсизлик» тушунчаси Робер м аъ- 
лумотномасига кўра, 1190 йилда пайдо бўлди. Унда ўзини 
ҳар қандай хавф -хатардан ҳимояланган деб ҳисоблов- 
чи инсон руҳиятининг хотиржам ҳолати ифодаланган2. 
Ушбу маънода мазкур термин Ғарбий Европа ҳалқлари 
лексиконида XVII асргача кўлланилган. Тарихнинг ке- 
йинги даврларида давлат тузилмаларининг ш акллани-
э
www.ziyouz.com kutubxonasi


ши билан боғлик равишда «хаафсизлик» тзшлунчаси мод- 
дий, сиёсий ва иқтисодий соҳаларда давлат қурилиши, 
бошқариш органлари тенденцияларига мос келадиган 
реал хавф-хатарнинг (жисмоний ва маънавий) йўқлиги 
натижасида вужудга келадиган тинчлик ҳолати ш аро- 
ити маъносини англатган3.
XX асрнинг охирларига келиб, “х авф си зл и к ” ва 
“миллий хавф сизлик” тушунчалари бизнинг лексико- 
нимизда тез-тез қўлланила бошланди. Б у инсоният 
ривожланишининг мураккаблашуви, ядро, атом ва бош- 
қа оммавий қирғин қуролларининг кенг тарқалиш и, 
экологик вазиятнинг кескинлашганлиги, янги хавфли 
касалликларнинг вужудга келиши, терроризм хавф и- 
нинг кучайиши, тоталитар тузум емирилганидан кейин 
дунёнинг қарам а-қарш и қутбларга бўлиниши барҳам 
топгандан кейин давлатлар ўртасидаги мувозанатнинг 
бузилиши, янги мустақил давлатларнинг пайдо бўли- 
ши, уларда бозор ислоҳотларининг амалга оширилиши 
билан изоҳланади. Дунёдаги бундай ўзгариш лар хавф - 
сизлик, умумий ва миллий хавфсизлик муаммоларига 
бўлган эътиборни янада кучайтирди.
«Хавфсизлик» тушунчаси кўп қиррали бўлиб, турли- 
ча маънода талқин этилади. Шунга қарамасдан уларда 
умумий ғоя ҳам мавжуд бўлиб, бунга кўра хавфсизлик 
инсоният ҳаётининг турли соҳаларида вужудга келади- 
ган хавф-хатардан ҳимояланиш, кафолатланиш маъно- 
сини англатади. Х авф -хатар эса давлат ва ж амият ри- 
вожланиши^а, нормал амал қилишига таҳдид солувчи 
потенциал ёки реал куч, омил ҳисобланади. Х авф -хатар 
намоён бўлишининг кескин шаклларига табиий, ижти- 
моий катаклизм ва ларзалар, инқироз ва тангликлар, 
инқилоб ва қўзғолон, уруш ва қуролли тўқнаш увлар 
киради (қаранг: 1.1.1-чизма).
6
www.ziyouz.com kutubxonasi


Хавфсизлик кўп қиррали бўлиб, у бутун инсоният, 
давлат ёки иқтисодий тизимнинг нормал фаолият юрити- 
ши, ривожланиши учун нохуш, салбий, зарарли таъсир- 
лардан, хавф-хатарлардан сақланиш, ҳимояланиш ҳола- 
тини ифодалайди Хавфсизлик умумий тарзда зиён етка- 
зиш учун потенциал шароитларнинг йўқлитни, сақланиш- 
лик, ҳимояланиш ва ишончлиликни англатади. Бу тушун- 
ча кишилар ва жамият ҳаёт фаолиятининг аниқ специфик 
соҳаларида ўзига хос хусусиятларга эга бўлади.
Хавфсизлик қандай соҳада, қандай шакл ва қиёфада 
намоён бўлмасин уларнинг барчаси умумийлик хусусия- 
тига эгадир. Умуман, хавфсизлик хавф-хатардан ҳимоя- 
ланиш шарти ва стратегияси сифатида ижтимоий тизим, 
шахс, жамият ва давлат ҳаёт-фаолиятининг нормал амал 
қилишини таъминлашга йўналтирилган бўлади4.
Хавфсизликнинг субъектлари шахс, аҳоли ижти- 
моий гуруҳлари, кишилар уюшмалари ҳамда бирлаш- 
малари, давлат ва ж амият ҳисобланади.
Хавфсизлик объекти инсон ҳаётининг барча соҳала- 
ри, ж умладан, шахсий-оилавий, сиёсий, иқтисодий, 
ижтимоий, маданий, маънавий табиий соҳа ва жабҳала- 
рини ўз ичига қамраб олади (қаранг: 1.1.2-чизма).
«Хавфсизлик» тушунчаси кенг қиррали бўлиб, ўзи- 
нинг объектлари ва субъектлари нуқтаи назаридан турли 
ш аклларда намоён бўлади. Аммо ҳозирги даврда бу 
тушунчанинг умумлашган шакли миллий хавфсизлик 
деб аталади.
Кўпгина ривожланган мамлакатлар ўз миллий хавф- 
сизлик стратегиясини ишлаб чиқмоқда. Масалан, АҚШ- 
да Президентнинг миллий х авф си зл и к соҳасидаги 
конституцион мажбурияти ва бош вазиф аси сифатида 
мамлакат аҳолисини, унинг ҳудудини ва америкалик- 
ларнинг турмуш тарзини ҳимоя қилиш белгиланган.
7
www.ziyouz.com kutubxonasi


Миллий хавф сизлик элементлари ичига армиянинг 
жанговарлиги, бошқа м ам лакатларда демократияни 
қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда, Американинг 
иқтисодий тарақкиётига кўмаклаш иш ҳам киритилган. 
И қ т и с о д и ё т н и ж о н л а н т и р и ш , м и л л и й м аҳ су л о т 
рақобатбардошлигини ошириш, янги хорижий бозорларни 
очиш, янги иш жойларини яратиш ҳам миллий хавфсиз- 
ликнинг муҳим элементлари ҳисобланади'.
Миллий хавф сизлик фуқароларнинг, ж ам и ят ва 
давлатнинг ўта муҳим манфаатларининг, шунингдек
миллий қадрият ва ҳаёт тарзининг кенг кўламдаги ва 
турли-туман ташки ҳамда ички таҳдидлардан ҳимоя- 
ланганлигини ифодалайди.

Download 6,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish