Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси



Download 240,56 Kb.
bet57/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

9.1.3.2.Гиперкалиемик тур
Гиперкалиемик турнинг клиник манзарасини Гармсторн жуда мукаммал ўрганган. Касаллик аутосом-доминант йўл билан насл суради, дастлабки хуружлар ҳаётнинг биринчи ўн йиллигида бошланади.
Оёқларда юз соҳасининг акропарестезимик соҳасида оғирлик ҳисси бўлиши касалликнинг илк аломатлари ҳисобланади. Кейин мушакларнинг толиқиши ривожланади, у ярим соат ичида фалажланишгача етиб боради ва шунчалик тез тугайди. Баъзи ҳолларда хуруж бир неча кунларга чўзилади. Беморларнинг тахминан ярми мимик мускулатуранинг қувватсизлигини сезадилар. Оғир жисмоний иш қилгандан кейин дам олиш, шунингдек совқотиш, оч қолиш касалликка туртки бўладиган омиллар ҳисобланади. Гиперкалиемик турга ташхис қўйиш учун наҳорда оч қоринга 3-5 г калий хлорид ичишга буюрилади, шунда хуружлар яқин 20-40 дақиқада пайдо бўлади.
9.1.3.3. Нормокалиемик тур.
1961 йилда Посканзер ва Кер оилавий миоплегиянинг учинчи- нормокалиемик турини баён этдилар. Улар бир оилани текширадилар, унда 21 та миоплегия хуружидан азоб чекканлар, лекин бунда зардоб калийси миқдори ўзгармаган. Насл суриши тури аутосом-доминант тўла ген пенетрантлиги билан; хуружлар вақти-вақти билан тетраплегия, чайнов ва юз мушакларининг бутунлай фалажланиши билан кечган. Бу хилдаги фалажлик тахминан бир ҳафта кечган, кейин беморлар 1-2 ҳафта мобайнида қувватларини тиклаганлар. Баъзан бутунлай фалажланиш 2-3 ҳафтага чўзилган. Беморнинг ҳаммаси хуружлар орасида узоқ вақтгача хуружлар туфайли ҳоллари қуришидан шикоят қилганлар. Узоқ вақт давомида бир хил вазиятда туриш, жисмоний меҳнатдан кейин дам олиш, узоқ ухлаш, совқотиш касалликни қўзғатувчи омиллар ҳисобланган. Бу оила аъзолари орасида тузни кўп ейдиганлар бўлган, туз уларга яхши таъсир қилган. Шу муносабат билан муаллифлар даврий фалажликнинг бу вариантини натрийга сезгирлик деб атадилар. Бу чамаси даврий фалажликнинг жуда кам учрайдиган тури бўлса керак.
9.1.3.4. Миоплегик синдром
Кўпчилик ҳолларда миоплегия хуружлари у ёки бу касалликнинг ёҳуд дори-дармонлар билан даволашнинг асоратлари сифатида пайдо бўлади ва унга наслий касалликнинг фенонусхаси сифатида қаралади.
Бу касалликка ҳаммадан кўп тиреотоксикоз, гиперальдостеронизм, меъда-ичак касалликларининг асоратлари, буйраклар касалликлари, гипоталамик синдром сабаб бўлади. Дори-дармон (медикаментоз) миоплегияси тафовут қилинади.
Уларнинг патогенези турлича. Масалан, гиперальдостеронизмда калий танқислигига унинг сийдик билан кўплаб ажралиши сабаб бўлади, бу мушакнинг зўр бериб толиқишига олиб боради, унинг заминида миоплегия хуружи пайдо бўлади. Меъда-ичак касалликларида миоплегик синдромлар ич кетганда калийнинг йўқолиши натижасида юзага келган гипокалиемия оқибати ҳисобланади. Буйракларнинг касалликлари ҳам гипо-, ҳам гиперкалиемик ҳолат ва хуружнинг тегишлича тури билан кечиши мумкин. Медикаментоз тури (диуретиклар, ич сурадиган дорилар) шунга боғлиқки, организмдан калийнинг чиқарилишига имкон беради.

Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish