Арзон қуёш панелларини яратиш технологиясининг назарияси Rajabov Nurmuhammad Karim o’g’li



Download 19,16 Kb.
Sana07.06.2023
Hajmi19,16 Kb.
#949450

Арзон қуёш панелларини яратиш технологиясининг назарияси
Rajabov Nurmuhammad Karim o’g’li
Жиззах Давлат педагогика университети магистри


Аннатация: Ушбу мақолада қандай қилиб арзон ва қулай қуёш панелларини яраттиш технологиялари ёритилган. Кайта тикланадиган энергия манбалари асосидаги энергия тизимларини тармоққа интеграция килишда, каралаётган тармокнинг хусусий жихатларини инобатга олган холда, уларнинг техник, ресурс, иктисодий ва экологик курсаткичлари кўрсатиб ўтилган.
Калит сўзлар: панел, қуёш, електрон, ярим ўтказгич, қувват, ток кучи, енергия
Дунёда энергетика муаммоси долзарб масалалардан бири бўлиб, бугунги кунда энергетика соҳаси бўйича шуғулланаётган олимларнинг кун тартибида турибди. ХХИ аср фан тараққиёти юксалиб техник - технологияларнинг ривожланиши билан бирга инсонни нормал яшаш имкониятини яратиш, уни етарли энергия, озиқ-овқат билан таъминлаш асосий масалалардан биридир. Ҳаммага маълумки, ер қазилма бойликларининг энергетик заҳираси камайиб бормоқда. Аммо, унга бўлган эҳтиёж ортиб, ҳозирги кунда ер юзида аҳоли сони етти миллиардга етди. Инсоният фойдаланаётган энергетика манбаларининг қуйидаги турлари мавжуд: нефт, кўмир, газ, атом, биомассалар, сув, қуёш, шамол, геотермал энергиялар. Бу энергия манбаларини ўз навбатида икки турга бўлиш мумкин. Биомассалар, сув, қуёш, шамол, геотермал энергия – янгиланувчи; нефт, кўмир, газ, атом энергияси – янгиланмайдиган. Бу ресурслардан олинган энергия электр энергияси, коммунал хизматларга (биноларни иситиш, иссиқ сув билан та`минлаш) сарфланадиган энергия каби кўринишларда бўлади. 2008-йилда жаҳон бўйича энергия исте`моли 15 ТW (тераwатт, 1012 w) га тенг бўлди, буни та`минлашда ҳар йилгидек янгиланмайдиган энергия ресурслари катта аҳамият касб этиб келмоқда. Лекин кейинги 10-20 йил ичида янгиланадиган ресурсларнинг ҳам улуши ортиб бораётганлигини кўришимиз мумкин. Яқин кунларгача хавфсиз деб келинган энергия турларидан бири бу атом электростанцияларидир. Халқаро агентликнинг маълумотларига кўра, 1982-йил бошида дунё бўйича 272 та атом электростанцияси ишга туширилган бўлган ва улар умумий электр энергиясининг атиги 3 фоизини ишлаб чиқарган.
1990-йилларда келиб атом электр станциялари (АЕС) сони 423 тага етди. 2000-йилда атом электр станциялари (АЕС) дунёда ишлаб чиқариладиган умумий электр энергиянинг чорак қисмини ишлаб чиқариши тахмин қилинган.
Жахонда кайта тикланадиган энергия манбалари, айникса, шамол ва куёш энергиясидан фойдаланишни кенгайтириш асосида бутун дунёда яшил энергетикани ривожлантириш, хусусан, кайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги энергия тизимларни электр тармогига хавфсиз ва ишончли улаш асосида мамлакат ёкилги-энергетика баланси юкламасини камайтиришга алохида ахамият каратилмокда. Хозирги кунда ривожланган мамлакатларда электр тармогига интеграцияланган Фотоэлектрик тизимлар курсаткичларини аниклаш ва уларни тармок талабларига мослаштириш, таркатиш тармогида фотоэнергетик тизимлардан фойдаланиш буйича макбул иш режимларини аниклаш борасида турлича ёндашувлар мавжуд. Бу борада, жумладан, куёш ва шамол станциялари ишлаб чикариш кувватининг бекарорлиги туфайли энергия тизимларида юзага келадиган муаммоларни тизимли урганиш борасида килишда янгича ёндашувларни ишлаб чикишга алохида эътибор каратилмокда.
Жахонда кайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги энергия тизимларининг чикиш курсаткичларини бошкариш усулларини ишлаб чикишга каратилган тадкикотлар олиб борилмокда. Ушбу йуналишда, кайта тикланадиган энергия манбалари асосидаги энергия тизимларини тармокка интеграция килишда, каралаётган тармокнинг хусусий жихатларини хамда муайян худуднинг иклим курсаткичларини инобатга олган холда, уларнинг техник, ресурс, иктисодий ва экологик курсаткичларини бир бутун сифатида бахолаш буйича тадкикотлар устувор хисобланади. Бунда, Фотоэлектрик тизимларни электр тармогига хавфсиз ва ишончли улаш максадида мазкур тизимларни ва уларнинг иш режимларини комплекс тадкик этиш республикада куёш энергиясидан саноат микёсида фойдаланиш самарадорлигини оширишдаги муаммоларни хал килишда янгича ёндашувларни талаб килувчи долзарб вазифалардан бири булиб хисобланади.
Умуман олганда келажакда қайта тикланадиган энергетиканинг ривожлантириш стратегияси ва мақсадларини, шунингдек, рағбатлантиришнинг тегишли механизмларини ишлаб чиқиш Ўзбекистонда иқтисодиётнинг янги тармоғи, авваламбор, қайта тикланадиган энергия манбаларини умумий салоҳиятининг қарийб 99 фоизини ташкил этадиган қуёш энергитикасини кенг кўламда ривожлантириш учун, қолаверса, мамлакатимиз табиатининг муссафолигини таминлашга қулай асос яратиши мумкин. Ерга тушадиган қуёш нурланиши оқимининг энг катта зичлиги 0,3-2,5 мкм тўлқин узунликлари диапазонида тахминин 1 кВт/м2 ни ташкил қилади. Бу нурланиш қисқа тўлқинли ҳисобланади ва кўринадиган спектрни ўз ичига олади. Аҳоли яшайдиган жойлар учун жойга, куннинг вақтига ва об-ҳавога боғлиқ равишда ерга тушадиган қуёш энергияси оқимлари кун давомида 3 дан 10 МЖ/м2 гача ўзгаради. Қуёш нурланиши қуёш сиртида 60000К ҳарорат бўлганида аниқланадиган тарқалиш максимумида фотонлар энергияси (тахминан 2 эВ) орқали характерланади.


Адабиётлар.

  1. Азизов Яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси. “Ўқитувчи” 1978 .465 б.

  2. С.Қ.Калашников ”Электр” Ўқитувчи нашриёти. Тошкент -1979 йил

  3. И.В.Савелев. “Умумийфизика курси-ІІ”. Ўқитувчи нашриёти. Тошкент 1975-йил .

  4. О.Ахмаджонов “Физика курси -ІІ”Ўқитувчи нашриёти. Тошкент 1988-йил

  5. И.А. Привороцкий. Термодинамическая теорея ферромагнитикних доменов. УФН–Москва. 1972-Т.108—Н1-43-80б.

  6. 36. Calabrò E., “The Disagreement between Anisotropic-Isotropic Diffuse Solar Radiation Models as a Function of Solar Declination: Computing the Optimum Tilt Angle of Solar Panels in the Area of Southern-Italy”, Smart Grid and Renewable Energy, 3, 2012, pp. 253-259.

Download 19,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish