Aruzda fonetik hodisalar
Reja:
Vasl haqida tushuncha.
Imolaning o‘ziga xos xususiyatlari
Azl, tayg‘ir, taslim, taznib haqida ma’lumot.
Вазни аниқлашда фонетик ҳодисаларни ҳам билиш зарур. Чунки уларсиз вазнни аниқлашда хатолик рўй бериши мумкин. Фонетик ҳодисалар ҳақида А. Ҳожиаҳмедов ўз тадқиқотларида батафсил маълулот берганлар ва уларнинг тури сифатида азл, васл, имола, истиҳлоф, тағйир, тазниб, таслим каби турлари борлигини таъкидлаганлар. Бу ҳодисалар арузни ўрганишда шу қадар катта аҳамиятга эгаки, уларни бемалол, шу вазннинг сир-синоати, деб баҳолашимиз мумкин. Фақат шуни айтишимиз мумкинки, улар алоҳида мавзу сифатида ўтилиши, амалий машғулотларда мустаҳкамланиши ва дуч келинган барча ўринларда такрорлаб турилиши керак.
Азл – “четлашиш” маъносини англатувчи аруз атамаси бўлиб, адабий тилда чўзиқ ўқилувчи унлилар шеърий асарларда вазн талабига кўра қисқа унли тарзида ўқилишини ифодалайди. Ражази мусаммани солим вазнидаги қуйидаги байтда жонимга сўзи таркибидаги чўзиқ “о” унлисининг қисқа ўқилиши азл саналади:
Бағримга ёқиб ҳажр ўти бу кун ичимда куйдурур,16
Ёлғиз жонимга тонг била, билман, не пайдо бўлғуси 16
Вазни: Ражази мусаммани солим
Васл – (арабча “уланиш”) аруз тизими асосида яратилган шеърий асарларни ифодали ўқиш жараёнида вазн талаби билан айрим ёпиқ ҳижолар охиридаги ундошни ундан кейин турган ҳамда унли билан бошланган ҳижога қўшиб талаффуз этиш ҳодисаси. Ана шу қоидага амал қилинмаса, ҳижолар тартиби бузилиб, оҳангга жиддий путур етади. Жумладан, Муқимийнинг
Навбаҳор очилди гуллар, сабза бўлди боғлар,
Суҳбат айлайлик, келинглар, жўралар, ўртоғлар
байтини вазнига мувофиқ ўқиш учун “суҳбат” сўзининг “бат” ҳижоси охиридаги “т” ундошини ундан кейин турган сўздаги “ай” ҳижосига улаб “тай” тарзида талаффуз этиш керак бўлади.
Васли “ҳо”. Аруз тизимидаги яратилган шеърий мисралардаги айрим ёпиқ ҳижоларнинг охирги ундошини вазн тақозоси билан ўзидан кейиг турган “Ҳ” ундоши блан бошланувчи ҳижога қўшиб ўқиш ҳодисаси. Бу жара1нда одатда, -Ҳ ундоши тушиб қолади. Ушбу ҳодиса кам бўлса-да учрайди. Жумладан,
Бўлди таажуб қизиқ ҳангомалар,
Арз этайин эмди ёзиб номалар
Байтдаги “қизиқ” сўзи охирида турган “қ” ундоши кейинги “ҳан” ҳижосига улуб талаффуз қилинади. Бу жараёнда “ҳ” ундоши тушиб қолиб, “қ” “ғ”га айланади ва (қизи ғангомалар) тарзида талаффуз қилинади
Имола – аруз атамаларидан бўлиб, вазн тақозоси билан таркибида чўзиқ унли бўлган айрим ёпиқ ҳижоларни, унлини чўзиб талаффуз қилиш ҳисобига, ўта чўзиқ ҳижо қилиб ўқишни ифодалайди. Масалан, Бобурнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |