Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/43
Sana11.07.2022
Hajmi1,13 Mb.
#774702
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   43
Bog'liq
2 5206501455204190378

Бўларининг боласи ўн 
бешида бош бўлар, бўлмасининг боласи йигирма бешда ёш
 
бўлар”,
мақоли 
94
Қуронов Д. Мамажанов З. Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. –Т.: Академнашр. 2013. Б.226-227.


92 
айни ўн беш ёшли Жаҳонгир Мирзо шаънига айтилгандек эди. Шунинг 
учун Темурбек сафарга, жангларга кетар экан, ҳар доим хотиржам подшо 
оила аъзоларини Жаҳонгир Мирзога топширади ва бундан кўнгли тўқ 
бўлади”
95
.
Мазкур парча асарнинг тўққизинчи бобида акс эттирилган бўлиб, 
олдинги тафсилотларда Соҳибқироннинг ҳарб юришлари, тўнғич ўғли 
Жаҳонгир Мирзо портретига алоҳида, муфассал тўхталмаган. Негаки, 
ёзувчи асарни “Жаҳонгир Мирзо” деб номлар экан, эпопея сюжетида акс 
эттирилаётган воқелик тафсилотларида ёғий ва Соҳибқирон зиддиятининг 
келиб чиқиш сабаблари, омиллари хусусида сўз юритади. Демак, олдинги 
саккиз бобда сюжетнинг тугун ва воқеалар ривожи Амир Ҳусайн ва унинг 
қўшинлари тор-мор қилинишига жиддий эътибор қаратади. Ушбу тавсифий 
характердаги динамик воқелик Жаҳонгир Мирзо атрофида кечаётган барча 
воқеликларни ўзида уюштира олиши билан ўқувчини қизиқарли 
саргузаштлар томон етаклайди. 
Хулоса шуки, композицион яхлитликни таъминлашда ёзувчи мактуб, 
адабий портрет, шевага оид сўзлар ҳамда бадиий ғоя бутунлиги пафоснинг 
аҳамияти ниҳоятда беқиёс эканлигини асослаган. Натижада, ёзувчи талқин 
ва тасвирни бир-бирига мантиқий боғлашдаги муҳим адабий мезонларга 
қатъий амал қилган. Зотан, фикрни аниқ, тушунарли, ўқувчи эстетик завқи 
учун сюжетни пухта таъминлашнинг ўзига хослиги адиб асарларининг 
тўлдирувчи моҳият касб этиши таҳсинга сазовордир. 
Иккинчи боб бўйича хулоса 
Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тарихий тетралогиясида поэтик 
ғоянинг юзага чиқишида сюжет ва композиция яхлитлиги муҳим аҳамият 
касб этади. Чунки ҳар бир адабий талқин ижодий ниятнинг пухта 
ишланганлигини талаб қилади. Айтиш жоизки, сюжет ва сюжетдан 
ташқаридаги бадиий унсурлар адабий ҳаёт саҳнасида ҳукм сураётган 
95
Муҳаммад Али. Улуғ салтанат. –Т.: Наврўз. 2019. Б.124.


93 
умуминсоний ғояларнинг жамулжамлигини ҳам барқарорлаштиради. М.Али 
шу маънода бадиий изланиш олиб бораркан, тарихий ҳақиқатни бадиий 
ҳақиқатга айланишида ўша давр ижтимоий-сиёсий ҳаётини китобхон кўзи 
ўнгида намоён қилувчи бир қатор унсурлардан унумли фойдаланади. Бу 
ҳолат қуйидаги шаклда ҳосил қилинган: 
1. Адиб поэтик ғояси давр манзараларини типиклаштириш йўлида 
изланиш олиб бораркан, илк шеърий, насрий асарларида намоён бўлган 
талқин бирикмаларининг тўлдирувчиси сифатида кўзга ташланади. 
2. Адабий талқин тарихий ҳақиқатга таянилган ҳолда сюжет 
қисмларини барқарорлаштиради. Натижада ёзувчи сюжет унсурларини 
пухталик билан ҳосил қилинишига эришади. 
3. Тарихий тетралогияда ҳам мавжуд ҳаётий-тарихий фактларни 
бадиий бўёқдорликда беришда – шева фақат восита бўлибгина қолмай, ўша 
давр руҳини акс эттиришига хизмат қилиши тайин. Негаки, ёзувчи тарихий 
факт ва маълумотларни саралайди, таҳлиллайди, бадиий бўёқдорлик беради, 
қайта ишлайди, ижодий тафаккурида бойитади. 
4. Олдинги саккиз бобда сюжетнинг тугун ва воқеалар ривожи Амир 
Ҳусайн ва унинг қўшинлари тор-мор қилинишига жиддий эътибор қаратади. 
Ушбу тавсифий характердаги динамик воқелик Жаҳонгир Мирзо атрофида 
кечаётган барча воқеликларни ўзида уюштира олиши билан ўқувчини 
қизиқарли саргузаштлар томон етаклайди. 
5. Тарихий асарларда давр ва муҳит сувратини тўлақонли намоён 
қилишга ҳам кенг йўл очади. Ёзувчи воқеликни инкишоф ва идрок этишида 
бадиий тўқималардан ўрни-ўрнида фойдаланиш зарурлигини ҳам тақозо 
этади. Адабиётшунослик луғатларида бадиий портретнинг шартли равишда 
динамик ва статик турлари фарқланади. Статик дейилишига сабаб шуки, 
портретнинг бу хилида персонажнинг ташқи қиёфаси сюжет воқеаси 
тўхтатилган ҳолда анча муфассал, деталлаштириб чизилади. 
6. Муҳаммад Али роман-эпопеянинг ҳар бир жузвида йигирмадан 
ортиқ бадиий портретларни чизишга мушарраф бўлган. Бу йўсинда иш 


94 
кўриш эса ёзувчига жуда қўл келган. Яъни, тарихий ҳақиқатни поэтик идрок 
қилиш борасида анчайин ишонарли чиқишида яққол сезилади. 


95 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish