Тасвирда портрет масаласи.
Таъкидлаш жоизки, эпопеянинг биринчи
жузвининг асосий ғояси – Жаҳонгир Мирзо ва унинг чигал мушкулотларга
тўла тақдири, ота ва фарзанд ўртасидаги бениҳоя меҳр-муҳаббат,
олижаноблик хислатларидан ҳикоя қилинади. Жумладан, улуғ Соҳибқирон
табиатидаги кечиримлилик, моҳирлик, бағрикенглик, саховатпешалик,
олижаноблик, теран тафаккурга эгалик каби ўнлаб инсоний фазилатлари ҳар
бир боб мантиқий ифодасида қадам-бақадам ёритилиб боради. Шу маънода,
ёзувчи ижодий нияти Жаҳонгир Мирзо характеридаги узил-кесил
ўзгаришлар (мардлик ва матонат) юксак маҳорат билан қайта идрок
қилинади. Бинобарин, «Г.Лукач фикрига кўра, дунёнинг яхлитлигию
бутунлигини, мавжудликнинг туб моҳиятини англаш романнинг бош
муаммоси бўлса, қаҳрамоннинг дунё билан зиддияти ўша муаммони ҳал
қилиш воситасидир». Адабиётшунос М.Бахтин эса қаҳрамоннинг тақдири
ва эгалланган мавқеи-нинг унинг ўзига номувофиқлиги роман жанрининг
марказий мавзуларидан бири, деб ҳисоблайди»
89
. Дарҳақиқат, асарда
Соҳибқирон табиатидаги авфу қарорга жиддий эътибор қаратишини у ҳақда
берилган қуйидаги таърифдан ҳам англаш мумкин. Амир Темурда ўз сўзига
беклик, эл маданиятига меҳр, илм соҳибларига ҳомийлик, аёлларга ҳурмат,
фарзандларига меҳрибонлик ва бирлашиш туйғуси ҳаммаси мужассам.
Амир Темурда – сув ва олов, шамол ва тупроқ(Алишер Навоий “Лисон ут
тайр ”) бирлашган. Улар моҳиятан ҳаётбахш унсурлар. Гап уларга қандай
нуқтаи - назар билан ёндошишда. Амир Темур мураккаб бир замонда яшаб,
юртни бирлаштириб, қудратли давлат туза олган, олам тархига таҳрирлар
киритган, юрт равнақи-ю илму тамаддун ривожи учун тарихий шарт-
шароит пайдо қила олган, фавқулодда салоҳиятли саркарда, мард ва
89
Қуронов Д. Чўлпон насри поэтикаси. –Т.: “Шарқ”. 2004. –Б. 276
83
қаттиққўл давлат арбоби
87
сифатида сифатланган. Демак, шундай шахснинг
Амир Ҳусайн қўшинларининг тор-мор қилиниши борасидаги ўй-хаёллари,
тузган тадбири ҳам ўз самарасини бериши тасодиф эмас. Неча бор авф
қилса-да, табиатан ёвузлик ва ёмонликнинг йўриғидан чиқолмаган ёғийнинг
характерида мудоми иккиланиш ҳодисаси рўй беради. Бу маълумотларни
Амир Темурнинг “Тузуклар”и ҳам тасдиқлайди:
“Амир Ҳусайн: “Менинг дўстлик ва қариндошликка риоя қилишдан
бўлак ниятим йўқ”,- деб Қуръон устида қасам ичди, кейин ўша Қуръонни
менга жўнатди. У яна мана буларни ҳам айтиб юборибди: “Агар сенга
айтган гапларимга хилоф бирон иш тутиш ниятим бўлса ва ўртадаги аҳд-
паймонимни бузиб сенга ёмонлик қилсам, шу ушлаган Қуръон – Худонинг
китоби мени урсин”. Уни мусулмон деб билганим учун сўзларига ишондим.
Шундан кейин у менинг ҳузуримга яна одам юбориб: “Ўртадаги аҳд-
паймонимизни янгиласак, худо ҳаққи, дуруст бўларди”, - деб мени Чакчак
88
дарасида учрашишга даъват этди. Унинг мақсади мени макру фириб билан
қўлга тушириш эди. Аҳд-паймони, сўзига ишониб бўлмаслигини билсам
ҳам, аммо Қуръон ҳурматини сақлаб, (айтган жойига) учрашувга боришга
қарор қилдим. (Бироқ бу борада) эҳтиёт шарт, Чакчак дараси атрофига
баҳодирларимдан бир гуруҳини юбориб, яшириб қўйиш, кейин эса ўзим
суянса бўладиган ишончли одамларимни олиб, учрашувга бориш режасини
туздим
89
.
Келтирилган парчада Соҳибқирон Амир Темурнинг “Темур тузуклари”
асаридан олинди. Ушбу мисолдан кўришимиз мумкинки, ёзувчи Муҳаммад
Али воқеликни баён қилишда икки хил манбага таянади, биринчиси “Темур
тузуклари”га, иккинчиси, “Зафарнома”га. Демак, ҳар иккала тарихий
ҳужжат – бадиий асар (тарих)нинг поэтик инкишоф қилинишига катта
замин яратган ёки туртки бўлган. Роман-эпопеяда “афсона-ю эртакларга
87
Муҳаммад Али. “Халқ сўзи” газетаси. 1992й.20 октябрь.
88
Чакчак дараси – Чакчак тизмасининг жанубий этагида жойлашган мавзе, ҳозирги номи Чақдара
(Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳудудида)
89
Амир Темур. Темур тузуклари. –Т., “Ўзбекистон”, 2019. 49-50- бетлар.
84
ўхшаб кетадиган лавҳалар ҳам мавжуд. Бундай ўринларда қаҳрамонларнинг
кечинма-кайфиятларида шоирона патетика ва шартлиликка асосланилади.
Натижада, картиналар ифодасига лирик ҳаяжон руҳи юқтирилади. Улар
китобхонни ўша масъуд дамларнинг жўшқин ва ҳаяжонга тўла лаҳзаларига
ошно қилади. Қаҳрамонлар ҳолати юксак манзилларга етаклайди, қалбни
орзиқтиради. Демак, “Улуғ салтанат”да лиро-романтик услубдан ўз ўрнида
унумли фойдаланилган. Зеро, халқ оғзаки ижодига хос тасвир
воситаларидан фойдаланишни моҳият эътибори билан айнан ўша руҳга
яқин бўлган романтик ижод типининг ўзи талаб қилади”
90
. Ҳақиқатдан ҳам,
ошиқ йигит Жаҳонгир ва Ахий Жаббор ўртасида кечган ўзаро суҳбат-
мулоқотда муҳаббат мавзуси фольклор типининг ёрқин намунасидир.
“Турўғлон
ва
Онабўри”
афсонасининг
мазмуни
янги
мифик
тасаввурларнинг сюжет линияларига сингиб кетганлигини кўрсата. Ички
умидворлик ҳисси мудом қаҳрамонни янги зафарлар сари етаклайди.
Чинакам ошиқ рўпарасида турган ҳар қандай мушкулот унинг учун чигал ва
ечими йўқ муаммо бўлиб кўринмайди. Қалбу шуурини соф ва беғараз
муҳаббат руҳи забт этган ошиқларгина бундай синовдан мардона ўтиши
табиий. Негаки, Жаҳонгир Мирзонинг соҳир хаёллари ҳали ўша маҳбубани
кўрмасиданоқ, бутун вужудини эгаллаб улгурганди. У бир қарашда ошиқ-
жангчи тимсолида роман тўқималарида ўқувчи наздида беозор бўлиб
гавдаланади. Адиб Жаҳонгир Мирзо ва Хонзода хоним портретини чизишда
ҳам ана шу вазият ва ҳолатдан келиб чиқиб иш тутади:
“Чиндан ҳам Хонзода хоним гўзалликда табиатнинг дурри яктоси эди.
Нур билан чайилгандай оқсариқдан келган тиниқ юзлари жозибага тўла, тим
қора ҳилол қошлари ўзига ярашган, шаҳло кўзлари ўтли, ақиқдай қирмизи
лаблари жон олади, юзининг ўнг томонидаги мўъжазгина қора холидан
бошқа бу тоза рухсорга дахл этган бирон нимарса йўқ... Чиний нигулун
кўйлагини хиёл туртиб чиққан норасида кўкраклари ўзларида олам-жаҳон
90
Ёқубов И. Муҳаммад Али ижодида тарихий жараён концепцияси ва лиро-романтик талқин. –Т.: Фан.
2007. Б.56.
85
сеҳрни ниҳон айлаган эдилар. “Маликам нақ балои офатнинг ўзгинаси!” –
деди ичида, суқи кириб Оққиз...
Олтин Ўрда хони Ўзбекхоннинг қизи Шакар бика билан Ҳусайн Сўфи
иниси Оқ Сўфиларнинг дилбанди Севинбика шуҳрати “Хонзода хоним”
лақабида Хоразмгина эмас, атроф мамлакатларга ҳам тарқалди ва машҳури
жаҳон бўлиб кетди. Хонзода хоним эндигина ўн уч ёшга кирди”
91
.
Лавҳада Хонзода хоним (Севинбика) портрети статик шаклда ёзувчи
ижодий нияти (тўқиманинг бўрттирилиши) тарзида ифодаланган. Айниқса,
ҳар бир ихчам тасвир орасида ҳар бир бир қаҳрамон портретига бадиий-
тасвирий воситалар ёрдамида чизгилар беради. Бу қаҳрамон нутқини
индивидуаллаштиришга олиб келган. Масалан, Амир Мусо нутқида бирон
масалага жавоб ёки тасдиқлаш маъносида “тушундик” сўзи бот-бот
такрорланади. Шунингдек, ёзувчи тарихий фактларни жуда соддалик,
бадиий ҳақиқатга айлантириш асносида характер бадиий тадрижини ҳам
аста-секинлик билан ривожлантириб, сайқаллаб, такомиллаштириб боради.
Бундай усул “лиро-романтик тасвир” эгзитенциясини барқарорлаштиради.
Соҳибқирон дорул салтанатида рўй бераётган ва бериши мумкин бўлган
воқеликдан зукко ўқувчини воқиф қилишнинг ҳам уддасидан чиқади.
Негаки, қаҳрамон ҳар бир бобда шароит ва муҳит тақозосига кўра мудом
иккиланишлар исканжасида изтироб чекади. Ёзувчининг энг бирламчи
мақсади – тарихни кўз ўнгимизга қайта тиклаб, ўзлигимизни англашда ҳеч
қандай чигалликларга рўбарў келмаслик замирида шу каби йўлни танлайди.
Бироқ қаҳрамонлараро тасвир штрихлари бир қарашда эртакмонанд
руҳиятни ёдимизга солса, иккинчи томонда “Темур тузуклари” сингари асар
руҳида янада жонлантирилади. Адиб портрет тасвирининг статик усулидан
моҳирона фойдаланган. Бу усул ёзувчи дунёқарашида роса пишиб етилган
поэтик ният қирраларини осон идроклашда муайян даражада етакчи атрибут
саналади. Зотан, муаллиф ўз бадиий ниятини ҳар бир қаҳрамон хатти-
91
Муҳаммад Али. Мироншоҳ Мирзо. –Т.: Наврўз, 2019. –Б. 255-256.
86
ҳаракати, тақдири, ўй-хаёлари, орзулари, армонлари замирида очиб
беришни бош мақсад қилиб белгилаган. У эса “Улуғ салтанат” роман-
эпопея
концепциясининг
поэтик
яхлитлигини
таъминлашга,
мустаҳкамлашга хизмат қилганлиги айни ҳақиқатдир
.
Бадиий асар архитектоникаси композиция билан юзага чиқади.
Сюжетдан ташқаридаги бадиий воситаларнинг роли шундан иборатки,
ёзувчи ижодий ниятининг баркамоллигини таъминлайди. Яъни бир-бирига
мантиқан боғланган адабий қолиплар ёзувчини фалсафий-эстетик ғоясини
амалга оширишга йўналтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |