Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


III БОБ. ТАРИХИЙ ТЕТРАЛОГИЯДА ЗАМОН ВА МАКОН



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/43
Sana11.07.2022
Hajmi1,13 Mb.
#774702
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   43
Bog'liq
2 5206501455204190378

III БОБ. ТАРИХИЙ ТЕТРАЛОГИЯДА ЗАМОН ВА МАКОН 
МАСАЛАСИ 
3.1. Бадиий хронотопнинг ёзувчи изланишларида намоён 
бўлиш усуллари 
Маълумки, бадиий хронотоп ҳар қандай тарихий асарда ўзига хос 
мавқеда намоён бўлади. Чунки ёзувчи айнан замон ва макон табиатида рўй 
берадиган воқеликни асарда иштирок этувчи қаҳрамонлар хатти-ҳаракатида 
намойиш қилади. Яъни, бадиийликни янада жозибадор чиқишида, унинг 
рўй бериш вақти аниқ замон ва маконда жилваланади. Эпик, лирик, 
драматик турлар ўртасида маълум маънода жиддий тафовутлар кузатилади. 
Унда бадиий хронотоп реал ва тўқима макон чегарасидагина мутаносиблик 
бўлиши мумкин. Ёзувчи бадиий асар ёзаркан, тарихий воқеликни уч 
ўлчамли олам билан бир бутунликда яратиш йўлидан ҳам боради. 
Эстониялик эстеит олим Ю.М.Лотманнинг қайд этишича: “Инсон онгидаги 
дунё қурилишининг шаклларидан бири географик макон концепциясига 
тегишлидир
96
. Бадиий макон эса муаллиф тилидан ифода этилган ўша 
муаллифгагина тегишли бўлган оламнинг кўринишидир”
97
. Дарҳақиқат, 
жуғрофий макон муаммоси Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тарихий 
тетралогиясида кўпинча оиладаги ўзаро суҳбатлар негизида ойдинлашади. 
Амир Темурнинг меҳрибон опаси Қутлуғ туркон оға ва унинг турмуш 
ўртоғи амир Довуд дуғлат, севимли рафиқаси Сароймулкхоним ва унинг 
тоғаси амир Мусо, унинг рафиқаси Орзумулк султон, Темурнинг 
рафиқалари Жахонгир Мирзонинг ва Оқа бегимнинг онаси Ўлжой Туркон 
оқа, канизаклари Умаршайхнинг онаси Тўлин оқа, Мироншоҳнинг онаси 
Менгли бика, Шохрух Мирзонинг онаси Тағой Туркон оғаларни асарнинг 
безаги дейиш мумкин. Ёзувчи оила-муҳит-салтанат бирлигини Амир Темур 
ислоҳотларининг концепциясига усталик билан боғлашга интилган. Ҳар бир 
96
Лотман Ю.М. Семиосфера. – СПб., 2000. – 297 с. 
97
Лотман Ю.М. В школе поэтического слова. Пушкин. Лермонтов. Гоголь. – М.: 1988. –253 с.


96 
жанр табиатидан келиб чиқиб бадиий макон ва замон масаласини ички 
қонун-қоидаларида замирида таҳлиллаш ишончни оқлайди. Тарихий 
асардаги вақт ўлчами сюжетнинг қандай намоён бўлиш шакли билан ҳам 
боғлиқлигини унутмаслик лозим. Бир жиҳатдан мазкур усул тарихий 
ҳақиқатни қайта идрок қилиш манерасининг ўзига хослиги билан ҳам 
белгиланади. 
Рус мунаққиди, назариётчи олим М.Бахтин мазкур истилоҳни 
адабиётшуносликка илк маротаба олиб кирар экан, 30-йиллардаги адабий 
изланишлари негизида таҳлилу тадқиқ қилишга эришади. Бадиий хронотоп 
муаммоси билан жиддий шуғулланган мунаққид мазкур истилоҳ ҳақида 
шундай таъриф беради: “Адабиётда бадиий идрок этилган замон ва макон 
аро уйғунликни хронотоп(сўзма-сўз таржимаси замон-макон деган маънони 
билдиради). Муҳими, бу ўринда, истилоҳнинг замон ва маконни уйғун 
ҳолатда (замонни маконнинг тўртинчи ўлчами сифатида) ифодалашидир”
98
Бадиий замон тетралогияда ниҳоятда катта даврни ўз ичига қамрайди. 
У катта вақт орқали кичик муддатларга бўлиниб, ҳар бир персонаж хатти-
ҳаракати ҳамда воқеликнинг содир бўлиш тартиботини ёзувчи ўз қўлига 
олади. Унда воқелик ва замон, воқелик ҳамда макон ўзаро уйғунлашиб, 
психологик тарангликни юзага чиқаради. Айниқса, Амир Темурнинг жангу 
жадаллардаги 
руҳий 
ҳолати 
Самарқанддаги 
улуғ 
бунёдкорлик, 
марказлашган Темурийлар салтанати қўрғонини мустаҳкамлаш борасидаги 
зеҳниятидаги узил-кесил ўзгаришларни бутун-мураккаблигича намоён 
қилишга эришган. Ёзувчи асосан бадиий хронотопнинг Амир Темур 
руҳиятидаги, бағрикенглик, тадбир ҳамда тадоригдаги “етти ўлчаб бир кес 
тамойили”нинг устуворлигини кўрсатишга бағишланганлиги билан ажралиб 
туради. 
Проф.Д.Тўраев қайд этишича: “Муҳаммад Али роман-эпопеянинг 
мазкур китобида Лев Толстойнинг “Уруш ва тинчлик”, Абдулла 
98
Бахтин М. Вопросы литературы и эстетики. –М.: Художественная литература, 1975, стр. 234-235. 
(кўчирма У
.
Жўрақулов, “Назарий поэтика масалалари” китобидан олинди.Т.:2015, Б.89)


97 
Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романлари тажрибаларидан ижодий баҳра 
олган ҳолда, улардан фарқли равишда, жуда катта ҳудудларда, вақт ва 
маконларда жуда кўп қаҳрамонларни Соҳибқирон тақдири, салтанат 
тақдири билан боғлайди, Турон салтанати қандай фидокорлик, 
машаққатлар, қаҳрамонликлар билан бунёд этилганлигини кўрсатади.”
99

Мунаққиднинг ушбу мулоҳазаси темурийлар даврининг роман-эпопеяда 
ниҳоятда кенг миқёсда намоён бўлганлигини исботлайди. Айниқса, 
Мироншоҳнинг ўз отасига қарши исёни учинчи китобда акс этган бўлса, шу 
жилдда унинг тавба-тазаррусини ҳам ўта моҳирлик билан юзага чиқаришга 
эришган.
Ёзувчи асар сюжети воқеларини шаклига кўра хронологик тарзда 
бадиий идрок қилса, мазмунига кўра воқеликни тўхтатиб қўйиб, мифологик 
аспектда бадиий тўқимани реаллик билан пайвандлашни биринчи планга 
олиб чиқади. Унда мифологик киритма воқеалар ҳам бадиий замонда 
кечувчи воқеликни узвийликда намойиш қилади. Масалан, тарихий вақт 
масаласи бадиий асарда ёзувчи ижодий тактикаси негизида маълум маънода 
узайиши ҳамда қисқариши мумкин. Дунёда содир бўлаётган вақтнинг 
интенсив шакли бадиий асарда ёзувчининг ўзига тегишли воқеликни 
тасаввур ҳамда идрок қилиш негизида пайдо қилинади. Биринчи жилддаги 
Жаҳонгир Мирзо билан боғлиқ бадиий макон ҳамда замон муҳташам 
муҳаббатнинг ўсмир қалбида зоҳир бўлиши, уни илк учратиши, “кўрмай 
кўнгил қўйиш” ҳиссининг уйғониши, атайин бадиий вақтнинг интенсив 
чўзилиши, ошиқ ва маъшуқанинг учрашув саҳналари замирида поэтик 
бутунликни қамрашга хизмат қилади. 
Проф Д.Қуронов қайд этишича: “Инсон томонидан яратилган нарса 
борки, маълум бир эҳтиёж туфайли дунёга келади ва муайян бир вазифани 
бажаради. Образли тафаккур асосида яратилган асарлар бундан мустасно 
эмас ва бу жиҳатдан қадимиятдаги асарларни учта типга ажратиш мумкин: 
1) олам тартиботини англашга қаратилган миф; 2) олам бағридаги одамини, 
99
Тўраев Д. Ўзбек тетралогияси. –Т.: Академнашр. 2017. –Б.98.


98 
унинг бутун олам билан бирлигини идрок этишга қаратилган эпос; 3) 
конкрет ҳаётий ҳолатлар идрокига қаратилган ва амалий-тадбиқий 
характердаги масала, эртак, ривоят, ҳикоят, латифа кабилар. Тўғри миф 
адабиёт эмас, адабиётни ундирган замин экани ҳам шубҳасиз, антик даврда 
миф ва адабиётнинг қоришиқ ҳолда яшаши ҳам шундан”
100
. Дарҳақиқат, 
Муҳаммад Али сюжет қисмларини ва ундаги воқелик кетма-кетлигини бир-
бирига боғлашда мифларга ҳам мурожаат қилади. Бу бадиий тўқима 
маҳсули бўлиб, Жаҳонгир Мирзонинг суюклиси Хонзода хонимни тушида 
кўриб қолиши, ички сезги билан азим муҳаббат уйғониши ва “Тўрўғлон ва 
Онабўри” афсонасини содиқ дўсти Ахий Жаббор тилидан ҳикоя қилиб 
берилиши, Мир Саййид Бараканинг тушида Термиз ота билан суҳбати уни 
Соҳибқирон томон етаклаши, севимли набира Муҳаммад Султон Қуръони 
Каримнинг 69 оятини кўчиришга улгура олгани Амир Темур тушида рамзий 
маъно кўрсатиши ўқувчини янада асар ичкарисига бошлаб кетади. Шулар 
орасида Ахий Жаббор ҳикоясидан кейин ўзида қандайдир ишққа 
мубталолик сезган Жаҳонгир Мирзо – энг олий мақсади Хоразм маликаси 
васлини забт этиш истагида яшайди. Тетралогиянинг мана шу зайлда 
воқелик бир-бирига уланиб, яхлитлашувига ёзувчи пухталик билан 
ёндашади.
А.Қодирий романи тадқиқи билан шуғулланган олим А.Улуғов: 
“...маълумки, ”замон” деганда йил, ой, кун, тун кабилар, “макон” деганда 
эса уй-жой, кўча, қаср, сарой сингари жойлар назарда тутилади. Абдулла 
Қодирийнинг ушбу романларида тарихий воқеликни гавдалантирувчи 
карвонсарой, ҳужра, ўрда, сарой, ҳовли, тураржойлар тасвири муайян ўрин 
тутади. Тарихий манба, солномаларнинг ҳеч бирида ўрда, саройлар “Ўткан 
кунлар” романидаги сингари тасвирланмаган. Абдулла Қодирий уларнинг 
кўринишини ўқувчи аниқ тасаввур қиладиган даражада чизиб кўрсатган. 
Айни ўринлар муаллифнинг асарни ёзиш жараёнида ўқувчиларини бир зум 
ҳам унутмагани, у доимо китобхонларини ўйлаганини билдиради. 
100
Қуронов Д. Роман ҳақида айрим мулоҳазалар// Шарқ юлдузи. 2011. №5. –Б.114.


99 
Ижодкорнинг кўз ўнгида ҳамиша китобхон турса, у ёзаётган ҳар бир 
жумласи, қаламга олаётган воқеалари бошқаларга ҳам осонгина тушунарли 
бўлиши учун интилади. “Ўткан кунлар” муаллифи жойларнинг оралиғини 
аниқ ўлчов билан маълум қилиш билан кифояланмасдан, Марғилон ва 
Қўқондаги ўрдаларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини ҳам батафсил 
таърифлайди”
101
. Ушбу иқтибоснинг моҳиятида юқорида келтирилган 
М.Бахтин назарий қарашларига ҳам таянилганлигини инобатга олган ҳолда 
давом эттирилган ижодий изланишлар негизида Муҳаммад Али ҳам худди 
шу йўсинда ғоявий ниятини амалга оширишга ҳаракат қилган. Демак, 
хронотопнинг умумий хусусияти “сюжет, композиция, бадиий матн 
структураси, образлар поэтикасига доир муҳим қисмларини қамраб олиши, 
бадиий макон ва замонни уйғун акс эттиришини ҳисобга олади”
102
.
Муҳаммад Али ижодий ният бадиий такомилида вақтнинг интенсив 
кўринишини Соҳибқирон атрофида содир бўлган воқеликни замон ва макон 
кўринишлари негизида, яъни сюжет линияларини бир-бирига пайвандлашда 
композицияга доир компонентларни ўрни-ўрнида қўллай олиш манераси 
билан белгиланади: 
“Ҳали Соҳибқирон оқибат кўргизмади, кўрнамакликка борди, деб тани 
бўлак, қони бошқа тутинган ўғил Тўхтамишхондан ўпка-гина қилиб 
юрибди! Бу ўзингнинг боланг-ку! Икки йил олдин Султон Бахт бегим айнан 
Мироншоҳ Мирзо табиатидаги ғалати ҳолатлардан сўз очганда, Соҳибқирон 
негадир эътибор бермаганди. “Чўрининг боласи-да!.. – деб юборди аччиқ 
устида ўзига ўзи... Канизаклардан кўрган фарзандлари ҳақида ҳеч қачон 
бундай демаганди, биринчи марта оғзидан чиқиб кетди. Лекин бу сўзлар 
унинг ғуссасини тарқатишдан ожиз эди. Кўксаройнинг кенггина ичкихонаси 
ҳам Соҳибқиронни худди қисиб келаётгандай туюларди.”
103
101
Улуғов А. Замон ва макон мусаввири// Шарқ юлдузи. 2015. №2. –Б. 191
102
Жўрақулов У. Назрий поэтика масалалари. –Т: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт -матбаа ижодий уйи. 2015. –
Б. 89.
103
Муҳаммад Али. Шоҳруҳ Мирзо.4-жилд. –Т.: Наврўз. 2019. –Б.127.


100 
Келтирилган парчадан билиш мумкинки, Соҳибқирон канизагидан 
кўрган фарзанди Мироншоҳ ҳақидаги қаҳру ғазаби билан ифодаланган 
мулоҳазаси ўқувчини ўйлашга ундайди. Ахий Жаббордан бериб юборилган 
мактуб Мироншоҳнинг отасига қилган исёни исботидир. Бироқ 
Султониядаги бу нохуш хабарнинг нафақат Самарқанд, балки бутун 
салтанат осайишталигига жиддий таъсир қилгани Соҳибқирон қалбини 
қаттиқ изтироблайди. Ёзувчи Соҳибқирон умрининг поёнига етганини 
англаган Султон Ҳусайн Мирзо билан бўлиб ўтган Халил Султон 
ўртасидаги диалогик нутқни тетралогиянинг тўртинчи китобидаги 
саккизинчи бобида ифода қилади. Мана шу жараён замон ва макон масаласи 
энг сўнгги юриш – Хитойга бўлиши мумкинлигини тўлақонли намоён 
қилади.
Юқоридаги лавҳада Мироншоҳ, Халил Султон, Султон Ҳусайн 
Мирзолар табиатида содир бўлаётган калтабин ниятларнинг моҳиятини ҳам 
асослашга хизмат қилиши муҳим аҳамият касб этади.
Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тарихий тетралогиясида замон ва 
макон масаласининг уч хил шакли кўзга ташланади. Биринчи, умумий 
хронотоп асар воқеалари занжирида сюжет ва композиция яхлитлигини 
намойиш қилса, иккинчи хил шакли эса мифологик киритма ривоят билан 
туш тарзида намоён бўлган. Мана шу жиҳатдан қарайдиган бўлсак, 
Муҳаммад Али бадиий маҳорати характерлараро бадиий конфликт билан 
муҳит ва жамият ўртасидаги зиддиятлар тарзида юзага чиқа бошлайди. 
Салтанат хазинасига кўз олайтириш, эгалланган ҳудудлар кесимида 
кечаётган фирибгарликлар, ўз манфаати йўлида қилаётган манфур ва разил 
ишлари хусусида ҳам ўзига хос бадиий тўқималарни сюжет ичига жойлаб 
юборишга ҳаракат қилган: 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish