Ariza. Bayonnoma билдиришнома vasiyatnoma dalolatnoma



Download 140 Kb.
bet6/15
Sana11.04.2022
Hajmi140 Kb.
#542985
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
MALUMOT AXBOROT HUJJATLARI

Ишончнома

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 134-моддасида таърифлани-шича ишончнома деб бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакил-лик қилиш учун бериладиган ёзма ваколатга айтилади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради. Ишончноманинг берилиши вакил учун ваколат белгилашга қаратилган бир томонлама битим сифатида кўрилади. Ишончнома топшириқ шартномаси, меҳнат шартномаси, экспедиция шартномаси ва бошқа шартномалар асосида берилади.


Юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга ҳам ишонч-нома фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши мумкин (ФК, 134-модда, 2-банд).
Ишончнома бир шахс, шунингдек бир неча шахслар номидан бир ёки бир неча шахслар номига ҳам берилиши мумкин. Чунончи, уй-жой қуриш кооперативининг вакили кооператив аъзоларининг барчаси томонидан ёки умумий мажлиснинг ваколатига биноан бир неча шахс томонидан имзоланган ишончнома олиши мумкин.
Ишончнома вакилнинг учинчи шахслар билан ҳуқуқий муноса-батларда бўлиши учун тайинланади. Ишончноманинг мазмунидан унинг қандай ваколатларга эга эканлиги, қандай юридик ҳаракатлар қилишга ҳақли бўлиши кўриниб туради. Бинобарин, вакил ишончно-мада кўрсатилган ваколат доирасида ҳаракат қилиб, учинчи шахс-лар билан шартнома тузган бўлса, вакил қилувчи бу шартномани бажаришдан бош торта олмайди.
Ишоночнома умумий ва махсус турларга бўлинади.
Умумий ишончномада ҳар хил битимлар ва бошқа юридик ҳаракатлар қилиш, масалан, юридик ва жисмоний шахсларнинг филиалларини идора этиш ёки фуқарога қарашли мулкни бошқариш учун берилган ваколат кўрсатилади.
Махсус ишончномада бир турдаги битимларни тузиш, масалан, фермер хўжаликлари ва уларнинг аъзоларидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш бўйича битимлар тузиш учун ваколат белгиланади. Фақат бирон-бир битимнигина тузиш, масалан, сотиб олиб ажратиб қўйилган товарни олиш учун берилган ишончнома берганлик махсус ишончнома ҳисобланади. Ишончномада унинг қачон берилганлиги кўрсатилиши лозим, акс ҳолда, у ҳақиқий саналмайди. Ишочнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас (ФК, 139-модда).

Ташкилотлар томонидан товарлар ва бошқа моддий бойликлар олиш учун бериладиган ишончномаларда уларнинг амалда бўлиш муддати, албатта, кўрсатилиши керак.


Нотариал шаклни талаб қилувчи битимларни тузиш ёхуд юри-дик шахсларга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш учун берил-ган ишончнома идора томонидан тасдиқланган бўлиши керак. ФКнинг 136-137-138-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир.
Ишончномаларнинг нотариал идоралардан ташқари бошқа ташкилотлар томонидан тасдиқланиши ФКнинг 136-137-моддалари билан белгиланади. Чунончи, хат-хабарлар, шу жумладан пул ва посилкалар олиш учун бериладиган ваколатнома, иш ҳақи ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни, муаллиф ва ихтирочиларга бериладиган ҳақларни, пенсиялар, ёрдам пуллари ва стипендияларни, шунингдек халқ банкларидан тегишли суммаларни олиш учун бериладиган ишончнома фуқаролар яшаб турган жойдаги ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан, ишлаб турган ёки ўқиб турган ташкилот томонидан, турар жойдаги уйга хизмат кўрсатувчи уй-жойдан фойдаланиш ташкилоти томон-идан, даволаниб турган жойида эса – даволаниш муассасасининг маъмурияти томонидан, ҳарбий хизматчи томонидан ишончнома берилганида – тегишли ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан тас-диқланиши мумкин. Озодликдан маҳрум қилиш ёки қамоқда сақла-наётган шахсларга бериладиган ишончнома тегишли муассасалар бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
Юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри босилади.
Давлат мулкига асосланган юридик шахс номидан пул ва бошқа мулкий бойликларни олиш ёки топшириши учун бериладиган ишончнома ушбу юридик шахснинг бош бухгалтери томонидан ҳам имзоланиши керак. Банкда операцияларни амалга оширишга ишончнома бериш тартиби ва унинг шакли қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади (ФК, 138-модда).
Вакилли шахсий ишончга боғлиқ бўлганлиги туфайли ваколат олган шахс қандай ҳаракатларни қилишга вакил қилинган бўлса, уларни шахсан ўзи бажариши лозим. Вакил олган ваколати юза-сидан бу ҳаракатларни бажаришни фақат ишончномада кўрсатилган ҳолларда ёки ваколат берувчининг манфаатларини қўриқлаш учун маълум бир шароитлар туфайли бировга топширишга мажбур бўлсагина бошқа шахсга топширишга ҳақли. Ваколатнинг вакил томонидан бошқа шахсга ўтказилиши мумкинлиги назарда тутилган ишончнома нотариал идора томонидан тасдиқланиши лозим.
Ишончнома ФКнинг 141-моддасида кўрсатилганидек, қуйидаги ҳолларда бекор бўлади: муддат тугаши, ишончнома берувчи томо-нидан бекор қилиниши, ваколат олган шахснинг вакилликдан бош тортиши, номидан ишончнома берилган юридик шахснинг бекор бўлиши, номига ишончнома берган юридик шахснинг бекор бўлиши, ишончнома берувчи фуқаронинг ўлими, муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган деб топилиши ёки бедарак йўқолган деб топилиши, ишончнома олган шахснинг ўлиши, унинг муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилиши билан бекор қилинади.
Ишончнома берувчи хоҳлаган пайтда уни бекор қила олади, ишончнома олувчи ҳам ундан бош торта олади.
Номидан ишончнома берилган юридик шахснинг тугаши туфайли ишончнома бекор қилинган ҳолда, бундай вазифа ваколат берувчининг ҳуқуқини олувчи шахсларга ҳам юклатилади. Ваколат берувчининг вафот этиши туфайли ишончнома бекор қилинган ҳолда эса, бу вазифа унинг ворисларига юклатилади.
Ишончнома берган шахс унинг бекор қилинганлиги тўғрисида ишончнома берган шахсни, шунингдек ишончнома йўналтирилган учинчи шахсларни ҳам хабардор қилиши керак. Номидан ишонч-нома берилган юридик шахс бекор бўлган, ишончнома берган фуқаро вафот этган, муомалага лаёқатсиз деб топилган ҳолатларда ишончнома бекор бўлгани ҳақида хабардор қилиш ишончнома берган шахс ҳуқуқи қабул қилиб олувчилар зиммасига юкланади.
Ишончнома бекор қилинганидан сўнг ваколат олган шахс томо-нидан қилинган ҳаракатлар тўғрисида ФКнинг 142-144-моддаларида мулкнинг йўқолиши ёки зарарланиши сабабли кўрилган зиёнларни жабрланувчига тўлайди. Ишончоманинг бекор қилинганлиги билгу-нига ёки билиши лозим бўлгунига қадар ишончнома берган шахс томонидан учинчи шахсларга нисбатан қилинган ҳаракатлар ишонч-нома берувчи учун ёки унинг ҳуқуқларини олувчилар учун ўз кучини сақлаб қолади.
Ишончнома олган шахс томонидан унинг ишончнома бекор қилинган ёки тугатилганини билганидан ёки билиши лозим бўлган вақтдан сўнг қилинган ҳаракатлар ваколатнома берувчи учун ҳуқуқ ва мажбурият туғдирмайди. Ишончнома бекор қилинганидан сўнг ваколат олган шахс ёки унинг ворислари (ҳуқуқ ва мажбурият олув-чилар) ишончномани дарҳол қайтаришлари лозим.
Ишончноманинг бекор қилиниши билан бу ишончнома юзаси-дан бошқа шахсларга топширилган ваколат (ўтказилган ваколат) ҳам ўз кучини йўқотади.

Download 140 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish