1. “Архив иши назарияси ва амалиёти” фанининг мақсади.
2. Фаннинг ўрганиш усуллари.
3. Архивларнинг турлари.
4. Архивларнинг ижтимоий аҳамияти.
5. Архивларнинг тарихий эволюцияси.
6. Курс бўйича асосий тушунчаларни таърифланг.
7. Ўзбекистон Республикасининг “Архивлар тўғрисида”ги Қонуни.
8. Миллий Архив фонди.
9. Архив ҳужжати нима? Қандай ҳужжатлар турини биласиз?
10. Хорижда архив ҳақида қандай талқинлар мавжуд?
Маънавиятни ва тарихий хотирани тиклаш Ўзбекистонни суверен, хуқуқий демократик давлат сифатида ривожланиши ва мамлакатни халқаро ҳамжамиятга фаол интеграциясини таъминлаш учун Ўзбекистонда архив ишига алоҳида эътибор билан қаралмоқда. Чунки архивлар инсоният тарихини моддий сақловчи восита бўлиб, бугунги кунда халқимиз тарихи жамиятни ривожланиши учун улкан аҳамият касб этади. Архивлар ўзидаёзма, илмий-техник, аудио-визуал, электрон маълумотларни сақланиши билан қимматбахо тарихий манбалар мажмуинисақловчи муассаса ҳисобланади. Архив иши назарияси ва амалиёти фани ўқитишдан мақсад бўлажак архившуносларни архивлар тарихи, архивлар фаолиятини ташкил қилиш, архив хужжатларини йиғиш асосларини, архив материалларини сақлаш ва улардан фойдаланишга ўргатишдан иборат.
Архив манбалари қадимги замонлардан бери турли соҳаларнинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этиб келган. Уларнинг асосида иқтисодий масалаларни ечиш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, ҳатто сиёсий низоларни бартараф қилиш мумкин. Зеро, архив жамғармаларида сақланувчи ҳужжатлар аксари ҳолларда бирламчи манба бўлиб ҳисобланади ва қимматли маълумотларни ўз ичида мужассам этади.
Масалан, ўтмишда архивлар ёрдамида фойдали қазилмалар жойлашган ерларни аниқлаш, темир йўл қурилишлари лойиҳалари ва сув қурилиш иншоотлари тўғрисидаги маълумотларни жамлаш кенг тарқалган. ХХ асрни 30-йилларида архив маълумотлари асосида турли соҳалар тарихини ёритиш ва соҳага тегишли маълумотларни тўплаш ишлари янада жадаллашди. Уруш даврида архивлар режа ва хўжалик ташкилотларига уларни фаолиятига самарали ёрдам берувчи қимматли чизмалар, режаларни топиб, қидирув ишларида ва саноат объектларини қурилиши муддатларини сезиларли даражада қисқартиришда ёрдам кўрсатадилар. Урушдан кейинги даврда хам вайрон бўлган фабрикалар, заводлар ва бошқа хўжалик иншоотлари, қадимий тарихий ёдгорликларни қайта тиклашда жуда катта ёрдам берган. Ҳозирги замонда архив ҳужжатларига бўлган талаб ва қизиқиш тоборо ортиб бораётгани кузатилади. Архив маълумотлари давлат ҳокимияти томонидан белгиланадиган вазифаларни бажариш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, аҳолининг ижтимоий сўровларига жавоб қайтариш, мулкий муносабатларда вужудга келадиган муаммоларни ҳуқуқий жиҳатдан тўғри ҳал этиш, маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш ишларида манбавий асос бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон республикаси архив иши саҳасига оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларда келтириб ўтилишича, республикада давлат ва нодавлат архивларини ташкил этишга рухсат берилган.Давлат архивларига: ЎзРМАФ ҳужжатларини ўзида доимий сақлайдиган Ўзбекистон Миллий архивлар;Шаҳар давлат архивлари;Вилоятлар давлат архивлари;Туманлар архив муассасалари.Ўз ҳужжатларини ўзларида доимий сақлаш ҳуқуқига эга бир қатор идоравий архивларни киритиш мумкин.
Нодавлат архивларига:Хусусий корхоналар архивлари;Хайрия жамғармалари архивлари;Қўшма корхоналар архивлари;Шахсий архивларни киритиш мумкин. Шунингдек, давлат ташкилотларида уларнинг ҳужжатларини вақтинча сақлаш ва тегишли давлат архивига доимий сақловга топшириш билан шуғулланувчи идоравий архивлар ҳам фаолият кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, республика ҳудудида махфий архивларни тузишга рухсат берилмайди.
Архив деганда ҳозирги даврда қимматли ҳужжатлар, маълумотлар сақланадиган жой, шунингдек, шундай манбаларнинг маълум мажмуаси тушунилади. Архив сўзи юнонча “арчиве” – “аrchivе” сўзидан олинган бўлиб, “сақланадиган жой”, “мавжуд жой” маъносини беради. Шунингдек, “Архив” атамаси лотинчада “архивиум” – “аrchivium” – “ҳукумат биноси” дейилгани маълум. Ушбу атама қадимги даврлардан муомалага киритилган. Архив тушунчаси орқали архив ҳужжатлари, архив ташкилотлари уларни тузилмалари, ҳужжатларни сақловчилар манфаатлари учун қабул қилиш ва сақланишни амалга оширувчи ташкилот ва муассасалар тушунилади.
Архивлар ўзининг функцияларига кўра икки гурухга - давлат архивлари ва ташкилот архивларига бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |