“Архитектура шаклларини уйғунлаштириш ва безашнинг энг долзарб масалалари



Download 1,67 Mb.
bet5/5
Sana23.02.2022
Hajmi1,67 Mb.
#137191
1   2   3   4   5
Bog'liq
Baroqxon madrasasi mustaqil ish

Бароқхон мадрасаси безаклари

Бароқхон мадрасаси ўрнида дастлаб 2 (катта ва кичик) мақбара бўлган. Кичик мақбарада Бароқхон қабри бор. Унинг тўрт томонидаги эшикларидан учтаси кейинроқ беркитиб ташланган (қолган эшикдан зина билан томга чиқилган). 1904 й.да масжидга айлантирилган катта мақбарада Тошкент ҳокими Суюнчхўжа қабри жойлашган. Бароқхон икки мақбарани ўз ичига олган Мадраса қурдирган. Мадрасанинг шарқ томонидаги улкан пештоққа ранг-баранг сиркор ғиштчалардан намоён терилган. У ҳандасий ва гириҳ
Бароқхон мадрасаси ер қимирлагандан кейинги ҳолати
нақшлар билан ҳошияланган. Пештоқнинг юқори қисми сақланмаган. Асосий пештоқнинг орқа томонида яна пештоқ ва беш қиррали равоқ бор. Ғарб томондаги ички пештоқ кўк гумбазнинг таркибий қисми бўлган. Бароқхон мадрасаси нинг тўрт бурчагида чўзиқ хона (қорихона)лар бўлган. Бино шакли ва безаклари ўз ҳолича қолган. Унинг 22 м ли гумбази кўк сиркор ғиштчалар билан пардозланган (гумбаз 1868 йилги зилзила пайтида қулаб тушган). Гумбаз остидаги 4,5 м ли пойгумбазга турли рангдаги сиркор ғиштчалардан

ҳандасий ва гириҳ нақшлар териб ясалган, Қуръон суралари битилган. Мақбара ички қисмидаги безаклар кейинчалик кўчиб тушган. Ички деворнинг тепа қисмида ганчдан ишланган нақшлар бўлиб, уларга олтин суви югуртирилган, пастки қисмида олти бурчакли сополлардан терилган кенг изора бор (улар яшил сиркор, зарҳалли ғиштчалар билан ажратилган). 20-аср бошларидаги таъмир вақтида қадимий безакларнинг қолдиғи кўчириб ташланиб, оқ ганч билан сувалган. Бароқхон мадрасаси нақшларининг гўзаллиги, қурилиш услуби жиҳатидан Самарқанднинг энг яхши меъморий ёдгорликлари (15-аср иккинчи ярмидаги Оқ сарой ва Ишратхона)га яқинлашади. 1946, 1949, 1951, 1967 й.ларда таъмир ишлари олиб борилган. Бароқхон мадрасаси ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида.
Бароқхон мадрасаси таъмирлангандан кейинги ҳолати



  1. Бароқхон мадрасаси конструкцияси

Бино бир неча даврда қурилган иморатлардан таркиб топган (15—16- а.). Дастлаб бинонинг шарқий бурчагидаги мўъжаз мақбара (кимга мансуб эканлиги номаълум) қурилган. Сўнг (1530) шайбонийлар сулоласининг Тошкентдаги ҳокими Суюнчхўжахон (1525 й. вафот этган) мақбараси қад кўтарган. Бу мақбара ҳовли тўридаги пештоқли хонақоҳдан иборат. Қўшқават гумбази бўлган. Ташқи — кўк гумбаз (мовий ранг кошин б-н қопланганлиги учун шундай аталган) 1868 й. зилзила натижасида бузилиб кетган.

БАРОҚХОН МАДРАСАСИ мемориал комплексининг 3- боскичини 16- а. ўрталарида Бароқхон курдирган. У илгари қурилган 2 макбарани ҳам ўз ичига олган мадраса солдирган. Мадраса бу типдаги анъанавий бинолардан фарк килсада, лекин ҳужралар ва айвонларнинг очик ҳовли атрофига жойлаштириш усули саклаб қолинган. Тўғри тўртбурчак шаклдаги ҳовли шимоли-шарқдан жануби-ғарбга қараб чўзилган. Мадрасанинг композицион м-зини Суюнчхўжахон макбараси ташкил қилади; у асосан дарвоза пештоғи рўпарасида жойлашган. Икки томони айвонлардан иборат ҳовлининг шимолий ва жанубий томонларига бир каватли ҳужралар қурилган. Тўрт бурчагида чўзиқ хона (корихона) лар бўлган. Деворлари, тоқлари ва пештоғига ранг-баранг кошинкор нақшлар ишланган, хонақоҳ ичкариси кундал усулида безатилган ва устидан зарҳал югуртирилган. Деворнинг тўк яшил рангли олти ёқли сирти парчин териб ишланган изорасига зарҳал югуртириб нафис безак берилган; ҳужралар деразаларига турли гирих нақшлар ўйилган ганч панжаралар ўрнатилган.
1935 — 36 ва 1955 — 56 йил-ларда археол. ўрганишлар ўтказилган. 1955 — 63 йилларда Уста Ширин Муродов иштирокида таъмир ишлари олиб борилган. Ум. ўлчами —82X44 м, ҳовлиси — 46X27 м.

Унинг киравериш пештоқига сулс хатида Қуръони Каримнинг “Оли Имрон” сураси 104-ояти битилган. Ёзувлар тепасига эса куфий хатида “Мулк-Aллоҳники”“Боқийлик – Aллоҳга ҳос” калималари такрор-такрор битилган.



Таржимаси: “Меҳрибор ва раҳмли Aллоҳ номи билан (бошлайман). Сизлардан яхшиликка даъват этадиган, амри маъруф ва наҳйи мункар ишларни олиб борадиган(бир) уммат бўлсин! Aйнан улар (охиратда)нажот топгувчилардир”. (“Оли Имрон” сураси 104 оят)
Мадрасанинг икки ён томони юқори ва қуйи қисмида куфий ёзув хатида “Aллоҳ буюк” калимаси битилган.

Мадрасанинг ички ҳовлиси ғарбий пештоқининг ўнг ва чап томонларига ҳам ёзувлар битилган.

Ғарбий пештоқнинг ўнг томонида сулс хатида Қуръони Каримнинг “Шўро” сураси 38 ояти ёзилган. Тепасидаги куфий ёзувда эса “Мулк- Аллоҳники” калимаси такрорланиб келади.

Таржимаси: “Аллоҳ таоло айтди: “Улар Парвардигорларига ижобат этган ва намозни мукаммал адо этган зотлардир. Уларнинг ишлари ўзаро маслаҳат (билан) бўлур ва Биз уларни ризқлантирган нарсалардан (муҳтожларга) эҳсон қилурлар” (“Шўро” сураси 38 оят)
Пештоқнинг чап томонида эса сулс хатида хадис битилган ҳамда куфийда “Расуллуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам дедилар” дея икки марта ёзилган.

Ҳадис таржимаси: “Олимлар пайғамбарларнинг ворислари ҳисобланади. Пайғамбарлар дирҳаму динор (тиллаю кумуш)ни мерос қолдирмади. Улар илмни мерос қилиб қолдирган, ким уни (илмни) олса, улуғ насибага эришади” . (Сунан ат-Термизий. 2682 ҳадис; Сунан Абу Довуд. 3641 ҳадис)
Мадраса безаклари ва битикларини ҳар бир кишини ўзига мафтун этади. Айниқса битиклар маъносини тушунган киши аждодларимиз қолдирган ҳикматли илмларга тан беради.
Хулоса
Мустақиллик йилларида республикамизда Ўзбекистон халқининг умуммиллий бойлиги ҳисобланадиган маданий меросимизни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва ундан фойдаланиш борасида мамлакатимизда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Лекин шунга қарамасдан республикамизда ҳозирги кунда меъморий ёқгорликлар конструксиялари ҳамда қурилиш ашёлари илм фан томонидан йетарлича о`рганиб чиқилмаганлиги сабабли тарихий ёқгорликларни таъмирлаш ва реконструксия қилишда бир қанча камчиликлар ва хатоларга йўл қўйилган. Шундай хато ва камчиликларни юзага келмаслиги учун меъморий ёдгорликлар конструксиялари ҳамда қурилиш ашёларини даврма-давр шаклланиши ва ривожланиш тамойилларини тубдан ўрганиб чиқиш долзарб муаммо ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, Бароқхон мадрасаси ҳам йиллар давомида бир неча бор таъмирланган, тарихи ҳамда архитектураси илмий-амалий ва назарий ўрганилган. Лекин шунга қарамасдан бино конструкцияси тўлиқ ўрганилмаган. Шу сабабли, Бароқхон мадрасаси гумбаз гирихларининг унинг конструкцияси билан боғлиқлигини ўрганиш муҳим деб ҳисоблайман.

Кейс ечими: Бароқхон мадрасаси гумбаз гирихларининг унинг конструкцияси билан боғлиқлиги.



Манбалар

  1. Булатова М. ; Маньковская Л. “Помятники зодчества Ташкента” Ташкент-1983;

  2. “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” Тошкент-2009;

  3. Мухаммадкаримов А. “Тошкентнома” Тошкент/ Янги аср авлоди-2009;

  4. www.shosh.uz

  5. www.vakillik . uz

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish