“Архитектура шаклларини уйғунлаштириш ва безашнинг энг долзарб масалалари


Асосий қисм Бароқхон мадрасаси архитектураси



Download 1,67 Mb.
bet4/5
Sana23.02.2022
Hajmi1,67 Mb.
#137191
1   2   3   4   5
Bog'liq
Baroqxon madrasasi mustaqil ish

Асосий қисм

  1. Бароқхон мадрасаси архитектураси

БАРОҚХОН МАДРАСАСИ (Зар­қайнар кўчаси, 103) – Ҳазрати имом мажмуасидаги меъморий ёдгорлик. Ўтмишда Тошкентнинг энг гўзал обидаларидан бири бўлган. Бир неча даврда қурилган иморатлардан таркиб топган (15–16-асрлар). Ривоятга кўра, илгари унинг ўрнида хрис­тианлар ибодатхонаси бўлган. Бунга далил қилиб, кўп йиллар аввал бу ердан Хрис­тос ҳайкалчаси билан болалар олтин бешиги (Олтин бешик) топилганини рўкач қиладилар (Массон М.Е., Прошлое Ташкента). Даст­лаб бинонинг шарқий бурчагидаги мўъжаз мақбара (кимга мансуб эканлиги номаълум) қурилган. Сўнг (1531) шайбонийлар сулоласининг Тошкентдаги ҳокими Суюнч­хўжахон (1525 йилда вафот этган) мақбараси қад кўтарган. Уни Келди Муҳаммад қурдирган (1531–32). Бу мақбара ҳовли тўридаги пештоқли хонақоҳдан иборат. Қўшқават гумбазли бўлган. Ўтмишда «Гумбази Бароқхон» номи билан машҳур бўлган. Ташқи – кўк гумбаз (мовий ранг кошин билан қопланганлиги учун шундай аталган) 1868 йилги зилзила натижасида бузилиб кетган.
Бароқхон мадрасаси мемориал мажмуасининг 3-босқичини 16-аср ўрталарида Бароқхон қурдирган. У илгари қурилган 2 мақбарани ҳам ўз ичига олган мадраса солдирган. Мадраса бу типдаги анъанавий бинолардан фарқ қилса-да, лекин ҳужралар ва айвонларнинг очиқ ҳовли атрофига жойлаштириш усули сақлаб қолинган. Тўғри тўртбурчак шаклидаги ҳовли шимоли-шарқдан жануби-ғарбга қараб чўзилган. Мадрасанинг композицион маркази­­ни Суюнчхўжахон мақбараси ташкил қилади; у асосан дарвоза пештоқи рўпарасида жойлашган. Икки томони айвонлардан иборат ҳовлининг шимолий ва жанубий томонларига бир қаватли ҳужралар қурилган. Тўрт бурчагида чўзиқ хона (қорихона)лар бўлган. Деворлари, тоқлари ва пештоқига ранг-баранг кошинкор нақшлар ишланган, хонақоҳ ичкариси кундал усулида безатилган ва устидан зар­ҳал югуртирилган. Деворнинг тўқ яшил рангли олти ёқли сирти парчин териб ишланган, изорасига зарҳал югуртириб нафис безак берилган; шоир Восифийнинг шеъри сержило, нақшинкор усулда жойлаштирилган. Ҳужралар деразаларига турли гириҳ нақшлар ўйилган ганч панжаралар ўрнатилган.
Шайбонийлар сулоласи бар­ҳам топгач, Бароқхон мадрасаси 17-асрда таъмирланган, бироқ кейинчалик ташландиқ ҳолга келиб қолган. 1859 йили Тошкент ҳокими Қаноатшоҳ ҳовли шимолидаги ҳужраларни тиклаб, мадраса таъминоти учун вақф ажратган. Қўқон хонлиги даврида мадраса талабаларига ва ўқитувчиларига шахмат ўйнашга рухсат берилгани, мадрасада бирмунча «ҳурфикрлилик» мавжуд бўлгани боис, Тошкентнинг мутаассиб руҳонийлари орасида кенг эътибор қозонмаган. Суяк қадамалари бор ўйма нақшинкор эшиклар 18-асрдаёқ йўқолган. Бароқхон мадрасаси ҳозирги қиёфасини 1904–05 йилларда тошкентлик уста Хожа Абул Қосим томонидан қилинган таъмирдан сўнг олган.
1935–36 ва 1955–56 йилларда археологик тадқиқотлар ўтказилган. 1946, 1949, 1951, 1967 йилларда ва айниқса 2007 йилда улкан таъмир ишлари олиб борилган. Бароқхон мадрасаси таркибидаги Суюнч­х­ўжа ва Номсиз мақбаралар устидаги гумбазлар қайта тикланди. Таъмирдан сўнг Бароқхон мадрасаси аввалги ҳолатидан безакларининг бойлиги ва меъморий ўлчамларининг уйғунлиги билан фарқ қилади. Мадраса ёнидаги кам тарихий аҳамиятга эга иншоотлар бузиб ташланиб, мадраса олдида йирик майдон барпо этилди. Умумий ўлчами – 82х44 м, ҳовлиси – 46х27 м. Бароқхон мадрасасида 2007 йилгача Ўзбекистон мусулмонлари идораси жойлашган.



  1. Download 1,67 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish