Эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси. Материалларнинг эгилишга синаганда намуна икки таянчга қўйилади ва симметрик равишда эгувчи куч таъсир эттирилади.
Агар иккита йиғинди куч намунанинг ўқига нисбатан симметрик равишда қўйилган бўлса, формула қуйидагича бўлади:
бу ерда: Рбуз-бузувчи куч, Н; l-таянчлар орасидаги масофа, м; a-кучлар орасидаги масофа, м;
b ва h-кесим юзасининг эни ва баландлиги, м.
Мустаҳкамликни аниқлаш
Ишқаланишга қаршилик. Бунинг учун куб плита ёки диаметри 25 мм га тенг бўлган цилиндр каби намуналар тайёрланади. Материалларни едирилиш доирасида 1000 марта айлантирилганда намунанинг 1 м2 юзасидан (F)йўқотилган массага ишқаланишга қаршилиги (И) дейилади ва қуйидагича аниқланади:
И(m1-m2)F, кгм2,
бу ерда: m1 ва m2 намунанинг ишқаланишдан олдинги ва кейинги массалари.
Қаттиқлик. Материалларга ўзидан қаттиқ жисм ботирилганда қаршилик кўрсатиш хусусияти унинг қаттиқлиги дейилади. Материалларнинг қаттиқлиги турли усуллар билан аниқланади ва ўлчов бирлиги ҳам турличадир.
Материаллар
|
Кимёвий таркиб
|
Қаттиқлик кўрсаткичи
|
Талк
|
3MgO.4SiO2.H2O
|
1
|
Гипс
|
CaSO4.H2O
|
2
|
Калцит
|
СaCO3
|
3
|
Эрувчан шпат
|
CaF2 (флюорит)
|
4
|
Апатит
|
Ca5(PO4)3F
|
5
|
Ортоклаз
|
K2O.Al2O3.6SiO2
|
6
|
Кварц
|
SiO2
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |