USD:
10 860,00
EUR:
12 143,65
RUB:
130,06
18 июл 2019, 11:51
Жамият
Lotinchada
Ҳарбий ва идоравий формали кийим-бош кийиб юриш
ҳуқуқи белгиланди
Президент қарори билан давлат органлари ходимларининг формали
кийим-бош кийиб юриши тартибини мақбуллаштирилади.
Фото: «Газета.uz» (архив)
Давлат органлари ходимларининг формали кийим-бош кийиб юриши тартибини
мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди. Бу
ҳақда «Ҳуқуқий ахборот»
канали
орқали хабар берилди.
Қарорга мувофиқ, қуйидаги вазифаларни бажаришда ҳарбий
ва идоравий формали
кийим-бош кийиб юриш ҳуқуқи белгиланди:
тантанали формали кийим-бош — расмий, байрам, тантанали ва халқаро
тадбирларда, суд мажлисларида, ОАВ билан учрашувлар ва интервьюларда,
шунингдек, ўқув машғулотларида;
дала формали кийим-бош — ўқув-амалий машғулотлар даврида, фавқулодда
вазиятларда, ҳарбий ҳолатда, махсус операцияларни ўтказишда фақатгина Ички
ишлар вазирлиги (ИИВ), Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) ва Ҳарбий прокуратура
ходимлари
томонидан;
махсус формали кийим-бош — вазифаларини бевосита хизмат хоналарида амалга
ошириш вақтида ички ишлар органларининг, шунингдек ИИВ ва ДБҚнинг кинология
бўлинмалари
ходимлари томонидан;
идентификация рақамли металл жетони, фарқлаш белгилари ва идоравий рамзлар
акс этган махсус жилетларни — Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари
ва инспекторлари томонидан хизмат вазифаларини бажариш жараёнида.
Мазкур тартиб 2020 йилнинг 1 январгача босқичма-босқич жорий этилади.
Давлат органларида кундалик формали кийим-бош кийиб юриш ҳуқуқи фақатгина
қуйидагилар учун сақланиб қолинади:
кундалик хизмат фаолиятида бевосита аҳоли
билан ишлайдиган ички ишлар
органлари бўлинмалари ходимлари;
фаолиятини бевосита божхона постларида амалга оширадиган божхона хизмати
бўлинмалари ходимлари;
бўлинмаларнинг соҳасидан қатъи назар ички
ишлар органлари ва божхона
хизматларининг раҳбарлар таркиби.
ИИВга оммавий ва қишлоқ хўжалиги тадбирларни ўтказишда жамоат тартибини
сақлаш, йўл-патруль хизматининг мунтазам постларидаги хизматни ўташда махсус
форма кийиб юришга рухсат этилади.
ИИВ ва ДБҚ олий таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларига таълим
муассасаси ҳудудида ҳар куни дала (камуфляжли)
формали кийим-бош кийиб
юришга рухсат этилади.
Бундан ташқари, солиқ ходимлари солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш, солиқ
назоратини амалга ошириш ва солиқ қарздорлигини ундириш вақтида
Telegram каналга аъзо бўлинг
«Велосипедда оёғим битта эканини унутаман». Бир спортчи ҳикояси
Бугун, 18:30
Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг биринчи
рейси Тошкентга учиб кетди
Бугун, 17:58
Рублнинг расмий курси сезиларли даражада пасайди
Бугун, 17:41
Харьков шаҳри «Град»дан ўққа тутилди
Бугун, 17:40
идентификация рақамли металл жетонни тақиб юриш қоидалари жорий қилинди
ҳамда тантанали ва кундалик формали кийим-бош
кийиб юриш тартиби бекор
қилинди.
«Газета.uz»
2 318
Изоҳ
Сиз авторизациядан ўтмагансиз. Шарҳ қўшиш учун сайтга киринг.
Кириш
Сўнгги янгиликлар
Telegram каналга аъзо бўлинг
«Уруш Россия халқи учун қимматга тушмоқда» — россиялик
иқтисодчи
Сергей Гуриев
Бугун, 17:28
1 июлдан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома
бериш тартиби бекор
қилинади, тизим электронлаштирилади
Бугун, 17:16
Навоийда шифокор беморнинг онасини жинсий алоқага
мажбурлагани ортидан тиббиёт маркази раҳбари ишдан бўшатилди
Бугун, 16:46
Еврокомиссия раҳбари: «Украина ЕИга аъзо бўлиши керак, биз уни
Европа оиласида кўришни истаймиз»
Бугун, 16:02
«Велосипедда оёғим битта эканини унутаман». Бир спортчи ҳикояси
Бугун, 18:30
«Уруш Россия халқи учун қимматга тушмоқда» — россиялик
иқтисодчи Сергей Гуриев
Бугун, 17:28
Дунёда ўз мустақиллигини эълон қилган, бироқ тан олинмаган ёки
қисман тан олинган қандай ҳудудлар бор?
Бугун, 08:44
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни истеъмолчиларнинг
камбағаллашиши эвазига ҳимоя қилиш қанчалик тўғри?
Кеча, 17:38
iOS
Android
Telegram
Facebook
Instagram
Қизиқарли мақолалар
Telegram каналга аъзо бўлинг