6. «Сакраш элементлари билан эстафета» ўйини. Ўйинчилар 2-3 командага бўлинадилар. Ҳар бир команда ўйинчилари бир кишилик колонналарда туради. Ўқитувчининг сигнали билан биринчи турган ўйинчилар белгилаб қўйилган жойга бир оёқда сакраб борадилар ва орқага қайтиб келиб, эстафета таёқчасини иккинчи ўйинчилар биринчи ўйинчиларнинг бажарган ишларини қайтарадилар ва хокозо. Эстафетани биринчи бўлиб тугатган команда ғолиб ҳисобланади.
7. «Хўрозлар жанги» ўйини (31-расм). Майдонча ёки залнинг ўртасига деаметри 3-4 м келадиган доира чизилади. Ўйинчилар икки командага бўлиниб, доира атрофида бир-бирига қарама-қарши икки қаторли шеренгада турадилар. Ҳар бир командадан биттадан капитан сайланади ва улардан ҳар қайсисидан биттадан «хўрозни» доира ўртасига таклиф қилишади. «Хўрозлар» бир оёқда қўлларини орқасига қуйиб турадилар. Ўқитувчининг сигналидан сўнг «хўрозлар» бир оёқлаб сакраб, елка билан бир-бирларини доирадан чиқариб юборишга ёки шеренгани икки оёқда туришга мажбур қилишга уринадилар. Ғолиб чиққан ўйинчи ўз командасига бир очко келтиради. Сўнг доира ўртасига кейинги жуфт «хўрозлар» чиқади ва хокозо. Ҳамма ўйинчилар «хўроз» ролида ўртага тушиб бўлгунларича ўйин давом этади. Кўпроқ очко олган команда ўйинда ғолиб чиқади.
8. «Йўлдан сакраш» ўйини. Майдончага ҳар бирининг кенглиги 50 см келадиган 7-8 та йўллар чизилади. Старт чизиғи билан биринчи йўл орасидаги масофа 40 см, биринчи йўл билан иккинчи йўл оралиғи 50 см, иккинчи билан иккинчи йўл орасидаги масофа 60 см. Ўйинчилар тўртта командага бўлиниб, бир қаторли колоннада старт чизиғининг орқасида турадилар. Ўқитувчининг сигналидан кейин командаларнинг биринчи ўйинчилари йўлдан иккинчисига, иккинчидан учинчисига чизиқларни босмасдан сакраб ўтадилар. Вазифани аниқ хатосиз бажарган ўйинчи 1 очко олади. Кўп очко тўпланган команда ғолиб ҳисобланади.
9. «Аниқ нишонга» ўйини. Баскетбол майдончасида отиш учун иккита чизиқ чизилади: биринчиси шчитдан 10 м нарида – қизлар учун, иккинчиси 15 м нарида – ўғил болалар учун.
Ўйинчилар икки командага бўлинадилар. Тарбиячининг командасидан кейин ҳар бир командадан биттадан ўйинчи чиқиб отиш чизиғига туради. Улар учтадан тўлдирилган тўп ёки теннис тўпини олиб, уни баскетбол шчитининг чизилган тўртбурчаги ўртасига тегизишга ҳаракат қилади. Тўртбурчакнинг ўртасига тегизган ўйинчи 2 очко, шчитига тегизган ўйинчи 1 очко олади. Кейинги ўйинчилар тўпларни олиб, отиш чизиғига турадилар ва отишни давом эттирадилар. Кўпроқ очко тўплаган команда ютган ҳисобланади.