34. «Қутқар» ўйини
Майдончанинг икки қарама-қарши томонига чизиқ тортилади. Ҳамма ўйинчилар майдончанинг бир томонидаги чизиқ орқасида турадилар. Майдончанинг икки ён томонига – марказ тўгрисига кичик доирачалар чизилади. Ҳар бир доирада иккитадан тутувчи ўйинчи туради.
Ўқитувчи «бир, икки, уч, югуриб!» - дейишиб билан ҳамма ўйинчилар югуриб, қарама-қарши томондаги чизиқ орқасига ўтиб оладилар.
Тутувчилар доирадан чиқиб, югуриб ўтаётгандарга қўл тегизишга ҳаракат қилади. Тутувчини қўли теккан бола, у билан доирага бориб туради. Қайтиб аввалги жойига югуриш вақтида ўйинчиларни тутилган ўртоқларини қутқаришга (қул тегизишга) ват езда югуриб ўтиришга интиладилар. Икки, уч, тўрт, марта у ёқдан бу ёққа югуриб ўтилагндан кейин ўйин якунланади: тутувчиларнинг қайси бири кўпроқ ўйинчини тутгани, ким ўртоғини қутқаргани, ким бирор марта қўлга тушмагани аниқланади. Сўнг бошқа тутувчилар тайинланиб, ўйин давом эттирилади.
35. «Нина, ип ва тугунча» ўйини (34-расм).
Ўйинчиларнинг ҳаммаси икки доирага бўлиниб, қул ушлашиб туришади. Ҳар бир доирада учтадан онабоши сайланади. Улар доирадан ташқарида турадилар, уларнинг бири «нина», иккинчиси «ип», учинчиси «тугунча» бўлади.
Доира хосил қитиб турган болалар қўл ушлашиб, «бир-икки-уч» деб сана чап ўнг томонга қадам ташлаб юрадилар. «Нина» ҳар томонда: гох доира ичида, гох доира ташқарисида югуриб юради. «Ип» билан «тугунча» нинанинг кетидан кетма-кет эргашиб юришади. Агар «ип» чигалиб қолса (бошқа томонга кетиб қолса) ёки уни «тугунча» ушлаб олса, ўйин қайтадан бошланади ва янги «нина», «ип» ва «тугунча» сайланади.
Энг эпчил ва зирак ўқувчилар «нина» қилиб сайланади. Агар «нина», «ип» ва «тугунча» ҳеч бир хато қилмай, узоқ вақт юраверса, бошқа ўйинчиларни ҳам ўйинда актив қатнаштириш мақсадида уларни алмаштириш керак бўлади.
36. «Чахпалак» ўйини
Ўйинчилар доира хосил қилиб туриб:
Секин-секин айланади чахпалак,
Бора-бора тезлашади чахпалак,
Айланар-у, айланар-у айланар.
Секинлашиб тўхтай бошлар чахпалак.
Бир-икки, бир-икки, моки ўйин ҳам тугар
Деб шеър декламация қиладилар.
Доира хосил қилиб турган болалар ўнг (чап) томонга қараб аввал секин-секин, сўнг эса: «бора-бора тезлашади чахпалак» сўзларини айтиб, тезроқ юра бошлайдилар, сўнгра «Айланар-у, айланар-у айланар» сўзларини икки марта такрорлаб югура бошлайдилар. «Секинлашиб тўхтай бошлар чахпалак» сўзларини айтиб эса, қадамларини секинлатиб бориб тўхтайдилар. Тўхтаганларидан сўнг доира ичига қараб: «Бир-икки, бир-икки, манна ўйин ҳам тугар» сўзларини айтиб туриб, унга монанд чапак чаладилар. Бу тугагач қўлларини тушириб қимирламасдан турадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |