41. «Тўп ҳавода» ўйини
Ўйинчиларнинг ҳаммаси қўлларини ён томонга очиб доира хосил қилиб турадилар, онабоши эса доира ўртасида туради. Ўқитувчининг сигналидан кейин доирада турган ўйинчилар тўпни юқоридан, пастдан тегизмасдан бир-бирларига узата бошлайдилар. Онабоши доира ўртасида югуриб тўпни юқоридан узатилганда ўнгга сакраб қўл тегизиши, пастдан узатилганда ушлаб қолиши ва ўйинчи тўпни қўлида ушлаб турган пайтда унга қўл тегизишга ҳаракат қилиши керак бўлади. Онабоши тўпга қўлини тегиза олса, унда онабоши тўп ушлаб турган ёки узатаётган ўйинчи билан ўрин алмашади. Ўйин шу зайлда давом эттирилади.
42. «Кеглини олишга улгур» ўйини (36-расм)
Ўйинчилар бир-бирларига қараган ҳолда икки шеренгага сафланиб турадилар. Улар орасидаги масофа 10 м. Ҳар бир шеренганинг ўйинчилари тартиб билан санайдилар. Икки шеренганинг ўртасига кегли (бир хил масофада) қўйилади. Ўқитувчи хоҳлаган номерларини чақиради. Шу номердаги ўйинчилар шеренгадан югуриб чиқиб, ўртадаги «кегли»ни биринчи бўлиб олиши керак. Кеглини олган ўйинчи унинг ўрнига туриши керак. Иккинчи шеренгадаги ўйинчи уни петна қилиши керак. Маррага етиб келгунча петна қилинмаса, унда биринчи шеренга ўйинчиси ўз командасига 2 очко, пента қилса, 1 очко келтиради. Сўнг ўқитувчи кейинги номерни чақиради ва ҳ.к. Қайси команда кўп очко тўплаган бўлса ўша команда ғолиб ҳисобланади.
43. «Тўпни уриб тушир» ўйини (37-расм)
Ўйинчилар бир-бирларига қараб 10-15 м масофада икки қаторли шеренгада саф тортиб турадилар. Икала команда ҳам тартиб билан санайди. Ҳар икала команда ўйинчиларнинг оёқлари учи олдидан тўғри чизиқ тортилган бўлади. Ҳар бир команданинг ўртасида бир хил масофада стул ва унинг устига тўп қуйилган бўлади. Ўқитувчининг сиганлидан кейин ўша номерли ўйинчилар қарама-қарши томонидаги шеренгага югуриб бориб, чизилган чизиқни босиб орқасига қайтиб стулдаги тўпни уриб тушириш керак. Тўпни уриб туширган команда ўйинчисига бир очко берилади. Кўп очко тўплаган команда ғолиб ҳисобланади.
44. «Байроқчалар орқасидан югуриш» ўйини (38-расм)
Ўйинчилар тенг икки командага бўлиниб, майдончада бир-бирига қарама-қарши томонларда саф тортиб турадилар. Шу чизиқларга параллель қилиб, майдончанинг ўртасидан 1,5-2 м кенгликда йўл чизилиб, ўнг томонга байроқчалар қўйилган бўлади.
Тарбиячининг сигналидан кейин икала команданинг ўйинчилари майлонча ўртасидаги йўлакчалардан иложи борича кўпроқ байроқчалар йиғиб олиб, ўз қаторига келиб туради. Команда копитанлари ўз ўйинчилари олиб келган байроқчаларни олиб санайдилар. Олиб келинган ҳар бир байроқчага биттадан очко берилади. Кўп очко тўплаган команда ғолиб ҳисобланади. Байроқчаларни олаётган пайтда бир-бирларининг қулларидан тортиб юлиб олиш мумкин эмас. Кимда-ким тортиб олса, унда командага бита штраф очко берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |