3. «Айиқ қарағайзорда» ўйини Майдончанинг бир томонига доира чизиб айиқ ини ясалади. Унинг иккинчи томонидан болалар ўйнайдиган уйчалар бўлади. Болалар уйчаларидан чиқиб айиқ ини томон бораётиб қуйидаги сўзларни айтадилар: «Биз айиқнинг уйидан қўзиқорин, асал, мевалар оламиз». Айиқ уларга қараб ўкиради ва инидан югуриб чиқиб, болаларни тута бошлайди. Болалар эса ўз уйчаларига кириб олишга ҳаракат қиладилар. Ушланган болаларни ўз инининг олдига олиб бориб қўяди. Уларнинг сони 4-5 тага еткандан сўнг бошқа айиқ (онабоши) сайланади. Қўлга тушган болалар айиқнинг ини олдида янги айиқ – онабоши сайлангунча туриши шарт.
4. «Калтакесак» ўйини Ўйинчилар тенг икки командага бўлинадилар. Командалардан бири қўлларида тўп билан айлана ташқарисида жойлашади, иккинчиси «калтакесаклар» айлана ичида бир қаторли колоннада туради (улар олдинда турган ўртоқларининг тирсакларидан уишлаб туради).
Доиранинг ташқарисида турган ўйинчилар тўпни бир-бирларига узата бошлайдилар, колоннанинг охирида турган ўйинчига тегизишга ҳаракат қиладилар. Колоннада турган ўйинчилар бир бирларини ушлашиб колонна охиридаги ўйинчини ҳимоя қилиб юрадилар. Тўп теккан ўйинчи ўйиндан чиқади. Сўнгра колонна охирида турган ўйинчига тўп тегизиш мумкин бўлади ва ҳокозо.
Ўйин ҳамма ўйинчилар қўлга тушмагунча давом этади. Кейин эса командалар ўрин алмашадилар. Қисқа вақит ичида ҳамма ўйинчиларни тутиб олган команда ғолиб ҳисобланади. Тўпни белдан пастга уриш керак бўлади. Белдан юқорига урса, ўйиндан чиқмайди.
5. «Арғамчи оёқлар тагидан эстафетаси» ўйини (30 расм). Ўйинчилар бир қатордан иккита калонна бўлиб турадилар. Колонналарнинг ўртасидаги масофа 2 м. Колонна бошида турган биринчи ўйинчининг қўлида кичкина арғамчи бўлади. Ўқитувчининг сигналидан кейин биринчи ўйинчи арғамчининг бир учини орқада турган иккинчи ўйинчига бериб, ўзи бошқа учидан ушлаб туради ва биргалашиб колоннада турган ўйинчиларнинг оёқлари тагидан олиб ўтадилар.
Колоннада турганлар арғамчи устидан сакраб ўтадилар. Биринчи ўйинчи колонна орқасида қолади, иккинчиси олдинга югуриб бориб арғамчининг бўш учини учинчи ўйинчига беради, колоннада турган ўйинчилар арғамчини оёқлари тагидан ўтказадилар. Иккинчи ўйинчи колонна орқасида қолади, учинчи ўйинчи олдинга югуриб боради ва арғамчи учини тўртинчи ўйинчига беради ва ҳокозо.
Ўйин ҳамма ўйинчилар арғамчини колонна охиригача оёғи тагидан ўтказиб бўлмагунча давом этади. Биринчи ўйинчи яна ўз жойига – колоннанинг бошига келиб қўлига арғамчини олиб юқорига кўтаргандан кейин ўйиннинг ғолиби ҳисобланади. Арғамчининг устидан сакрагандан кейин ҳар бир ўйинчи бир қадам олдинга ўтади.