Арабов Н. У. – Самду ―Инсон ресурсларини бошқариш‖ кафедраси профессори и ф. д. Артиков З. С. – Самиси ―Тармоқлар иқтисодиѐти‖ кафедраси мудири, доц в. б



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/114
Sana25.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#464106
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   114
Bog'liq
2 5235688365025661521

6.3.Ишсизлик даражаси ва давомийлиги 
Ишсизлик даражаси – меҳнат бозорининг ҳозирги пайтдаги аҳволи ҳақида 
ва унда муайян вақт мобайнида рўй берган ўзгаришлар тўғрисида тасаввур 
берадиган асосий кўрсаткичдир.
Меҳнат потенциалидан фойдаланишнинг ижтимоий - иқтисодий 
самарадорлигини ошиши кўпроқ ишсизлик даражасига боғлиқ ва бу чет эл ва 


ўзимизнинг иқтисодий адабиѐтларимизда турлича аниқланади. Масалан, япон 
статистикасида ишсизлик даражасининг (И) иккита усул амал қилади: 
 
 
 
ишсизлар сони 
1) И = ---------------------------------------- 
ѐлланма ишчилар + ишсизлар 
ишсизлар сони 
2)
И = ---------------------------------------- 
иш билан бандлар + ишсизлар 
Бошқача ѐндашишда эса ишсизлик нормаси ишсизлар сонини (Инор) 
меҳнатга лаѐқатли аҳоли сонига нисбатан (А) бўлиш орқали аниқланади:
Инор = И / А * 100% 
Биринчи ѐндашишнинг асосий камчилиги шундаки, ишсизлик 
нормасининг бўлинувчиси сифатида барча ишчи кучининг миқдори эмас, балки 
иш билан банд ишловчилар сони танланган. 
Бошқача ѐндашишда эса ишсизлик нормасини характерлашда меҳнатга 
лаѐқатли аҳоли сони нотўғри фойдаланилган. Чунки меҳнатга лаѐқатли 
аҳолининг барчаси иш жойларида талабга эга бўлавермайди.
Бизнингча, ишсизлик даражасини ишсизлар сонини иқтисодий фаол 
аҳоли сонига бўлиш орқали аниқлаш лозим: 
ишсизлар сони 
И = ------------------------------------ * 100% 
иқтисодий фаол аҳоли сони 
Маълумки, амалиѐтда таркибий омилларнинг таъсирини даврий 
омилларнинг таъсиридан фарқлаш қийин бўлади, шунинг учун фан 
фойдаланадиган таърифлар (фрикцион, таркибий, даврий ишсизлик ва 
ишсизликнинг бошқа турлари) анчагина шартли тусга эга бўлади. Шундай 
бўлса-да, ушбу таърифлар фойдали тарзда қўлланилиши мумкин, масалан, 
улардан меҳнат бозорига таъсир этадиган узоқ муддатли ва қисқа муддатли 
омилларни аниқлаш учун фойдаланса бўлади. Ишсизликни миқдорий баҳолаш 
муҳим аҳамият касб этади. 
Ишсизлик даражаси – меҳнат бозорининг ҳозирги пайтдаги аҳволи ҳақида 
ва унда муайян вақт мобайнида рўй берган ўзгаришлар тўғрисида тасаввур 
берадиган асосий кўрсаткич.
1. Ишсизлик даражасининг кўрсаткичлари: 
а) рўйхатга олинган ишсизлик даражаси (Рид): 
Рид = Рис / Ифас х 100 = Рис / (Бс+Рис) х 100, 


б) умумий ишсизлик даражаси (Уид): 
Уид = Иус / Ифас х 100 = Иус / (Бс+Иус) х 100, 
в) тўлиқ ишсизлик даражаси (Тид): 
Тид = Шбс / Ифас х 100, 
бунда Рис – рўйхатга олинган ишсизлар сони, киши; 
Ифас – иқтисодий фаол аҳоли сони, киши; 
Иус – ишсизлар умумий сони, киши, меҳнатга лаѐқатли аҳоли орасида 
танлама тарзда ўтказиладиган сўровлар натижасида аниқланади; 
Шббс – шартли маънодаги иш билан банд бўлмаган фуқаролар сони: 
Шббс = (ΣТф - ΣАф): Хф 
бунда ΣТф – минтақа иқтисодий фаол аҳолисининг тадқиқ қилинадиган 
даврдаги иш вақти (киши-соатлар, киши-кунлар)нинг тўлиқ жамлама фонди; 
ΣАф – амалда ишлаб берилган вақтнинг жамлама фонди; 
Хф – бир нафар ходимнинг тадқиқ қилинаѐтган даврдаги иш вақти 
(соатлар, кунлар)нинг тўлиқ фонди. 
2. Ишсизликнинг давомлилиги (ой) – кўриб чиқилаѐтган даврнинг охирига 
келиб ишсиз мақомига эга бўлган шахсларнинг, шунингдек ушбу даврда ишга 
жойлашган ишсизларнинг иш излашларининг ўрта ҳисобдаги давомлилигини 
тавсифлайдиган миқдор. 
3. Меҳнат бозоридаги тиғизлик коэффициенти (Тк) бир бўш ўринга тўғри 
келадиган рўйхатга олинган ишсизлар сони (Рис) билан ўлчанади: 
Тк = Рис : ΣБс, 
бунда ΣБс – мазкур даврдаги бўш иш ўринларининг жамлама сони. 
Ишсизлик даражасининг табиий миқдори қанча бўлиши мумкин, деган масала 
устида иқтисодчилар жуда кўп фикр билдирадилар, лекин бирор мамлакатда 
унинг аниқ миқдори белгиланган эмас. Масалан, АҚШда ишсизлар сонининг 
табиий даражаси 1960 йилларда 4-6% га кўтарилди. Инфляция даражаси юқори 
бўлган даврдаги ишсизлик даражаси табиий меъѐрий ҳолат деб ифодаланиб, 
ишлаб чиқаришнинг потенциал имконияти билан боғлиқликда бўлади. Агар 
бандлик юқори бўлиб, ишлаб чиқаришда ҳам кўп бўлса, спиралсимон инфляция 
юзага келади.
Ишсизлик даражаси доимо нолдан юқори бўлади, чунки ихтиѐрий ва 
таркибий ишсизлик у ѐки бу кўринишда мавжуд бўлади. Лекин ишсизликнинг 
табиий даражаси инфляциянинг кучайишини тўхтатиб туради.
Ҳозирга вақтда ривожланган мамлакатларда табиий ишсизлик даражаси 
қуйидаги сабабларга кўра ортиши мумкин:
1.
Меҳнатга ўсмирлар, аѐлларнинг жалб этилиши. 


Давлатнинг иқтисодий сиѐсати ишсизларга кам маош тўлайдиган 
ишларга ѐлланмасдан узоқ муддат юқори иш ҳақи тўлайдиган ишни қидириш 
имконини беради. Ҳозирги вақтди кўпчилик мамлактларда ишсизларга 16 дан 
26 ҳафтагача олаѐтган энг сўнгги иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида ишсизлик 
нафақаси тўланади ва солиқлардан озод этилади, натижада улар иш ҳақининг 
60-70 фоизи миқдорида пул ола бошлайдилар.
2.
Таркибий ишсизликнинг кучайиши ишсизлик табиий даражасининг ўсишига 
олиб келади. Масалан, қишлоқ хўжалигининг суст ривожланиши. 
Турли муаллифлар ишсизликнинг табиий даражасини турлича 
ҳисоблайдилар. Ғарб мамлакатларида ишсизликнинг табиий даражаси 4-6% 
доирасида деб юритилади. Бизнинг иқтисодчиларимиз бу кўрсаткични 3-5% деб 
ҳисоблайдилар. 
Турли мамлакатларда ҳар бир муайян даврда ишсизлик даражаси бир-
биридан жиддий фарқ қилади, бу эса ҳар бир мамлакат учун қарор топган 
―табиий‖ ишсизлик даражасига, мамлакатдаги иқтисодий даврийлик фазасига, 
шунингдек, давлат томонидан ишлаб чиқилган иш билан бандлик сиѐсатига 
боғлиқ бўлади. 
Амалда ишсизлик табиий даражасининг энг мақбул миқдори йўқ. Ҳали 
ҳеч ким иқтисодиѐт учун энг мақбул ишсизлик даражасини исботлашга 
эришгани йўқ.
Аксинча, айрим ҳисоблардан кўринадики, ялпи миллий маҳсулотнинг юқори 
даражада ўсиши ишсизликнинг табиий даражасини пасайтиради. Аммо у 
мақбул миқдордан юқори бўлиб қолаверади. Чунки, ялпи миллий маҳсулот 
ишлаб чиқариш ўз имконият даражасига етмаган бўлади. Ялпи миллий 
маҳсулотни потенциал даражасига ўстириш эса ҳаддан ташқари иқтисодий 
фаровонликка олиб келади ва оқибатда инфляция кучайиши мумкин. Қуйидаги 
тадбирлар ишсизлик табиий даражасига эришишга бевосита таъсир кўрсатиши 
мумкин:

аҳолини мавжуд иш ўринлари ҳақида хабардор этишни яхшилаш; 

мутахасислар тайѐрлашни такомиллаштириш; 

ишсизларни давлат томонидан ҳамоялаш даражасини кучайтириш.
Халқаро меҳнат ташкилоти стандарти бўйича табиий ишсизлик даражаси 
1,5 – 2,5% ни ташкил этади. 
Америкалик иқтисодчи олим Артур Оукен нотабиий ѐки даврий 
ишсизликнинг салбий таъсирга эга эканлигини математик ҳолда исботлаб 
берди. А.Оукен қонунига кўра, ишсизликнинг табиий даражаси 1 фоизга 
ошганда ялпи миллий маҳсулот 2,5 фоизга камаяди. 
Ишсизликнинг давомийлиги- ишсизлик мақомига эга бўлган 
шахсларнинг шу давр охирига келиб, иш қидириш муддати ўртача қанча давом 
этганлигини кўрсатувчи ҳажмдир. 
Ишсизликни таҳлил қилишда унинг давомийлик кўрсаткичи алоҳида 
аҳамиятга эга. Ишсизликнинг ўртача давомийлиги ва узоқ вақт ишламаѐтганлар 
ишсизлар орасидаги ҳиссаси ҳақидаги маълумотлар нисбий ишсизлик ҳақида 
хулоса чиқариш имконини беради. Айрим ҳолларда ишсизларнинг асосий 
қисми тезда (1-4 ой ичида) янги иш жойи топиши мумкин, баъзилари эса ярим 


йил ва ундан ҳам кўпроқ муддат иш тополмай юрадилар. Давлатнинг 
иқтисодиѐтни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги фаолияти 
аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш соҳасидаги муҳим йўналишдир. 
Давлат истеъмол ва инвестиция тусидаги товар ва хизматларга бўладиган 
талабни рағбатлантириб, шу асосда мулкчиликнинг барча шаклидаги 
корхоналарда янги иш ўринлари яратиб бориши, иқтисодиѐтнинг хусусий 
тармоғини ва ушбу тармоғда янги ш ўринлари очилишини рағбатлантириши 
лозим. Лекин давлат фаолиятининг шу жиҳатини такомиллаштириш талаб 
этилади. 
Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий сиѐсатида, умуман, аҳолини 
ижтимоий ҳимоялашнинг муҳим шарти сифатида иш билан бандлик ва 
ишсизликдан 
ҳимоялаш 
сиѐсати 
дунѐдаги 
кўпгина 
ривожланган 
мамлакатларнинг бой тажрибасига асослангандир. Аммо, бу тажрибаларнинг 
кўпчилиги Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий сиѐсатининг туб моҳиятига 
татбиқан етарлича тўғри келавермайди.
Биз умумлаштирган ва 6.3-чизмада келтирилган аҳолини иш билан 
бандлик сиѐсатининг асосий йўналишлари иш билан бандлик сиѐсати 
эволюциясининг фақат таркибий эмас, балки тарихий-мантиқий тасвирини ҳам 
беради. Аслини олганда, аҳолини иш билан бандлигининг фаол сиѐсатидан 
олдин яхши йўлга қўйилган ишсизларни ҳисобга олиш, рўйхатга олиш, 
ишсизларни самарали қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни ижтимоий 
ҳимоялаш услублари (пассив сиѐсат) амалга оширилиши мамлакатда зарур эди.
Ривожланган 
мамлакатлар 
тажрибаси 
кўрсатишича, 
ҳукумат 
ишсизларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлагандан кейингина, бошқа 
ишларга киритиши – дастлаб иш билан бандликни барқарорлаштириш 
(сақлаш)га, сўнгра унинг ўсишини рағбатлантиришга киришиши мумкин. 
Бунда иш билан бандликнинг ўсишини рағбатлантириш уч йўналишда амалга 
оширилади:

тадбиркорлар билан ишлаш, масалан, янги иш жойлари яратилганда 
солиқ имтиѐзларини бериш, ишсизларнинг иш излашларини фаоллаштириш; 

ишчи кучи таклифини рағбатлантириш; 

ѐлланма ишчилар синфини меҳнат бозоридан чиқариш, хусусий 
тадбиркорлик билан ўз-ўзини иш билан банд қилишни рағбатлантириш 
(касаначилик, уй шароитида очилган майда цехлар ва бошқа). 
Ўзбекистонда ишсизликнинг кескин кўпайиши иш билан бандлик 
сиѐсатининг меъѐрий эволюцияси йўлидан изчил боришга вақт қолдирмайди. 
Шунинг учун иш билан бандликни таъминлашнинг хилма-хил дастурлари 
мўлжалланганларни давлатнинг ҳақиқий молиявий имкониятларини яхшилаб 
мувофиқлаштириб олмай, иш билан бандлик ишининг барча йўналишларини 
бир йўлга қамраб олишга уринилмоқда. Бу ерда энг аввало, аҳолини иш билан 
бандлик сиѐсатини амалга оширишга йўлланиладиган молиявий маблағларни 
мувофиқ тарзда тақсимлаб, меҳнат бозорини тартибга солишнинг умумдавлат 
ва минтақавий соҳаларини белгилаб олиш керак. Маҳаллий меҳнат бозорини 
таҳлил қилиш асосида ажратилган маблағларнинг ҳар бир сўмини иш билан 


бандликнинг ўсиши кўринишидаги самара билан қайтиши уни қаерга йўллаш 
кераклигини аниқлаш керак бўлади. 
Иш билан бандлик сиѐсатини амалга ошириш усуллари ҳам қайта кўриб 
чиқилиши керак. Маълумки, ҳар қандай тартибга солиш жараѐни, маъмурий 
ѐки иқтисодий бўлиши мумкин бўлиб, шу жумладан, меҳнат бозорига ҳам 
тааллуқлидир. Тартибга солишнинг бу усуллари ўртасидаги чегара бозор 
механизмига аралашув даражаси чизиғи бўйлаб ўтади. Маъмурий усуллар 
меҳнат бозори ишига бевосита, баъзида ҳатто бозор механизмини бузиб 
аралашувни назарда тутади. Тартибга солишнинг иқтисодий усуллари буйруқ 
берадиган эмас, тавсиявий, рағбатлантириш усуллари асосида амалга ошади. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish