Арабов Н. У. – Самду ―Инсон ресурсларини бошқариш‖ кафедраси профессори и ф. д. Артиков З. С. – Самиси ―Тармоқлар иқтисодиѐти‖ кафедраси мудири, доц в. б



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/114
Sana25.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#464106
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   114
Bog'liq
2 5235688365025661521

 
 
 
 
 
 
 
6.3-чизма. Иш билан бандлик ва ишсизликдан ҳимоялаш сиѐсатининг 
умумий тузилмаси 
 
Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотлар Президент 
И.А. Каримов томонидан ишлаб чиқилган беш тамойиллар асосида бўлиб, унда 
маълум даврда иқтисодиѐтни бошқаришда давлат томонидан тартибга 
солишнинг устуворлиги назарий ҳамда амалий жиҳатдан муҳим ўрин эгаллади 
ва шу билан бу бозор иқтисодиѐтида ўз-ўзини бошқариш ғоясини ҳам инкор 
этмади. 
Шундай қилиб, аҳолини иш билан бандликни тартибга солишнинг фаол 
иқтисодий усулларига қуйидаги тадбирларни киритиш мумкин: 
Тартибга солиш мақсадларига кўра иш билан бандлик ва аҳолини
ишсизликдан ҳимоялаш сиѐсатининг умумий тузилмаси 
Ишсизларни рўйхатга олиш ва 
ижтимоий-қўллаб қувватлаш 
(пассив сиѐсат) 
Иш билан бандликни сақлаш 
ва кўпайтириш сиѐсати 
(фаол сиѐсат) 
Иш жойларни сақлаш сиѐсати 
Иш билан бандликни ўсишини 
рағбатлантириш сиѐсати 
Янги иш 
жойлари 
яратилишини 
рағбатлантириш 
Ўз-ўзини иш 
билан банд 
қилишни 
рағбатлантириш 
Ишчи кучи таклифини 
рағбатлантириш 



мамлакатдаги 
иқтисодий 
вазиятни 
умумий 
соғломлаштириш, 
инвестиция фаоллигини рағбатлантириш, барқарорлаштириш ва кейинчалик 
иқтисодий ўсишга эришиш; 

иқтисодиѐтни нодавлат тармоқларини ривожлантириш ва кенгайтириш 
учун шарт-шароитларни яратиш, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик асосида ўз-ўзини иш билан банд қилишни қўллаб-қувватлаш; 

иш билан бандликнинг оқил тузилмасини яратиш мақсадида касбий 
ўқитиш, қайта тайѐрлаш ва маслаҳат беришни таъминлаш. 
Кўриниб турибдики, бу вазифаларни амалга ошириш бугун ҳам –
келажакда ҳам муҳим омил бўлиб, иш билан бандликни таъминлаш ишсизлик 
даражасининг камайишига имкон беради. 
Ўзбекистонда аҳолини иш билан таъминлаш, уларга муносиб ҳаѐт ва 
меҳнат шароитлари яратиб беришга қаратилган чуқур ижтимоий-иқтисодий 
ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши натижасида иқтисодиѐтнинг турли 
жабҳаларида меҳнат қилаѐтганлар сони ортиб бормоқда, мавжуд меҳнат 
салоҳиятидан самарали фойдаланиш кўрсаткичи тобора яхшиланмоқда. 1991-
2007 йиллар давомида мамлакат меҳнат ресурслари сони қарийб 5,0 млн. 
кишига ўсган бўлса, жами иш билан банд аҳоли сони 2,6 млн. кишига кўпайган, 
холос. Мазкур кўрсаткичлар ўсиши ўртасидаги фарқ меҳнатга сафарбар 
этилмаган меҳнатга лаѐқатли аҳоли миқдорини англатади. Бундан ташқари, 
ушбу ҳолат мамлакатда ишсизлар сонининг ўсишига сабаб бўлади ва ишсизлик 
даражасининг юқори кўрсаткичини келтириб чиқаради. 
Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки йилларда юзага 
келган ишсизлик даврий кўринишга эга бўлиб, бу ҳолат мамлакатда иқтисодий 
тизимнинг ўзгариши билан чамбарчас боғлиқ тарзда рўй берган. Ўша йилларда 
иқтисодий даврнинг пасайиш фазаси кузатилиб, кўплаб саноат ва ишлаб 
чиқариш корхоналари тўхтаб қолди ѐки тўлиқсиз қувватда фаолият юритди. 
Мазкур ҳолатнинг бош сабаби, собиқ Иттифоқ даврида мамлакат 
корхоналарининг бошқа республика корхоналари билан чамбарчас боғлиқликда 
фаолият юритгани ҳисобланади. Ўша даврларда Ўзбекистон собиқ 
Иттифоқнинг хом ашѐ етказиб берувчи асосий базаси ҳисобланиб, иттифоқдош 
республикалардаги завод-фабрикаларни хом ашѐ ресурслари билан таъминлаб 
турган. Шу билан бирга республиканинг тайѐр маҳсулот ишлаб чиқариш билан 
шуғулланадиган завод-фабрикалари эҳтиѐт қисм, бутловчи материаллар, хом 
ашѐ ҳамда ярим тайѐр маҳсулотларни ўзга иттифоқдош республикалардан олиб 
келган. Ёки Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг буюртмачи ва 
истеъмолчилари иттифоқнинг бошқа давлатлари ҳисобланган. Қисқача 
айтганда, мамлакатимиздаги деярли барча ишлаб чиқариш корхоналари 
иқтисодий жиҳатдан қарам ҳисобланган, яъни таъминот, ресурс, 
режалаштириш, олиб келиш, етказиб бериш, сотиш, буюртма бериш ва 
истеъмол каби масалаларни мустақил ҳал қила олмаган. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish