Арабов Н. У. – Самду ―Инсон ресурсларини бошқариш‖ кафедраси профессори и ф. д. Артиков З. С. – Самиси ―Тармоқлар иқтисодиѐти‖ кафедраси мудири, доц в. б


VI- МАВЗУ. ИШСИЗЛИКНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА УНИ



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/114
Sana25.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#464106
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   114
Bog'liq
2 5235688365025661521

 
VI- МАВЗУ. ИШСИЗЛИКНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА УНИ 
БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ 
 
6.1. Ишсизлик ҳақида тушунча ва уни камайтиришнинг ижтимоий-
иқтисодий моҳияти 
6.2.Ишсизликнинг сабаблари ва оқибатлари 
6.3.Ишсизлик даражаси ва давомийлиги 
6.4.Ўзбекистонда ишсизлик муаммосининг айрим хусусиятлари 
6.5. Аҳолини ишсизликдан ҳимоя қилиш борасида давлат тадбирлари
 
6.1. Ишсизлик ҳақида тушунча ва уни камайтиришнинг ижтимоий-
иқтисодий моҳияти 
Ишсизлик муаммоси жамиятнинг энг марказий муаммоларидан бири 
ҳисобланади. Зеро, юқори даражадаги ишсизлик бирлигидан, ресурслардан 
тўлиқ фойдаланилмаѐтганлигини ва аҳоли даромадларининг пастлигини 
кўрсатади. Бу эса ижтимоий соҳада, оилавий муносабатларда вазиятнинг 
кескинлашуви ва жамият миқѐсида норозиликнинг кўпайишига олиб келади. 
Иш жойидан айрилиш кўп кишилар учун оилавий турмуш даражаси 
ѐмонлашишининг, шахсий ҳаѐт нотинчлигини билдириб, одамга жиддий руҳий 
таъсир кўрсатади. 
Ишсизлик шундай ҳодисаки, унда ишчи кучи иқтисодий фаол аҳолининг 
бир қисми сифатида товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришда банд бўлмайди. 
Ишсизлар бандлар билан бир қаторда мамлакат ишчи кучини ташкил қилади. 
Амалиѐтдаги иқтисодий ҳаѐтда ишсизлик ишчи кучи таклифининг унга 
бўлган талабдан ошиб кетиши тарзида намоѐн бўлади. 
Иқтисодий нуқтаи назардан ишсизлик деганда – ишчи кучининг иш жойи 
билан таъминланмаганлиги ва натижада, унинг бирор бир қонуний даромад 
манбаига эга бўлмаслигининг муайян (аниқ) ҳолати тушунилади. Одатда, жаҳон 
мамлакатлари ишсизлик тушунчасини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 
(БМТ), халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), Иқтисодий ҳамкорлик ва 
ривожланиш жамияти талабларига кўра ишлаб чиқишади. 
Халқаро ташкилотларнинг берган таърифига биноан «ишсиз шахслар» 
деганда – ишга эга бўлмаган, ишлашга тайѐр ва иш излаѐтган фуқаролар 
тушунилади. Мана шу асосий шартларга риоя қилган ҳолда, турли 
мамлакатларда фуқарони ишсиз шахс деб эътироф этиш учун қўшимча шартлар 
талаб қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш 


тўғрисида»ги Қонунига биноан ишсиз шахс деб эътироф этиш учун бир 
вақтнинг ўзида қуйидаги тўртта шарт мавжуд бўлиши лозим. 
Биринчи шарт – фуқаро меҳнатга қобилиятли бўлиши ва амалдаги қонун 
ҳужжатларига биноан пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлмаслиги керак. 
Ҳуқуқий жиҳатдан меҳнат қилиш қобилиятининг қуйи даражаси (фуқаронинг 
жинсидан қатъи назар) «Меҳнат кодекси»нинг 77-моддасига мувофиқ 16 ѐш деб 
белгиланган. 
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, «Меҳнат кодекси»нинг ушбу
моддасига мувофиқ тегишли шартларга риоя этилган ҳолда 15 ѐки 14 ѐшга 
тўлган ѐшларни ҳам ишга қабул қилишга йўл қўйилсада, «Аҳолини иш билан 
таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ улар ишсиз шахс деб эътироф 
этилишлари мумкин эмас. 
Икинчи шарт – фуқаро ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга 
бўлмаслиги лозим. Қонун ҳужжатларига мувофиқ иш билан банд бўлган 
шахслар тоифасига мулкчилик шаклларидан қатъи назар ҳар қандай 
корхоналарда, шу жумладан, республикамиз ҳудудида ва хориждаги халқаро 
ташкилотларда меҳнат шартномаси бўйича ишлаѐтганлар: бетоблиги, меҳнат 
таътилида, касбга қайта тайѐрлашда, малака оширишда эканлиги, ишлаб 
чиқариш тўхтатиб қўйилганлиги муносабати билан, шунингдек, қонун 
ҳужжатларига мувофиқ вақтинча иш жойи сақланиб турадиган бошқа ҳолларда 
вақтинча иш жойида бўлмаган фуқаролар: ўзини иш билан мустақил 
таъминлаѐтган фуқаролар, шу жумладан, юридик шахс ташкил қилмаган ҳoлдa 
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаѐтган фуқаролар, кооперативларнинг 
аъзолари, фермерлар ва бошқалар (мазкур Қонуннинг 2-моддасига ва унга 
берилган шарҳларга қаранг) киради. 
Учинчи шарт — фуқаро ишлашга тайѐр бўлиши лозим. Фуқаронинг 
ишлашга тайѐр эканлигини унинг маҳаллий меҳнат органига иш қидириб 
расмий мурожаат қилиши, белгиланган муддатларда меҳнат органида қайтадан 
рўйхатдан ўтиб туриши ва меҳнат органлари томонидан таклиф қилинган 
мақбул ишни қабул қилиш ҳолатлари тасдиқлайди. 
Ҳомиладор аѐллар, агарда уларнинг ҳомиладордик даври йигирма саккиз 
ҳафтадан ошмаган бўлса, улар меҳнатга қобилиятли деб ҳисобланадилар ва 
ҳомиладорликнинг бу даврида улар ишсиз шахс деб эътироф этилишлари керак. 
Тўртинчи шарт — фуқаро барча тегишли ҳужжатларни тақдим қилган 
ҳолда маҳаллий меҳнат органида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатдан 
ўтиши лозим (мазкур модда шарҳларининг 3-параграфига қаранг). 
Зарур ҳужжатларни тақдим этмаган фуқаро меҳнат органига маслаҳат 
сўраб мурожат этган деб ҳисобланади. 
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида ишлаб чиқаришнинг 
меҳнат каби ресурсидан тўлиқ ва оқилона фойдаланиш ва шу муносабат билан 
оммавий ишсизликка йўл қўймаслик, ишсизликни камайтириш борасида қизғин 
фаолият олиб бориш давлатнинг ниҳоят даражада муҳим вазифаларидандир. 
Ушбу муаммони ҳал этишда икки асосий бош йўналишга ажратиш мумкин. 
Биринчисини субъектив йўналиш деб номлаш мумкин. У инсонни меҳнат 
фаолиятига шундай тайѐрлашни ташкил этишдан иборат бўладики, бунда инсон 


ишлаб чиқариш шарт-шароитлари, техник база ўзгаришлари муносабати билан 
муваффақиятли равишда меҳнат фаолият олиб бориш учун етарли даражада тез 
қайта тайѐргарликдан ўтиб, янги билим, қобилият ва кўникмалар орттира олади. 
Хўжалик юритишнинг янги шароитларида инсоннинг ишга жойлашуви 
унинг шахсий ишига айланиб қолди. Энди давлат унга шундай масалаларни ўзи 
ҳал этишида ѐрдам беради холос. Бунинг устига, ишга жойлашув ишсизлик 
мавжудлиги шароитида рўй беради, бу эса ишсизлик муаммосини ҳал қилишни 
анчагина қийинлаштиради. Буларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари учун 
янгидир. Ушбу шароитда улар яхши тайѐрланган бўлишлари, меҳнат бозорида 
ўзларини қандай тутишни, ўзларининг қандай ҳуқуқлари, янги шароитларда 
қандай вазифалари борлигини, ишсиз қолган киши ўзини қандай тетиши 
лозимлигини, ишга қай йўсинда ѐлланиш, қай тарзда иш излаш кераклиги ва 
ҳоказоларни билишлари зарур бўлиб қолмоқда. Аҳолига шу тарзда таълим 
бериш иш билан бандликка кўмаклашиш марказининг бош вазифаси бўлиб 
қолиши керак. Бу ҳозирги пайтда миллий иқтисодиѐтда иш билан банд 
бўлганларнинг тахминан 2/3 қисми ходимлар сифатида қайта қуриш давридан 
олдинги пайтларда шаклланганлиги билан аҳамиятлидир. 
Давлатнинг 
иқтисодиѐтни 
ривожлантиришни 
рағбатлантириш 
борасидаги фаолияти аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш соҳасидаги 
муҳим йўналишдир. Давлат истеъмол ва инвестиция тусидаги товар ва 
хизматларга бўладиган талабни рағбатлантириб, шу асосда мулкчиликнинг 
барча шаклидаги корхоналарда янги иш ўринлари яратиб бориши
иқтисодиѐтнинг хусусий тармоғини ва ушбу тармоғда янги иш ўринлари 
очилишини рағбатлантирилиши лозим.
Прeзидeнтимиз Ислoм Кaримoвнинг ―Жaҳoн мoлиявий-иқтисoдий 
инқирoзи, Ўзбeкистoн шaрoитидa уни бaртaрaф этишнинг йўллaри вa чoрaлaри‖ 
китoбидa бaѐн этилгaн йўл-йўриқлaр вa Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстури 
мaмлaкaтимиз иқтисoдиѐтини мустaҳкaмлaш, xaлқимизнинг турмуш дaрaжaси 
вa фaрoвoнлигини янaдa oшириш, юртимизнинг xaлқaрo мaйдoндaги сaлoҳияти 
вa oбрў-эътибoрини юксaлтиришдa муҳим aҳaмият кaсб этмoқдa. Aсaрдa 
таъкидлaнгaнидeк, Ўзбeкистoндa ислoҳoтлaрнинг мaшҳур бeш тaмoйилгa 
aсoслaнгaн, ижтимoий йўнaлтирилгaн эркин бoзoр иқтисoдиѐтигa ўтиш мoдeли 
aсoсидa aмaлгa oширилaѐтгaни юртимизни инқирoзлaр вa бoшқa тaҳдидлaрнинг 
сaлбий таъсиридaн ҳимoя қилaдигaн кучли тўсиқ, мустaҳкaм вa ишoнчли ҳимoя 
вoситaсини ярaтди. 
Дaстурдa aҳoлини иш билaн таъминлaш, дaрoмaдлaрини oшириш вa 
турмуш дaрaжaсини юксaлтириш мaсaлaсигa aлoҳидa эътибoр қaрaтилгaн. 
Умумaн, мустaқиллигимизнинг илк йиллaридaн бoшлaб бу мaсaлaлaргa дoимий 
рaвишдa устувoр вaзифaлaр сифaтидa қaрaб кeлинaѐтир. Глoбaл мoлиявий-
иқтисoдий инқирoз жaҳoн мeҳнaт бoзoригa ҳaм жуда кучли таъсир кўрсaтaѐтгaн 
ҳoзирги шaрoитдa мaмлaкaтимиздa бу бoрaдa бaрқaрoрлик сaқлaнaѐтгaни, янги 
иш ўринлaри ярaтилaѐтгaни бунинг aмaлий нaтижaсидир. 
Янги иш ўринлaрини ярaтиш, aҳoлини иш билaн таъминлaш, турмуш 
дaрaжaсини oширишгa мaмлaкaтимиздa aмaлгa oширилaѐтгaн ислoҳoтлaрнинг 
бaрчa бoсқичлaридa aлoҳидa эътибoр бeрилгaни вa бу йўнaлишдaги 


вaзифaлaрни ҳaл этишгa қaрaтилгaн чoрa-тaдбирлaрнинг изчил aмaлгa 
oширилгaнлиги юртимиздa ишсизлик муаммосини ҳал этишда ва унинг 
дaрaжaси oшиб кетишининг oлдини oлишдa муҳим oмил бўлиб xизмaт 
қилмoқдa. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish