оширадиган иқтисодий хизмат олдида қандай вазифа турганлиги билан
боғлиқдир.
Меҳнат унумдорлигини ўлчаш даражаси бўйича бир хилдаги маҳсулотни
ишлаб чиқарадиган алоҳида иш ўринлари (бригада, участкалар)ни кўрсатиб
ўтиш мумкин. Бу ўринда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини ва ишлаб
чиқариш нормаларини (дона, тонна, куб ѐки квадрат метр ва ҳоказо)
аниқлашнинг натурал (табиий) усулини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бу усул
оддий, қулай ва ишончли бўлсада, у фақат бир хил маҳсулот ишлаб
чиқариладиган иш жойларида қўлланилади, шунинг учун ҳам
амалда ундан
камроқ фойдаланилади. Корхонанинг биригада ва участкаларида бутунлай бир
хил маҳсулот ишлаб чиқарилса, бундай ҳолатдагина натурал усул қўлланилиши
мумкин:
Мисол. Агар цехнинг 10 ишчиси бир ҳафта мобайнида 800 та деталь
ишлаб чиқарган бўлса, ҳар бир ишчининг ишлаб чиқарган детали қуйидагича
бўлади:
бир ҳафтада - 800 : 10
80 (деталь);
бир кунда –80 : 5
16 (деталь);
Натурал усулнинг бир кўриниши шартли-натурал усул бўлиб, бунда иш
ҳажми бир хил маҳсулотнинг шартли бирлигида ҳисобга олинади. Масалан,
турли ҳажмдаги вагонларга, турли ҳажмдаги консерва банкалари шартли
банкаларга, турли пойабзаллар шартли жуфтга айлантирилади. Шартли
ўлчовларга
айлантириш, одатда, ўтказиш бирликлари коэффицентлари
ѐрдамида амалга оширилади.
Шартли натурал усул қўлланиш учун қулайдир, чунки кўпгина хилма-хил
товарларнинг, хизматларнинг айлантириш коэффицентлари ѐрдамида ишлаб
чиқаришни қиѐсланадиган турга келтириш мумкин. Масалан, ун, нон ва
макарон маҳсулотлари сотиш харажатларини нон-булка маҳсулотларини
шартли килограммига айлантириш орқали ифодалаш мумкин.
Меҳнат унумдорлигини ўлчашнинг яна бир кенг тарқалган усули меҳнат
усулидир.
Меҳнат унумдорлигини меҳнат усули билан ўлчашда маҳсулот
бирлигини ишлаб чиқариш ѐки товар бирлигини сотишга доир норматив
вақтдан фойдаланилади:
У
м
= иш вақти бирлигидаги маҳсулот ҳажми / ҳақиқий иш вақти
Бу ерда У
м
- меҳнат усули билан ўлчанган меҳнат унумдорлиги.
Меҳнат усулининг афзал томони уни барча иш
турлари ва хизматларга
татбиқ этиш мумкинлигидир. Бироқ бу усулдан кенг фойдаланишда ҳар бир иш
тури учун вақт нормативлари зарурдир, улар ҳамиша ҳам мавжуд
бўлавермайди. Бу усулдан ишбай ишловчи ходимлар меҳнат унумдорлигини
ҳисоблаш учун фойдаланиб бўлмайди, чунки улар учун вақт нормалари татбиқ
этилмайди.
Унумдорлик ўлчашнинг меҳнат усули бир қатор камчиликларга ҳам эга
(нормалар етарли даражада асослаб берилмаган бир хил даражада жиддий эмас,
улар тез-тез қайта кўриб чиқилади ва ҳоказо), бу эса ҳатто айрим иш жойидаги
ва бригадалардаги меҳнат унумдорлигининг даражаси ва ўсишига ҳолисона
баҳо берилишига имкон туғдирмайди.
Меҳнат унумдорлигига ишларнинг сермеҳнатлиги таъсир кўрсатади.
Сермеҳнатлик – бу, жонли меҳнат сарфларини акс эттирувчи кўрсаткич бўлиб,
у иш вақтида, маҳсулот ишлаб чиқариш (хизматлар)да ифодаланган.
Сермеҳнатлик, одатда, норма-соатларда (ҳақиқий соатларда) ўлчанади, бу вақт
иш бирлигини бажаришга сарфланган бўлади. Бу кўрсаткич меҳнат
унумдорлиги кўрсаткичига қарама-қарши бўлиб, қуйидаги формула бўйича
ҳисобланади:
,
м
в
М
И
С
Бу ерда С – сермеҳнатлик;
И
в
– иш вақти;
И
м
– ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори.
Корхоналар ва уларнинг ирик бўлинмалари даражасида, худди халқ
хўжалиги тармоқларида бўлгани каби, ишлаб чиқариш ва меҳнат унумдорлиги
ҳажмларини ўлчаш учун асосан қиймат усули татбиқ этилади. Қиймат
усули
универсал усул бўлиб, у маҳсулотнинг барча турлари ва ҳажмлари, ишлар ва
хизматлар ягона пул кўрсаткичлари бўлган сўмда ифодаланади, у ҳажм
кўрсаткичларини тегишли улгуржи нархларга кўпайтириш билан аниқланади.
Масалн, агар беш кишидан иборат ишчилар бригадаси бир сменада 100
минг сўмлик иш ҳажмини бажарган бўлса, у ҳолда ҳар бир ишчининг
сменадаги меҳнат унумдорлиги (ишлаб чиқарган маҳсулоти) қуйидагича
бўлади: 120:5қ20 (минг сўм), тегишли равишда бир соатлик иш мобайнида
20:8қ2,5 (минг сўм) бўлади.
Меҳнат унумдорлигини ўлчашнинг қийтат усули
турли касб ва малакага
эга бўлган ходимларнинг меҳнат унумдорлиги, масалан, қандолатчи ва
новвойнинг, чилангар ва ҳайдовчининг меҳнат унумдорлигини таққослаш
имконини беради. Бироқ бу усул кўринишдан универсал усул бўлишига
қарамай, бир қанча камчиликларга ҳам эга. Хусусан унга нарх омили, яъни
бозор конъюктураси ва инфляция кўпроқ таъсир кўрсатади.Меҳнат
унумдорлигини ўлчаш усулларининг ҳар учаласи ҳам ўз афзалликлари билан
бир қаторда турли камчиликларга эга. Уларни 10.1-жадвалда кўриш мумкин:
Ишлаб чиқариш ҳажмлари ва меҳнат унумдорлигини ўлчашнинг қиймат
усули бирмунча мураккаб ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисоблашда энг мақбул
усулни муайян шарт-шароитлардан келиб чиқиб танлаш мумкин. Ишлаб
чиқариш ҳажмларини ўлчашнинг энг кўп қўлланадиган
усули ялпи, товар ва
сотилган маҳсулотлар кўрсаткичларидир. Бу хил улгуржи нархларда «завод
усули» бўйича ҳисобланган ялпи маҳсулот товар маҳсулотдан тугалланмаган
ишлаб чиқариш қолдиқларини ўлчайш билан, сотилган маҳсулот товар
маҳсулотдан сотиш учун мўлжалланган, лекин сотилмаган товар қолдиқлари
суммаси билан фарқ қилади. Шундай қилиб, маҳсулот ишлаб чиқариш нормаси
ялпи маҳсулот бўйича аниқланганда энг аниқ натижалар келиб чиққандай
туюлади. Бироқ, бозор иқтисодиѐти шароитида унумдорликни сотилган
маҳсулот ҳажми бўйича ҳисоблаш анча муҳимроқдир,
чунки тугалланмаган
ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ва сотилмаган маҳсулот қолдиқларининг
тўпланиб қолиши ижобий иқтисодий аҳамиятга эга эмас. Ялпи товар ва
сотилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларни ва нормаларини ўлчашнинг
камчилиги шундан иборатки, улгуржи нархлар барча барча моддий
харажатларнинг қийматини ўз ичига олади. Ватанимиз тажрибасида ишлаб
чиқарилаѐтган маҳсулотларнинг ҳажм кўрсаткичлари фақат жонли меҳнат
билан боғлиқ бўлганлиги сабабли фойдалинаѐтган материаллар сиғимининг ва
қиймат
кўрсаткичларининг
ўзгаришига
дучор
бўлмоқда.
Моддий
харажатларрнинг ҳар қандай кўпайиши ѐки бошқа
корхоналар билан
кооперация бўйича маҳсулот етказиб бериш ва сотиш бўлсин, барибир меҳнат
унумдорлигининг ортиб бориш тасаввурини беради. Материал сиғимининг
камайиши эса – мазкур кўрсаткичнинг пасайиши тасаввурини ўйғотади.
Do'stlaringiz bilan baham: