ва интенсивлиги эътиборга олинмайди. Чунки иш вақти меҳнатнинг
экстенсив ўлчамидир.
Иш вақти кўрсаткичи билан бир қаторда, меҳнат
сарфларининг сифат
таркибини тавсифлайдиган кўрсаткичга бўлган зарурат ҳам юзага келади.
Бунинг учун «меҳнат сиғими» тушунчасидан фойдаланилади. Меҳнат
сиғими деганда маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга жонли меҳнат
сарфлари тушунилади. Ушбу сарфлар қуйидаги формула ѐрдамида
аниқланади:
VT t
Бунда, t - маҳсулот бирлигининг меҳнат сиғими; T - барча маҳсулотни
ишлаб чиқаришга сарфланган вақт; V - ишлаб чиқарилган маҳсулот
ҳажмининг натурал кўриниши.
Меҳнат сиғими кўрсаткичи ишлаб чиқариш ҳажми билан меҳнат
сарфлари ўртасидаги бевосита боғлиқликни аниқлаб, барча бошқа
номенклатурадаги ва ишлаб чиқаришнинг ташкилий тузилмасидаги
ўзгаришлар каби омилларнинг таъсирини эътиборга олмайди. Меҳнат
сиғими кўрсаткичи меҳнат унумдорлигини ўлчашни
ушбу унумдорлик
ошиши резервларини ҳисобга олиш билан узвий боғлаш имконини беради.
Меҳнат сарфлари таркибига қараб технологик меҳнат сиғими (асосий
ишчиларнинг меҳнат сарфлари), хизмат кўрсатиш меҳнат сиғими (ѐрдамчи
ишчиларнинг меҳнат сарфлари), ишлаб чиқариш меҳнат сиғими (барча
ишчиларнинг меҳнат сарфлари), бошқарув меҳнат сарфи (хизматчиларнинг
меҳнат сарфлари) ва тўлиқ меҳнат сиғими (ходимлар барча тоифаларининг
меҳнат сарфлари) фарқланади.
Меҳнат редукцияси. Меҳнат жараѐнида турлича мураккабликдаги
меҳнатдан фойдаланиш зарурати ва уларнинг бевосита ўлчови йўқлиги
сабабли меҳнатни қиѐслаб ўлчаш муаммоси юзага келади. Уни ҳал этиш
учун меҳнат редукциясидан фойдаланилади. Меҳнат
редукцияси деганда
мураккаб меҳнатни оддий меҳнатга келтириш жараѐни тушунилади. У нарх
ҳосил қилиш, меҳнатга ҳақ тўлаш каби бир қатор муҳим иқтисодий
муаммоларни ҳал қилиш учун зарурдир.
Меҳнат редукцияси оддий меҳнат эталонини белгилаб,
мураккаб
меҳнат сарфларини ягона ўлчовга келтириш ва ходимларнинг турли касб-
лавозим гуруҳлари бўйича меҳнат мураккаблигидаги фарқларни аниқлаш
имкониятини беради. Бундан ташқари меҳнат редукцияси товар қийматини
аниқроқ билиш имконини беради.
Қайси ѐндашувни афзал билиш ва меҳнат мураккаблиги амалиѐтида
қандай ўлчовдан фойдаланиш керак деган ҳақли савол туғилади.
Нархлар
шаклланишида меҳнатнинг мураккаблиги иш ҳақи асосида ҳисобга
олинади. Меҳнатга ҳақ тўлаш учун унинг мураккаблик даражалари нисбати
таҳлилий усулда аниқланади. Меҳнат жараѐнининг асосий мазмунини
ифодалайдиган функцияларни таҳлил қилиш йўли
билан тариф
коэффициентлари аниқланади. Шундай қилиб, ҳозирча Ўзбекистондаги
оддий ва мураккаб меҳнатни таққослаб ўлчаш тариф сеткаси орқали амалга
оширилади ҳамда улар тариф разрядлари ва коэффициентларидан
иборатдир. Унга кўра юқори тариф разряди ва коэффициентлари қуйи
разряд тоифаларининг ишидан мураккаброқ эканлигини кўрсатади. Шу
тариқа ишларнинг мураккаблиги ва ходимларнинг тайѐргарлик
даражаси
миқдорий таққосланма ўлчамга эга.
2.6-чизма.
Do'stlaringiz bilan baham: