7.2. Инсон капитали назариясининг шаклланиши ва ривожланиши.
Халқаро ташкилотлар ва ҳамжамият инсон капиталини ривожлантириш
масалаларига устувор аҳамият қаратмоқда. Хусусан, Жаҳон банки
Ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантириш мақсадида умумий
қиймати 3,4 млрд. АҚШ долларига яқин бўлган 19 та лойиҳани амалга
ошириш тўғрисида қарор қабул қилди. 2018 йил 21 сентябрда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг ―2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш
тўғрисида‖ги
ПФ-5544-сонли
Фармонида
―Мамлакатнинг
халқаро
майдондаги рақобатбардошлиги даражасини ва инновацион жиҳатдан
тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида инсон капиталини
ривожлантириш — стратегиянинг бош мақсадидир‖ [1] деб белгиланди. Шу
билан бирга, 2019 йил 28 май куни илм-фан ва олий таълим соҳасини
ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросига бағишланган
йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев мазкур
соҳага оид давлат дастурларини шакллантириш ва марказлашган тартибда
молиялаштириш орқали илм-фанни тубдан ривожлантириш, юксак
натижадорликка
йўналтирилган
ихтисосликлар
бўйича
миллий
лабораториялар
тизимини
яратиш,
илмий
ишланмаларни
тижоратлаштириш, халқаро рейтингларда мамлакатимиз фани нуфузини
кўтариш бўйича фикр юритиб: -―Бу ишлардан асосий мақсад
мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш, хом ашѐ ва уни қайта
ишлаш билан узоққа бориб бўлмайди, қолаверса, ишлаб чиқаришда
қўшимча қиймат олиш учун ҳам инновациялар керак. Шу боис илм-фан
тараққиѐтимизнинг муҳим йўналиши, таянчи бўлади‖, - [2] деб таъкидлаб
ўтди. Кўпгина иқтисодчи олимларнинг фикрига кўра, "инсон капитали"
атамаси янги атама бўлиб, америкалик аграр иқтисодчи Теодор Шульцнинг
«Investment in Human Capital» асари чоп этилиши билан иқтисодиѐт
фанларига кириб келди [3]. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида инсон -
одамзод, башар, капитал – немисча ―capital‖, лотинча ―capitalis‖ сўзларидан
келиб чиққан бўлиб, ―ўзини ўзи кўпайтириш учун фойдаланиладиган, ўз
эгасига фойда, даромад келтирадиган бойлик‖ маблағ, бисот, воситалар
мажмуи деган маънони англатади [4]. Дастлаб бу иборадан 1958 йилда
америкалик иқтисодчи Джейкоб Минсер "Инсон капитали ва шахсий
даромад тақсимотига инвестициялар" [5] асарида фойдаланган. 1961 йилда
Теодор Щульц бу иборани иқтисодиѐт фанига иқтисодий категория
сифатида киритди ҳамда инсон капиталининг турли жиҳатларини ўрганган
бир қатор тадқиқотчилардан Ирвинг Фишер ва унинг The Nature of Capital
and Income (1906) асарини, Адам Смитнинг ―мамлакат аҳолисининг
қобилиятини шаклланишини туғма ва орттирилган жиҳатлари‖ тўғрисидаги
ғояларини ва бошқа тадқиқотчиларнинг илмий асарларини ўрганди. 1964
йилга келиб, Т.Шульцнинг издоши Гери Бэккер эса – ушбу тушунчаларни
ривожлантириб, инсоний хатти-ҳаракатларга иқтисодий ѐндашишни
шакллантириш
ғоясини
ишлаб
чиқди
ва
инсон
капиталига
инвестицияларнинг самарадорлигини асослаб берди ҳамда ―инсон капитали
(англ. humаn cаpitаl) — бу инсон ва бутун жамиятнинг турли-туман
эҳтиѐжларини қондириш мақсадида фойдаланиладиган билим, кўникма ва
малака мажмуидир‖ [6] деб таьрифлади. XYII асрнинг классик буржуа
сиѐсий иқтисодининг асосчиси В.Петти: "Меҳнат – бойликнинг отаси, ер
эса унинг онасидир" деб таъкидлайди ва у ―иш ҳақини ер ва меҳнат билан
яратилган қиймат сифатида, катта ѐшдагиларнинг ўртача кунлик истеъмоли
учун зарур бўлган, яъни физиологик яшаш минимуми сифатида баҳолайди‖.
Унинг фикри меркантелистлар томонидан қўллаб-қувватланди ва у
биринчилардан бўлиб "одамларни ишлаб чиқариш кучлари" сифатида пул
қиймати билан баҳоланишига ҳаракат қилди. У, "кўпчилик кишиларнинг
асосий бойлиги, ер каби, улар келтирган йиллик йигирмакарралик
даромадига тенгдир", деб таъкидлади. В.Петти, "Доно сўз" номли асарида
"Агар мамлакатнинг мол-мулки ѐки бойлигидан йиллик даромад 15
миллион, харажатлар эса 40 миллион бўлса, қолган 25 миллионини меҳнат
яратади", [7] деб ѐзади. Дастлаб, инсон капиталига инсонни иш
қобилиятини оширадиган, яъни таълим ва касбий кўникмаларни
оширадиган инвестициялар мажмуаси сифатида қаралган. Иқтисодий
адабиѐтларда ишчи кучи, меҳнат ресурслари, меҳнат салоҳияти, инсон
омили ва инсон капитали категориялари қўлланилади. Бизнинг фикримизча,
инсонга дастлаб бирон бир қаршиликни енгиш учун фойдаланиладиган куч,
яьни ишчи кучи сифатида қаралган бўлса, фан-техника ва ишлаб
чиқаришнинг такомиллашиб бориши, инсон меҳнатининг миқдорий
жиҳатларига эмас, балки сифат жиҳатларига эътибор қаратиш заруриятини
келтириб чиқарди. Россиялик иқтисодчи олим В.Б. Баженова инсон
капиталини "меҳнат бозорида талаб қилинадиган, меҳнат жараѐнида намоѐн
бўладиган ўзида малакавий тавсифлар; улар, таълим даражаси,
интеллектуал салоҳият, билим, малака, ишлаб чиқариш тажрибаси,
шунингдек, шахсий тавсифлари: физиологик ва ижтимоий-психологик
хусусиятлари (соғлиқни сақлаш, ақлий қобилият, иқтидор, ташаббус) бўлиб,
булар таьлимнинг формал ва ноформал шаклларига, соғлиқни сақлашга,
хусусий, худди шунингдек, ижтимоий инвестициялар киритиш орқали
шаклланади, ва шахснинг қобилиятлари жамғарилиши таъминланади ҳамда
унинг меҳнат ва меҳнатдан кейинги фаолияти давомида эгасига даромад
келтириш имконига эга" [8] деб ҳисоблайди. Ўзбекистонлик олимлар Б.Ш.
Усмонов, М.Қ., Қодиров, Ж.Д. Элтазаров ―Инсон капитали - ижтимоий-
иқтисодий, сиѐсий-фалсафий тушунча (атама) бўлиб, бу шахснинг:
фундаментал ва амалий билими, тажрибаси, кўникмалари, табиат ва
жамиятдаги воқеа, ҳодиса ва жараѐнларга илмий-мантиқий ѐндашиш,
уларнинг инновацион ечимларини топишдаги профессионаллик даражаси;
интеллектуал мулки, моддий ва маънавий бойликлар ишлаб чиқариш
имкониятлари, инсон ва жамият тараққиѐтини кафолатловчи куч ва
воситалар мажмуининг мавжудлиги;
ақлий меҳнати ва юксак инновацион
тафаккури, унинг турмуш даражаси ва касбий карьерасининг ошиши,
жамиятдаги мавқеи ва ўрнини белгиловчи омил‖ [9] деб ҳисоблайди. Олиб
борилган тадқиқотлардан келиб чиқиб, инсон капитали назарияси устида
илмий тадқиқот олиб бораѐтган олимларни уч йўналишга бўлиш мумкин;
биринчи йўналиш тарафдорлари инсон капитали деганда шахснинг билим,
кўникма ва малакаси деб эътироф этувчилар; иккинчи йўналиш
тарафдорлари биринчи йўналиш фикрларини тан олган ҳолда яна қўшимча
қилиб инсоннинг қобилияти, соғлиги, мотивацияси, ҳаракатчанлиги ва
бошқа
ижтимоий
психологик
хусусиятларини
ҳам
қўшиб
ҳисоблайдиганлар; учинчи йўналиш тарафдорлари эса инсон капиталини
инвестиция объекти деб фикрлайдиганлар. Назарий материалларни
умумлаштириш инсон капитали тушунчаси замирида индивиднинг табиий,
иқлимий, биологик, агрокимѐвий, ижтимоий, иқтисодий, технологик ва
инновацион салоҳияти билан ўзаро алоқадорликда шаклланадиган, қишлоқ
хўжалик ишлаб чиқаришида хўжалик фаолияти жараѐнида фойдаланадиган,
корхона, тармоқ ва жамият манфаатлари учун синергетик самара берадиган,
унинг эгаларининг даромадини таъминлайдиган бир қатор билим, кўникма,
маҳорат, ижод қобилиятлари, маданият, анъаналар, тажриба, шунингдек,
алоқа ва психофизик потенциаллари жамланмасини тушуниш имконини
беради. Шундай қилиб, инсон капитали -бу: - кўникма ва қобилиятларнинг
тўпланган захираси; - жамоатчилик соҳасида инсон томонидан ишлатилиши
мумкин бўлган билим ва кўникмалар; - самарали фаолият юритиш учун
юқорида санаб ўтилган захираларнинг мақсадга мувофиқ қўлланилиши; -
даромадларнинг ўсиши соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқаларга таъсир
қилувчи инвестициялар ѐрдамида рағбатлантирилиши. Хулоса қилиб
айтганда, инсон капиталининг хусусиятлари қуйидагилар ҳисобланади: -
инсон капитали – бу жамиятнинг асосий бойлигидир; - инсон капитали
шахснинг ўзидан ҳам катта харажатларни талаб қилади; - кўникма ва
қобилиятлар мажмуи, яъни тўпланиши мумкин бўлган муайян акциялар; -
инсон капитали баъзан жисмонан эскиради; - инсон капиталининг
ташувчидан ажралмаслиги. Умуман олганда, инсон капиталининг
иқтисодий моҳияти у иқтисодий ресурслардан фойдаланиш натижасида
шаклланади, иқтисодий ресурс сифатида фаолият кўрсатади ва унинг
эгасининг иқтисодий мақсадларига эришишига хизмат қилади. Бизнинг
фикримизча, инсон капитали –бу шахснинг номоддий бойлиги бўлиб,
қонунда таъқиқланмаган фаолият билан шуғулланишида фойдаланиши
мумкин бўлган, ўзига (эгасига) даромад (фойда) келтирувчи, генетик ва
ўзлаштирилган, ижобий сифат ва миқдор хусусиятларига эга бўлган барча
компонентлар мажмуасидир.
Инсон капитали бу кенг маънода - иқтисодий ривожланишнинг самарали
омили, оила ва жамиятнинг, шу жумладан, меҳнат ресурсларининг
билимдон қисми сифатида, инсон капиталининг самарали ва оқилона
фаолият юритишини таъминловчи, ривожланишнинг самарали омили
сифатида билим, интеллектуал ва меҳнат бошқаруви воситалари, яшаш
муҳити ва меҳнат фаолияти воситалари, жадал ишлаб чиқариш омилидир.
Иқтисодий
адабиѐтларда инсон капиталини
ўрганишда:
шахсий
(индувидуал), корхона ва миллий инсон капитали турлари таснифланади.
Бизнинг фикримизча, бугунги инновацион тараққиѐт даврида айрим
олинган ҳудудлар ўртасида ташкилий-техникавий ва ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш даражалари бир биридан фарқланади. Бу ўз навбатида ҳудуд
инсон капиталининг шаклланиши ва ривожланишига ижобий ѐки салбий
даражада таьсир кўрсатади. Шундан келиб чиқиб, инсон капиталини
таснифлашда юқоридагилар билан бир қаторда ҳудуд инсон капиталини
таснифлаш мақсадга мувофиқдир. Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб,
инсон капитали тушунчаси инсон омили ва инсон ресурслари
концепцияларининг табиий ривожланиши ва умумлаштиришидир, лекин
инсон капитали янада кенгроқ иқтисодий категория ҳамдир. "Инсон
капитали" тушунчаси моҳиятининг ўзига хос қиммати бўлиб, ривожланиш
тизимини ўзида намоѐн этган, такомиллашган, ижодий йўналтирилган ва
инсоний хусусиятларга эга бўлган таркиб, ундан фойдаланилганда ҳаѐт
даражасини ривожлантириш учун талаб этган такрор ишлаб чиқаришни
таъминлаши тушунилади. Умуман олганда, "инсон капитали" атамасидан
фойдаланиш "ҳақиқий капитални" ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатлар
сифатида қаралмаслиги керак, балки иш берувчилар ва ишчилар ўртасида
янада прогрессив муносабатларни шакллантириш сифатида эьтироф этиш
мақсадга мувофиқдир. Албатта, ходим ўзининг инсон капиталини ижарага
бериш ҳолати, унинг ўз ишчи кучини сотадиган вазиятга қараганда анча
прогрессив ҳисобланади. Иш берувчига эса инсон капитали ишчи билан
биргаликда ҳаракат қилишини эслатиш ўринлидир. Бизнинг фикримизча,
инсон
капиталини
баҳолашда
инсон
капиталидан
фойдаланиш
самарадорлиги ва уни инвестициялаш асосан тизимли муносабатни
белгилайдиган субъектив ва объектив, иқтисодий, ижтимоий омилларга,
инсон капиталининг ижтимоий ишлаб чиқариш эҳтиѐжларига мос келишига
боғлиқ. Шу билан бирга, инсон капиталини амалга оширишнинг ўзига хос
шарт-шароитларини, инсоннинг ишлаб чиқариш қобилиятлари захирасини
ва унинг умумий технологик ривожланиш маданиятини, технология ва
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш даражасига тизимли
мувофиқлигини ҳисобга олиш керак. Жаҳон банки экспертлари харажатлар
усули асосида миллий инсон капиталини баҳолаб чиқди (1-жадвал). Инсон
капитали шаклланишига таъсир кўрсатувчи давлат, оилалар, тадбиркорлар
ва турли фондлар томонидан сарфланган харажатлар таҳлил қилинди.
Мутахассислар ҳар йили сарфланган харажатларни инобатга олган ҳолда,
жамиятда инсон капиталининг кайта шаклланиши тенденцияларини
аниқлаб чиқди. Жаҳон инсон капиталининг баҳоланишини ўрганиб
чиққанимизда, айни пайтда, жами инсон капитали 365 триллион доллар деб
баҳоланган бўлса, унинг 59 фоизи ривожланган еттилик давлатлари
ҳисссасига тўғри келмоқда. Шунингдек, уларнинг таркибида АҚШда инсон
капитали 95 триллион долларга баҳоланмоқда. Бу жаҳон жами инсон
капитали қийматининг 26,0 фоизини ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |