- ФАН КАФЕДРАЛАРИНИНГ ЧИКИШЛАРИ.
Тиллар кафедраси.
Умумкасбий фанлар кафедраси
Аник фанлар кафедраси.
Ижтимоий фанлар кафедраси.
Тиш техниги кафедраси.
Жаррохлик кафедраси.
Хамширалик иши кафедраси.
Болалар касаллиги кафедраси.
Ички касалликлар кафедраси.
Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси.
3 – АЛПОМИШ АВЛОДЛАРИ НОМЛИ СПОРТ БЛОКИ.
Бошловчи йигит: Комилликка, эзгуликка талпинар юрак,
Азал унга буюк доя меҳнат ва ижод.
Орзу армон пок қалбларда якдил, муштарак,
Она ватан таянчдир баркамол авлод!
Бошловчи қиз: Ўзбекистон байроғини кўтариб мағрур,
Қадам ташлар юртини ўйлаб дадил, мардона.
Ватан меҳри, эл –юрт ишқи: сурур ва ғурур,
Кўзларининг қароғида асрар замона!
Бошловчи йигит: Юртбошинг ишончин юракдан оқлаб,
Мамлакатга ҳисоб берар ўғил, қизлар.
Халқ меҳрини, шон-шавкатин покиза сақлаб,
Чарақлайди осмонида Е юлдузлари.
Бошловчи қиз: Туғилади инсон зоти муроди билан,
Ер, Эл билан тақдирини боғласа агар.
Айтинг, ким ҳам фахрланмас зурриёди билан,
Бошига Тож кийганида қучиб музаффар.
Сахнада спортчиларнинг наъмунали чиқишлари тугаши билан бошловчилар шеъри остида коллеждаги ёш истеъдодли талабаларнинг қўшиқ ва рақсларидан тузилган чиқишлари дастурини давом эттиради.
4 - “ҚЎШИҚЛАРИМ СИЗГА АРМУҒОН” НОМЛИ ЭСТРАДА БЛОКИ.
Бошловчи йигит: Баҳор бунча чиройинга шайдо қилгайсан,
Йўқдан ажиб мўжизалар пайдо қилгайсан.
Ҳар юракда ишқ ўтини пайдо қилгайсан,
Дуога қўл очаётир муштипар онам –
Ҳуш келибсан, Салом сенга Наврўзи олам.
Бошловчи қиз: Аждодларим куйлаб ўтган азиз айём бу,
Хур истиқлол қайтиб берган буюк ьином бу.
Умрим бўйи шарафласам мангу илхом бу,
То ҳаётман мадхинг ёзиб куйлайин мен ҳам,
Хуш келибсан, Салом сенга Наврўзи олам.
5 – ФИНАЛ.
Яккахон ижрочилар чиқиши тугаши билан бошловчилар шеъри
Бошловчи йигит: Кўз очган куртаклар, кўзимга чирой,
Булбулларбаёти сўзимга чирой.
Тоғда қолган қорлар энди хуш қолинг,
Келдингму, мунисам, онам, кўкламой.
Биз сени соғиндик, эй хокисорим,
Сен ҳам бизни соғиндингму – баҳорим.
Бошловчи қиз: Сенингсиз ёзнинг ҳам ёзлиги ёлғон,
Кузнинг этагига тутилмас хазон.
Қишнинг эртагини ким ҳам тингларди,
Бағрида баҳорни кўрмаса омон.
Ораси офтобим, кўзи хуморим,
Сен ҳам бизни соғиндингму – баҳорим.
Бошловчиларнинг битта оммавий қўшиқни 1 нафар солист ижро этади. Қолган байрам иштирокчилари жўр бўлишади. Қўшиқ тугагач бошловчиларнинг яуний сўзи.
Бошловчи йигит: Азиз ҳамюртлар!
Сизларга баҳорий кайфият доимо ҳамрохингиз бўлсин.
Бошловчи йигит ва қиз: Ҳар тунинг Кадр ўлибон,
Ҳар кунинг ўлсин Наврўз.
ТАМОМ
Do'stlaringiz bilan baham: |