А.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти мутахассислик: 5А 111801-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси


III БОБ. ЁШ АВЛОДНИ БАРКАМОЛ ШАХС ҚИЛИБ ТАРБИЯЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ САМАРАДОРЛИК ДАРАЖАСИ



Download 5,11 Mb.
bet18/23
Sana17.04.2022
Hajmi5,11 Mb.
#558090
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
“ЁШЛАРНИ БАРКАМОЛ ШАХС ҚИЛИБ ТАРБИЯЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ мактабгача

III БОБ. ЁШ АВЛОДНИ БАРКАМОЛ ШАХС ҚИЛИБ ТАРБИЯЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ САМАРАДОРЛИК ДАРАЖАСИ
3.1. Ёш авлодни баркамол шахс қилиб тарбиялашга оид тажриба – синов ишларини олиб бориш тизими

Мактабгача таълим муассасаларида болаларни баркамол шахс қилиб тарбиялашда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ролига оид билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантиришда инновацион таълим технологияларини жорий этишнинг назарий жихатларини ишлаб чиқиш учун биз «Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" ҳамда ДТС ларида белгилаб берилган мезонларга амал қилдик. Ушбу магистирлик диссертациясини бажаришда таълим – тарбия жараёнларида инновацион таълим технологияларидан самарали фойдаланишнинг энг тўғри йўлини танлашга ҳаракат қилдик. Бу эса ўз – ўзидан мактабгача таълим тизимида ёшларни ахборот ва телекоммуникацион воситаларга тааллуқли билимларни эгаллаш ва бу билимларни янада такомиллаштириш мумкинлигини илмий-услубий жиҳатдан асосланди.


Ушбу асослардан келиб чиққан ҳолда тажриба-синов ишлари (ТСИ) мақсади ёшларни (мактабгача ёшдаги болаларни) миллий ва умуминсоний қадриятлар, инновацион технологиялар асосида ҳамда инновацион воситалар ёрдамида баркамол шахс қилиб шакллантиришга хизмат қилувчи воситани, яъни ахборот ва телекоммуникацион технологияларни таълим – тарбия жараёнида синаб кўриш йўли билан ўрганиб, баҳолаш деб белгиланди.
Тажриба синов ишинингнинг предмети қилиб қуйидагилар олинди:
- болажонларнинг миллий ва умуминсоний қадриятлар доирасидаги билим ва тасаввурлари;
- болажонларнинг миллий қадриятлар билан суғорилган маълумотлар билан танишлиги;
- мактабгача таълим тизимида баркамол шахс тарбиясига оид таълимотнинг мавжудлиги;

  • болажонларни баркамол шахс сифатида ижтимоий ҳаётга тайёрлашда миллий қадриятларнинг роли ва ўрни.

Тажриба синов ишлари икки босқичда амалга оширилди:
Шаклланувчи тажриба босқичи (2018 – 2019 ўқув йиллар)таълим - тарбия жараёнида фойдаланишнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ишлар амалга оширилди:
- тадқиқотнинг асосий йўналиши аниқлаб олинди;
- муаммонинг назария ва амалиётдаги ҳолати ўрганилиб, таҳлил қилинди;
- мактабгача таълим муасасаларида миллий қадриятларни тараннум этувчи манбалардан фойдаланиш холати ўрганилиб чиқилди ва тахлил этилди;
- режалаштирилган иш учун моддий-техник, илмий-услубий негиз (база) ва педагогик шарт-шароитлар мавжудлиги ўрганилди;
- режалаштирилган ТСИ ни ўтказишга тайёрланди.
Шаклланувчи босқичда ТСИ предмети билан боғлиқ бўлган холатлар ўрганилиб, тахлил қилиб чиқилди. Бу жараённи ифодаловчи саволлар, тестлар тузилиб ва улар билан ёшлар ўртасида сухбат ўказилди, шунингдек, сўровномалар ўтказилиб натижалари тахлил қилинди.
Ўтказилган сўровномалар ва сухбатлар натижасида қуйидагилар аниқланди:
- мактабгачи таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг 87% миллий қадриятлар тўғрисида тўлиқ мавълумотга эга эмас.
- мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг 86%и миллий қадриятлар ва баркамол шахс тарбиясига оид тушунчалар билан батафсил маълумотга эга эмас;
- мактабгачи таълим ташкилотлари тарбияланувчилар инновацион технеологиялар борасидагитушунчалар нима эканлигини билишмайди Шундан кўриниб турибдики, мактабгачи таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг миллий қадриятларнинг баркамол шахс тарбиясидаги ролига оид билимлари анча паст.
Булар «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да белгилаб берилган жахон таълим талабларига жавоб берувчи рақобатбардош миллий - маънавий мутахассислар тайёрлаш имконини бермайди.
Таъкидловчи ва шакллантирувчи тажриба босқичи (2019 - 2020 ўқув йиллар)ида ишлаб чиқилган таълим- тарбия мазмуни ва услублари бевосита мактабгачи таълим ташкилотлари тарбияланувчилар боғлиқ ишлар қуйидагича амалга оширилди:
- тузилган режа асосида ТСИ давом этди;
- ТСИ давомида тадқиқотни кузатиш натижасида зурурат туғилганда уларга айрим тузатишлар (ростлашлар) киритилди.
- таклиф қилинган таълим – тарбия технологияси асосида ўтилган мавзуларнинг самарадорлиги аниқланди ва амалиётга жорий этишга услубий тавсиялар тайёрланди;
- таълим-тарбия уйғунлиги ва унинг ривожланиши суръати аниқланди;
- ўтказилган ТСИ натижаларига асосланган холда илмий-услубий хулосалар чиқарилди ва расмийлаштирилди.
- тадқиқот давомида тўпланган барча маълумотларни математик статистика методларидан фойдаланган холда бахолаб, унинг ишончли эканлигини исботлаб чиқилди ва услубий ишланмаларимизни амалиётга оммавий жорий этишга услубий тавсиялар тизими ишлаб чиқилди.
ТСИ ни амалга ошириш учун 2018 - 2020 йиллар мобайнида анкета ва тест сўровлари ўтказилиб борилди. Мазкур сўровлар якунига кўра мактабгачи таълим ташкилотлари миллий - маънавий қадриятларни ўзлаштиришга оид кўникма ва малакалари мавжудлигига асосланиб саралаб олинди. Бунда Даштобод шахридаги қуйидаги мактабгачи таълим ташкилотларидан:
1.
2.
3.
4.
100 нафар иштирокчи ТСИига жалб қилинди.
Тажриба гурухларида машғулотлар диссертант томонидан ишлаб чиқилган замонавий педагогик технология асосида, назорат гурухларида эса анъанавий услубда амалга оширилди.( 3.1.1. – жадвал).
ТСИ жараёнида тавсия этилаётган технология бўйича диссертант ва таълим муассасаларининг тегишли мутахассислари иш олиб бордилар.
Миллий - маънавий қадриятларга мос педагогика ва психология фанларида амалга оширилган тадқиқотлардан келиб чиқиб, инсон томонидан тажрибаларнинг ўзлаштирилиш жараёни структарасини учта ўзаро боғлиқ компонентлар кўринишида тасаввур қилиш мумкин.Булар:
- мотивацион;
- билиш фаолияти;
- бошқариш.
Биз тадқиқотимиз хусусиятидан келиб чиқиб, амалга оширилган тажриба-синов жараёнида миллий - маънавий қадриятлар замирида баркамол шахсни тарбиялашнинг педагогик технологияси самарадорлигини ўргандик. Унинг самарадорлик жихатларини эътиборга олган холда ушбу тизимдан таълим муассасаларида фойдаланиш мумкин деган хулосага келдик.


Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish