Антидеприссантлар



Download 123 Kb.
bet2/8
Sana21.02.2022
Hajmi123 Kb.
#42172
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Антидепрессантлар, 2009

Амитриптилин (триптизол) – кимёвий тузилиши бўйича имизинга ўхшаш. Фармакодинамикаси ва фармакокинетикаси бўйича ҳам унга ўхшаш, аммо амитриптилиннинг руҳиятни кўтарувчи (стимулловчи) хоссаси йўқ. Бундан ташқари, у м-холиноблокаторлик ва антигистамин хоссалари бўйича имизиндан устун. Амитриптилиннинг кучли антидепрессив самараси унинг кучли седатив таъсири билан мужассамлашган. У энг фаол антидепрессант бўлиб, таъсири 10-14 кундан кейин юзага чиқади. Ножўя таъсирлари ва қарши кўрсатмалари имизинга ўхшаш.
Азафен – учциклик антидепрессантларга киради. Кучсиз антидепрессантлик фаолликка ва седатив самарага эга. Бошқа учциклик антидепрессантлардан атропинсимон таъсирининг йўқлиги билан фарқ қилади. Беморлар томонидан яхши қабул қилинади. Ножўя таъсирлари жуда кам. Азафен асосан енгил ва ўртача оғирликдаги депрессияларда қўлланилади (кўпроқ қарияларда). Ичишга тавсия қилинади.
Флуоксетин (прозак, фрамекс)серотониннинг нейронал ушланилишини танлаб блокловчи препарат. Кимёвий тузилиши бўйича феноксипропиламин унуми бўлиб, учциклик антидепрессантлар билан деярлик бир хилдаги, юқори антидепрессив фаолликка эга. Самараси аста-секинлик билан (1-4 ҳафта давомида) бошланади. Седатив хоссага эга эмас, камроқ психостимулловчи ва кучсиз м-холиноблокловчи самараси мавжуд. Заҳарлилиги кам ҳамда тана вазнига таъсир кўрсатмайди. Ичилганда яхши сўрилади. Жигарда парчаланади. Метаболитларидан бири – норфлуоксетин кучли антидепрессив фаолликка эга. Флуоксетиннинг t1/2=1-3 кун бўлса норфлуоксетиннинг t1/2=7-15 кун. Препаратнинг метаболитлари ва ўзгармаган қисми буйраклар орқали ажратилади. Ножўя таъсирлари: иштаҳанинг бузилиши, кўнгил айниши, тез жаҳли чиқиши, бош оғриши, уйқусизлик, тери тошмалари. Флуоксетинни МАОнинг танламасдан таъсир кўрсатувчи ингибиторлари билан биргаликда қўллаш мумкин эмас, чунки серотонин миқдорининг ортиб кетиши натижасида “серотонинли синдром” келиб чиқади. Бунда мушаклар ригидлиги, гипертермия, коллапс кузатилиши мумкин. Шунинг учун мазкур воситаларнинг қўлланилиши орасидаги муддат 2 ҳафтадан кам бўлмаслиги лозим.
Серотониннинг нейронал ушланилишини танлаб блокловчи воситаларнинг амалий тиббиёт учун таклиф этилган қатор янги препаратлари яратилган бўлиб, уларга сетролин, пароксетин ва б. киради. Улардан энг кучли танлаб таъсир кўрсатишига эга бўлган препарат – пароксетин (паксил) бўлиб, кучли антидепрессантлик ва анксиолитик, камроқ миқдорда м-холиноблокаторлик хоссаларига эга. Ичилганда тўлиқ сўрилади. Кунига бир маҳал киритилади. Даволаш депрессиянинг турига боғлиқ ҳолда ойлар мобайнида давом эттирилиши мумкин. Беморлар томонидан яхши кўтарилади. Ножўя таъсирлари жуда кам: кўнгил айниши, бош оғриши, баъзан оғиз қуриши, уйқучанлик, бош айланиши ва б. кузатилиши мумкин.
Норадреналиннинг нейронал ушланилишини танлаб блокловчи препаратлар ҳам яратилган бўиб, бу гуруҳнинг асосий вакили мапротилин (лудиомил) препарати ҳисобланади. У фармакологик хоссалари ва ишлатилиши бўйича имизинга ўхшаш. МИЙдан секин – 9-16 соатда сўрилади. 90% га яқини қон оқсиллари билан бирикади, t1/2=43-51 соат. Жигарда парчаланади, буйраклар орқали ажратилади.
Дезипрамин ҳам норадреналиннинг нейронал ушланилишига таъсир қилади. Юқорида таъкидланганидай, у имизиннинг фаол метаболити бўлиб, хоссалари жиҳатидан мапротилинга ўхшаш. Седатив ва м-холиноблокловчи самараларни камроқ намоён қилади.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish