Anri Fayolning boshqaruv tamoyillari


-Жадвал. Анри Файолнинг бошқариш тамойиллари



Download 23,23 Kb.
bet2/2
Sana25.02.2022
Hajmi23,23 Kb.
#274234
1   2
Bog'liq
3-мавзу

4-Жадвал. Анри Файолнинг бошқариш тамойиллари



Тамойиллар

Изоҳ

1

2

3


Меҳнат тақсимоти

-Ихтисослашув натижасида кўп миқдорда ва юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бунга эътибор қаратилиши лозим бўлган мақсадлар сонини кескин қисқартириш эвазига эришилади


Ваколат ва масъулият

-Ваколат-бу буйруқ бериш учун берилган ҳуқуқ. Масъулият эса бунинг акси. Қаерда ваколат берилган бўлса, ўша ерда масъулият вужудга келади


Интизом

-Интизом раҳбар билан ходим ўртасида ўзаро ҳурматни, қулоқ солишни талаб қилади. Шартномаларнинг сўзсиз бажарилишини тақозо этади.


Яккабошлик

-Ходим бевосита бошлиғидан буйруқ олиши керак.


Йўналишнинг бир хиллиги

-Ягона мақсад доирасида фаолият кўрсатаётган ҳар бир гуруҳ, ягона режа асосида ишлаши ва битта раҳбарга эга бўлиши керак.


Шахсий манфаатларни умумий манфаатга бўйсундириш

-Алоҳида ходим ёки гуруҳнинг манфаатлари бир-бирига зид келмаслиги керак.


Ходимларни тақдирлаш

-Ходимларнинг ишончини қозониш ва уларнинг ҳамдардлигини ошириш учун уларга адолат юзасидан барча меҳнатига ҳақ тўлаш лозим.


Марказлашиш

-Ҳамма ўз ўрнида бўлиши ва ўз бурчини адо этиши лозим.


Бошқарувдаги иерархия

-Бунда қуйи даража юқоридан назорат қилинади ва юқорига бўйсунади.


Тартиб

-Ҳамма ўз ўрнида бўлиши ва ўз бурчини адо этиши лозим.


Адолат

-Ташкилотда адолатнинг ҳукм суриши-бу қонуннинг устуворлиги билан раҳмдилликнинг уйғунлашуви.


Ходим учун иш жойининг доимийлиги

-Юқори даражадаги қўнимсимзлик ташкилот фаолияти самарадорлигини пасайтиради. Ўз иш жойини мустаҳкам эгаси бўлиш ҳаракатида бўлган оддий раҳбар бир жойда муқим ишлашни истамайдиган истеъдодли раҳбардан минг чандон яхши.


Ташаббус

-Ташаббус-бу том маънода режани ишлаб чиқиш ва унинг ўз вақтида бажарилишини таъминлашдир.


Корпоратив руҳ

-Иттифоқ-бу куч. У эса ходимлар ўртасидаги ҳамжиҳатликнинг ва манфаатларнинг ҳамоҳанглашуви натижаси бўлиши мумкин.

1. Мехнат тақсимоти.


Мехнат тақсимотининг мақсади бир хил куч-ғайрат сарфлаган холда ишлаб чиқариш миқдори ва сифатини оширишдир.
2. Рахбарият — мажбуриятдир.
Рахбарият фармойиш берувчи хамда бу фармойишга бўйсундирувчи кучдир. Рахбариятни масъулиятсиз тасаввур этиб бўлмайди, яъни рахбарлик амал қиладиган хамма жойда масъулият хам пайдо бўлади.
3. Интизом.
Интизом — мохият жихатидан бўйсуниш, ўзини идора этиш қобилияти, корхона ва унинг хизматчилари ўртасидаги битимга мувофиқ кўрсатиладиган ташқи хурмат белгиларидир. У ёки бу ижтимоий тузилмадаги интизомнинг ахволи кўп жихатдан унинг рахбарлари фазилатларига боғлиқдир.
4. Фармойиш бериш бирлиги.
У ёки бу иш юзасидан хизматчига фақат битта бошлиқ буйруқ бериши мумкин. Ушбу қоидани мутлақ хақиқат, деб тан олиб бўлмаслиги сабабли, уни тамойиллар қаторига қўйиш керак.
5. Рахбарлик бирлиги.
Ушбу тамойилни битта рахбар ва якка-ю ягона мақсадни кўзловчи операциялар учун битта дастур, деб ифодалаш мумкин.
6. Хусусий манфаатларни умумий манфаатларга бўйсундириш.
Бу тамойил корхонада ишчилар ёки хизматчилар гурухи манфаатлари корхона манфаатларидан юқори қўйилиши мумкин эмас, деган маънони англатади. Бу бошқарувнинг энг мушкул муаммоларидан бири хисобланади.
7. Персонални мукофотлаш.
Персонални мукофотлаш бажарилган иш учун тўлов хисобланади. Мукофот адолатли бўлиши ва имкон даражасида персонал ва корхонани, ишга ёлловчи ва хизматчини қаноатлантириши лозим.
8. Марказлаштириш.
Марказлаштириш бошқарув тизими хисобланмайди, у ўз-ўзича яхши ёки ёмон бўлиши мумкин эмас. У рахбар қарашлари хамда шарт-шароитга қараб қабул қилиниши ёки рад этилиши мумкин. Бироқ, марказлаштириш катта ёки кичик даражада хамиша мавжуддир. Гап корхона учун энг мақбул бўлган марказлаштириш даражасини топишда қолган.
9. Мансаб даражалари.
Мансаб даражалари қуйи лавозимдан энг юқори лавозимгача бўлган рахбарлик мансаблари пиллапоясидир.
10. Тартиб.
Моддий тартиб қоидаси хамма учун маълум: хар бир буюм учун муайян ўрин ва хар бир буюм ўз ўрнида. Ижтимоий тартиб қоидаси хам шундай: хар бир шахс учун муайян ўрин ва хар бир шахс ўз ўрнида.
11. Адолат.
Персонални ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан ва садоқат билан ижро этишига рағбатлантириш учун унга яхши муносабатда бўлиш керак. Адолат — яхши муносабат билан хуқуқ тартиботи йиғиндисидир.
12. Персонал таркибининг доимийлиги.
Персоналнинг қўнимсизлиги бир вақтнинг ўзида ишлар ахволи қониқарсиз эканлигининг сабаби ва оқибатидир. Шунга қарамасдан, таркибда ўзгаришлар бўлиши муқаррар: персонал ёши, касаллиги, истеъфога чиқиши, вафоти ижтимоий тузилма таркибини ўзгартиради. Айрим хизматчилар ўз вазифаларини ижро этиш қобилиятини йўқотадилар, бошқалар эса зиммаларига юксакроқ масъулият олишга қодир бўлмайдилар.
Шундай қилиб, бошқа тамойиллар каби ишчи кучи таркибининг доимий бўлиши тамойили хам ўз чегараларига эга.
13. Ташаббус.
Ташаббус деб, режа тузиш ва уни амалга ошириш имкониятига айтилади. Таклиф ва амалга ошириш эркинлиги хам ташаббус категориясига тааллуқлидир.
14. Персоналнинг бирлашиши.
Персонални айириш керак эмас. Биз учун душман кучларини ожизлаштириш учун уларни бир-биридан узиш махоратдир. Бироқ корхонадаги ўз кучларингизни узиш қўпол хатодир1.
Анри Файоль бошқарув асослари тамойиллари билан бир қаторда, функцияли бошқарув (“бошқарув элементлари”) асосларини хам ишлаб чиқди. Унинг бошқарув функцияларининг ўзаро боғлиқлиги, хусусан бошқарувни ташкил этиш (“одамларни бошқариш санъати”), мувофиқлаштириш (“харажатларни мувофиқлаштириш, куч-ғайратларни бирлаштириш”), назорат (“дастурларни амалга ошириш, фармойишлар ижросини текшириш”) ва бошқа ғоялари вақт синовидан ўтди хамда хозирги замон олимларининг асарларида чуқурлаштирилиб, бойитилди. Бир сўз билан айтганда, Анри Файоль ўз асарларида замонавий менежмент ва Персонални бошқариш асосларини яратди, дейиш адолатлидир.
Менежментни ривожлантиришда классик давр хисобланган, Ф.Тейлор, Г.Эмерсон, А.Файоль томонидан ишлаб чиқилган бошқарув тамойиллари XX асрнинг хеч муболағасиз энг муваффақиятли тадбиркори хисобланган америкалик Генри Фордга юксак молиявий самарага эришиш имконини берди. Г.Форднинг жахоннинг ўнлаб мамлакатларида юз мартадан кўп қайта нашр этилган „Менинг умрим, менинг ютуқларим" китобида техника ихтироларидан тижорат мақсадида жуда юксак самара билан фойдаланиш очиб берилган.
Download 23,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish